Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Терма жамоалар барчамизники эмасми?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-20
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги Ёшлар терма жамоамиз жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида 24-27 май кунлари Тошкентда Ироқ ёшларига қарши иккита назорат учрашувини ўтказади. ЎФФ эса ушбу учрашувни “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтишини белгилаб қўйди.

Аввало Ўзбекистоннинг барча терма жамоалари барчамизга тегишли эканлигини айтиб ўтишимиз жоиздир. Хоҳ ёшлар, хоҳ ўсмирлар бўлса-да бу — жамоа барчамизникидир.

Мамлакатимизда футболни ривожлантириш ва муxлисларни стадионга жалб этиш ҳақида бош қотираётган мутахассисларимиз ҳеч бўлмаганда оддий назорат учрашувларини вилоятларда ўтказиш масаласига эътибор берcалар яхши бўлар эди. Ироққа қарши бўлиб ўтадиган назорат учрашувини қуп-қуруқ “Пахтакор” стадионида ўтказгандан кўра мана шундай учрашувларни вилоятларда ўтказиш тарафдориман. Бунга сабаб сифатида терма жамоа барча учунлигини кўрсатишим мумкин.

Оддий ўйлаб қарасак, мана шу бўладиган учрашувга “Пахтакор” стадионида кўпи билан 200-300 та муxлис ташриф буюриши мумкин. Агар мана шу учрашувни стадиони халқаро учрашувларни ўтказишга жавоб берадиган “Насаф”, “Динамо”, “Андижон” , "Навоий" каби вилоят стадионларида ўтказсак муxлисларни ҳеч бўлмаганда терма жамоаларимизга бўлган эҳтиёжларини қондирган бўлмасмидик?

Ўтган йили август ойида ёшлар терма жамоамизнинг Эронга қарши битта учрашуви Самарқандда аъло даражада ташкил этилган эди. Бу ҳақида Рустам Акромов ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган ва кейинги учрашувларни албатта Самарқандда ҳам ўтказиш кераклиги ҳақида айтиб ўтган эди. Жумладан, Эрон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Акбар Муҳаммадий ҳам ўша учрашувдан сўнг (Ўзбекистон - Эрон 3-1) натижага муxлисларнинг ҳам ҳиссаси катта борлигини айтиб ўтган эди. Аҳмаджон Мусаев эса ўйиндан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб қайтарганда “Тошкентда саноқлигина муxлислар қаршисида ўйнаб мағлуб бўлган эдик, бугун эса минглаб муxлислар қаршисида умуман бошқача ўйин кўрсатиб ғалаба қозондик. Футболчилар муxлислар қўллаб-қувватлашини ҳис этади”, - дея алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

Ўша учрашув Самарқанд учун қанчалик катта аҳамиятли бўлган бўлса, терма жамоаларимиз учун ҳам муxлислар борлигини ҳис қилиш ёқимлидир. Стадион тўла муxлислар билан ўйнаган афзалми ёки кимсасиз ва муxлиссиз “Пахтакор” ми?

Мен учрашувни Самарқандда ўтказиш керак деб айтиб ўтмоқчи ҳам эмасман. Фақатгина терма жамоаларимиз барчамизга тегишли эканлиги айтиб ўтишни ва эслатишни ўзимга эп билдим. Масалан, мана шу учрашувни “Андижон”да ўтказилса “Соғлом авлод” стадиони ҳам муxлислар билан тўлишига шубҳа қилмас эдим. Негаки, ҳозирда андижонликлар футболга ташна ва ўта қизиқарсиз биринчи лигадан кўра мана шундай ҳеч бўлмаса ёшлар терма жамоаларимизни назорат учрашувларини томоша қилишни афзал кўрмасмиди? Ахир муxлисларни стадионга қайтариш учун ҳам ҳеч бўлмаса мана шундай учрашувни вилоятларга топшириш керак. Шусиз ҳам футболдан кўнгли совуб кетаётган Андижон, Самарқанд вилоятлари мана шундай учрашувларни қабул қилишга тайёрку.

Қаршидаги Марказий стадион ҳам ҳамма талабларга жавоб беради. Ушбу Марказий стадионни ўтган йили кўздан кечирган ОФК комиссиясининг стадионга берган ажойиб таърифлари ёдимиздан чиққан эмас. Ҳатто Қарши шаҳрига қўшни Сурхондарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидан ҳам мухлислар ташриф буюриши мумкинку. Ҳозир ҳам стадионда кўплаб қўшни Сурхондарёлик футбол мухлислари "Насаф"нинг учрашувларини томоша қилишга келишмоқда.

Навоий вилояти борасида эса фақат ҳайрон қолиш мумкин. Шундай ажойиб стадиони ва “Зарафшон” жамоасини Олий лиганинг стадионларидан кўп муxлис қўллаб турганда Ўзбекистон терма жамоасини Ироқ билан ўйинда қандай ҳолатга тушишини тасаввур қилаяпсизми? Моддий жиҳатдан ким қоплайди деб хавотир олмаса ҳам бўлар эди. Бунга етарлича имконият бор.

Агар мана шу Навоий вилояти мисолида оладиган бўлсак, вилоят стадиони ҳамма талабларга жавоб беради ва халқаро ҳаво йўллари ҳам бор. Ундан ташқари шаҳарда меҳмонхона шароитлари ҳам пойтахтдан қолишмайди. Ҳеч кимга сир эмаски мана шу учрашув “Пахтакор”да бўлиб ўтса чипталар текин бўлиши бу оддий ҳол, лекин Навоийда бўлиб ўтсачи? Футболга ташна кўнгилларга бу жуда катта совға бўлар эди. Камида 10 минг муxлис кириши бу жуда катта эҳтимол (аслида бундан ҳам кўп киради). Мана шу муxлисларга камида 3000 сумдан билет ташкил этилса (ўтган йили Самарқандда 5000 сумдан эди ва 10000 дан зиёд муxлис ташриф буюрган эди) камида 30 миллион сум фойда бўлар эди ва бу ҳеч бўлмаганда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини келиб кетиш харажатлари учун етарли маблағ эмасми? Аслида гап пулда ҳам эмас, навоийликларнинг ҳам кўнглини терма жамоамиз ўйинлари билан тўлдирган бўлар эди.

Ўтган йили бўлиб ўтган Самарқанддаги учрашувда муxлислар билан тўла стадион яхшими? Ёки ундан уч кун олдин “Пахтакор” да бум-буш стадионда ўтган ўйинми? Шусиз ҳам пойтахтликларнинг футболга бўлган талаби 100% дан ҳам юқори бўлиб қондирилаётган пайтда терма жамоамизнинг бошқа муxлисларига ҳам озгина имкон берсак бўлмасмиди?

Улар ҳам стадионида ЎЗ-БЕ-КИС-ТОН дея жар солишни исташини наҳот ҳис этмаяпмиз. Қачонгача мағлубиятга учрайдиган “Динамо”ни қўллаб қувватлайди ёки биринчи лигадаги “Андижон”ни қўллайди. Улар ҳам катта футболни ҳис этиши шарт эди.

Терма жамоамиз барчамизники ва биз ҳам катта футболни кўришга муҳтожмиз! Қачонгача “қуруқ” футбол билан яшаймиз?!

Ренат Эрназаров

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 19:18, 23.05.2013. Ўқилди: 6032 марта. Фикрлар: 67 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик