Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кутилмаган тўпурарлар...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жорий мавсумда топ-лигалардаги тўпурарлар баҳсида асосан таниқли снайперлар ҳукмронлик қилишмоқда.

Испанияда Роберт Левандовски, Германияда Гарри Кейн, Англияда Эрлинг Холанд етакчи, унинг ортида Муҳаммад Салоҳ бормоқда. Лекин улар орасида ногаҳоний қаҳрамонлар ҳам йўқ эмас.

АПЛ

Крис Вуд, «Ноттингем Форест»  (32 ёш, 8та гол)

Янги Зеландия ўғлони учун топ мақомидаги сермаҳсуллик янгилик эмас. Чемпионшипда «Лидс» таркибидаги 27та гол - ўта енгил юмуш. АПЛда «Бёрнли» сафидаги 4 мавсумда голлар сонини 10тадан пастга туширмаслик - марҳамат. Ўтган мавсумда ҳужумчи «Форест»га 14та гол ҳадя этганди. Энди бу шунчаки, чигилёзди машқи эканлиги аён бўлмоқда. Жорий мавсумнинг 13та ўйинида Крис 9та гол урди! Мерган ҳар бир голи учун 112,6 дақиқа сарфламоқда. Таққослаш учун, Салоҳнинг ўртача кўрсаткичи - 103,6 - фарқ унчалик катта эмас.

Саноқли кунлардан кейин Крис 33 ёшга тўлади. Бироқ футболдаги фахрийлик мақоми унга бегона. Статистик маълумотларга кўра, Вуднинг сермаҳсуллик коэффициенти 6,17 хGга тенг. Амалда тўпурар ўз вазифасини аъло даражада уддалаб, «планка»ни 3,5та голга кўтарди. Чинакам гол машинаси! Таажжубки, 3 йил аввал «Ньюкасл» у учун 30 млн. евро сарфлаган, «машина» кутилган натижани бермаганди.

Брайан Мбемо (25 ёш, 8та гол) ва Йоан Висса, «Брентфорд» (28 ёш, 8та гол)

Ҳужумдаги ажойиб дуэт нима? Мана у! «Брентфорд» Айван Тоунини Саудияга сотиб юборгач, супер тўпурар ролини шу икки нафар футболчи ўз зиммасига олди. АПЛнинг охирги икки мавсумида Мбемо 9тадан гол урганди, ундан аввалги мавсумда эса Висса 12та голни расмийлаштирганди. Ҳозирга қадар Брайян битта гол учун 145,87 дақиқа, Йоан эса янада оз - 91,25 дақиқа сарфлаган. Қўшимчасига, Конго ДРдан келган ҳужумчи пенальтилардан фойдаланган эмас. Бундан ташқари, Висса жароҳат туфайли бир ойдан кўпроқ вақт ичида майдонга туша олмаган. Ана шу тўхталишлар бўлмаганида, у аллақачон Холанднинг ўрнида бўларди.

БУНДЕСЛИГА

Омар Мармуш, «Айнтрахт» Франкфурт (25 ёш, 13та гол)

Мисрлик футболчи нафақат бирорта ўйинни голсиз тарк этмайдиган мерган, балки ҳайратланарли диспетчер ҳам: голларига 7та ассистни қўшиб қўйди. Ўтган йили Омар 12+6 кўрсаткичи билан лол қолдирганди. Энди декабрь бошида шундай натижага эришди. Битта гол учун 77,61 дақиқа - гениал кўрсаткич.

Мармушнинг статистик даражаси янада юқори: 8,45 хG, 4,87 хGA. Айнан унинг жамоаси «Бавария»нинг асосий таъқибчисига айланиши бежиз эмас. Фаворит масаласи деярли ҳал бўлган, Лекин Омарнинг жасорати интриганинг дафн этилишига имкон бермаяпти: шундай снайпер қаршисида мюнхенликларга бўшашиш мумкин эмас. Балки Мармушнинг қайсидир топ-клубга қимматбаҳо трансфери гувоҳи бўлармиз. Ҳар ҳолда, франкфуртликлар футболчиларни сотиш илмини пухта ўзлаштиришган.

«А» СЕРИЯ

Матео Ретеги, «Аталанта»  (25 ёш, 12та гол)

Италиядаги тўпурарлар пойгасида кимни етакчи мақомида кўришни истайсиз? Лаутаро Мартинесни, Ромелу Лукаку ёки Душан Влаховичними? Бироқ бу ўринда Матео Ретеги бормоқда. У «А» сериясда ҳозирча 10та гол маррасидан ўтган ягона футболчи. Бўлмасамчи, ахир ҳар 74 дақиқада гол урадиган мерган учун бу муаммо эмас. Матео ўз ватани бўлмиш Аргентинанинг «Тигре» клуби таркибидаги 61та учрашувда 33та гол урганди. Лекин у ердаги қаршилик даражаси ўзгача. Бунга Ретегининг «Женоа»даги натижаси тасдиқлайди. Бутун мавсум давомида атиги 7 марта рақиблари дарвозасини забт этганди. Лекин Бергамода юксак савияда тўп сурмоқда. Шериклари аргентиналик жамоадошлари учун етарли хавфли вазиятларни яратишмоқда, у эса имкониятдан самарали фойдаланмоқда. 12та гол 9,86 хG коэффициенти туфайли дунёга келди. Чинакам тўпурарга хос кўрсаткич. Адемол Луқмон - Матео Ретеги дуэтининг сермаҳсуллиги эвазига «Аталанта» чемпионлик сари дадил интилмоқда, пешқадам «Наполи»дан уни атиги 1 очко ажратиб турибди.

Мойзе Кин, «Фиорентина»  (24 ёш, 9та гол)

«А» сериясининг аввалги мавсумида бирорта гол ура олмаган Кинни «Ювентус» мамнуният билан Флоренцияга қўйиб юборганди. Таажжубки, ана шу ўзгаришдан кейин ҳужумчида голга қизиқиш, уни ҳис этиш қобилияти пайдо бўлди. Натижада Мойзе тўпурарлар рўйхатида 2-ўринга чиқиб олди, «Фиорентина» эса пешқадамлар сафидан ўрин олган ҳолда, скудетто сари интилмоқда. 111,55 дақиқада биттадан гол уриш - жуда яхши кўрсаткич. Айниқса, аввалги мавсумдаги 615 дақиқа ичида бирорта гол ура олмаган ҳужумчи учун. Юқорида зикр этилган қаҳрамонларимиз билан таққослайдиган бўлсак, Киннинг натижаси ўта таъсирчан эмас: 9та голни расмийлаштириш учун у 10,28 хG коэффициентли куч-қувватини сарфлади. Энди айтингчи, ўтган мавсумни «қуруқ» ўтказган Мойзе гол уришни умуман унутиб қўймаганига қайси мухлис ишонганди? Айниқса, у «Ювентус» мухлиси бўлса.

ЛИГА 1

Брэдли Баркола, «ПСЖ»  (22 ёш, 10та гол)

«ПСЖ» вингери - Лига 1нинг энг яхши тўпурари. Мана бу янгилик! Буни сиз аччиқ киноя билан таъкидлашингиз мумкин. Лекин, биринчидан, Килиан Мбаппе аллақачон Мадридга ўтиб кетди. Иккинчидан, асосий юлдузидан жудо бўлган парижликлар трансфер бозорини титиб ташлашлари кутилганди. Бироқ амалда Луис Энрике жамоаси ўтган мавсумнинг 25та ўйинида атиги 4та гол урган футболчи туфайли пешқадамлик қилмоқда. Унга жуда оз ишонч билдиришган, дейишга асос йўқ - ўшанда у дарвозани 4 марта забт этиш учун 1650 дақиқа тўп сурганди. Энди 10та гол уриш учун Барколага 8,49 хG коэффициенти етарли бўлди. Брэдли битта гол учун ўртача 80,5 дақиқа вақт сарфлаган. «ПСЖ» футболчилари ўзгача тоифадаги ўйинчилар бўлишгани сабабли, уларни айнан ўз жамоадошларига қиёслаймиз. Ўтган мавсум Лига 1да Мбаппе ҳар 79,96 дақиқада гол уриб, рақиблари дарвозасини 27 марта ишғол этганди. Солиштириб бўладиган рақамлар. Бироқ фарқ шундаки, Брэдли пенальтилардан фойдаланмаган, Килиан эса 6та голини «нуқта»дан урганди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:15, 19.12.2024. Ўқилди: 2430 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.