Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Асрор Алиқулов «Машъал»ни қандай қилиб кучлилар қаторига қайтаргани ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Машъал
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мана, 2024 йилги футбол мавсуми тарихга айланди. Суперлига-2025да иштирок этадиган 16та клуб ҳам маълум.

Жумладан, Про лигада ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган «Машъал» (Муборак) Суперлига йўлланмаси ортидан қутловлар олишда давом этмоқда. Албатта, «газчилар»нинг кичик олтин медаль соҳибига айланишгани замирида катта куч бор - аҳил жамоа, ҳомийлар эътибори, раҳбарият жонкуярлиги ва фидокор мухлислар армияси. Махсус мухбиримиз яқинда «Машъал»ни марра сари етаклаган бош мураббий Асрор Алиқуловга бир қатор саволлар билан мурожаат қилди.

- Асрор Чориевич, аввало, Суперлига йўлланмаси билан табриклаймиз.

- Катта раҳмат, қутловлар ёқимли, албатта. Шунинг баробарида бунинг ортида масъулият ҳам бор. 

- Эътиборли томони, «Машъал» бошқарувида иккинчи марта шундай ютуққа эришдингиз.

- Ҳа, 2018 йили ҳам жамоа билан элита йўлланмасини қўлга киритгандик. Бу сафаргиси сал бошқача. Чунки Про лигада ўта кучли рақобат юзага келган эди. 

- Ўзи мавсум бошида жамоанинг Суперлигага чиқиш салоҳиятига ишонганмидингиз?

- Очиғи, бу ҳақда ўйлаб кўрмагандик. Бинобарин, жамоани қайта шакллантиришга асосий вазифа сифатида қарадик. Таркибда янги футболчилар кўплигидан уларни ҳам назарий, ҳам амалий томондан тайёрлаш талаб этиларди. Орада 2-3-ўринларда юрдик, кейин 1-ўринга чиқиб олганимиз йигитларимизда ишонч ҳиссини оширди. Шу аснода ғолиблик сари интилдик.

- Ҳумоён Муртазоевнинг жамоага қайтиши ҳам катта ёрдам берди...

- Ҳумоён аслида Суперлига даражасидаги футболчи. Бироқ «Турон»да маълум вақт амалиётсиз қолганди. Дастлаб футболчининг тикланиш жараёни бироз қийин кечди. Муҳими, у ўз устида тинимсиз ишлади ва 16та гол билан лигада бош тўпурар бўлди. 

- Яна қайси футболчиларнинг тажрибаси натижада муҳим аҳамият касб этди? 

- «Машъал»нинг муваффақияти - жамоа аҳиллигида. Шундай экан, ҳозир бирор йигитни алоҳида ажратиб кўрсатишим ноўрин. Умуман, таркибда катта тажриба тўплаган футболчининг ўзи йўқ эди. Етакчи масаласида муаммога дуч келганимиз ҳам рост. Асосийси, яхлит куч бўлиб олдинда интилдик.

- Мавсум боши ва ўртасида баъзи футболчилардан айрилдингиз. Уларнинг ўрнини тўлдиришда қийналмадингизми?

- Ҳа, селекция ишларида қийинчилик туғилди. Янги футболчиларда эса амалиёт етарли эмасди. Яхшики, улар жамоага қисқа футсатда мослашишди. Айниқса, «Металлург»дан таклиф этилган ҳимоячи Исмоил Эргашев ўйинидан қониқдик. 

- Про лига ва Суперлига ўртасида фарқ катта, барибир. Буни «Қизилқум»даги фао­лиятингиздан ҳам биласиз. Хўш, Муборак футболи кучлилар қаторида барқарор жой олишига ишонасизми?

- Барчаси футболчилар савиясига боғлиқ. Энди селекцияга эътиборни оширамиз, таркиб янада кучайтирилади. Бош ҳомий - Миллий банк раҳбариятидан мамнунмиз. Жамоани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш жойида. Янги мавсумда ҳам бу йўлда кенг кўламли ишлар амалга оширилишига шубҳам йўқ.

- Янги мавсумда таркибга «Машъал» академияси тарбияланувчиларини жалб этиш режаси ҳам борми?

- Албатта. Ахир клубимиз сиёсати шундай. 2024 йили бунга қатъий амал қилдик. Янги мавсумда ҳам истеъдодли ёшларни таркибга тортиш йўлини маҳкам ушлаймиз. Ягона мақсад - «Машъал»нинг барқарорлигини таъминлаб, Суперлига жамоалари сафидан мустаҳкам ўрин олишини таъминлаш. Ўз навбатида, барча мухлислар, жумладан, «ИнтерФутбол» ўқувчиларини яқинлашаётган Янги йил байрами билан самимий қутлайман. Илоҳим, янги йил барчамизга бахт-иқбол келтирсин, ўзбек футболи ютуқларидан баҳра олиб яшашдан қалбимизни мунаввар этсин...

Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:02, 22.12.2024. Ўқилди: 1265 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик