Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.07.2025

      13:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Сеара".
      15:05 Чемпионат Сербии. "Железничар" - "Партизан".
      17:10 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Атлетико Минейро".
      19:15 Кубок Испании. 1/8 финала. "Эльче" - "Атлетико Мадрид".
      21:20 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Сеара".
      23:25 "Третий тайм". Станислав Магкеев.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Сербии. "Железничар" - "Партизан".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Италии. 1/8 финала. "Лацио" - "Наполи".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Эюпспор" - "Сивасспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.07.2025

      13:00 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Техническая программа.
      16:35 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Соло. Произвольная программа. Финал.
      18:05 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      18:25 LIVE Летняя Универсиада 2025. Прыжки в воду. Женщины. Трамплин 3 м. Прямая трансляция.
      19:40 "Культовые".
      20:10 Д/ф "Як-15".
      20:55 "Вопреки всему".
      21:25 LIVE Летняя Универсиада 2025. Тхэквондо. Мужчины. До 74 кг, свыше 87 кг; Женщины. До 62 кг, свыше 73 кг. Прямая трансляция.
      23:00 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Техническая программа. Финал.
      00:15 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:50 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      02:10 "Культовые".
      02:40 Летняя Универсиада 2025. Плавание.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.07.2025

      13:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      13:35 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      13:55 Новости.
      14:00 Есть тема! Прямой эфир.
      15:25 LIVE Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Техническая программа. Прямая трансляция.
      16:50 Д/с "Сила воды".
      17:20 Новости.
      17:25 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      18:25 LIVE Летняя Универсиада 2025. Прыжки в воду. Женщины. Трамплин 3 м. Прямая трансляция.
      19:40 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Pari. "Родина" (Москва) - "Черноморец" (Новороссийск). Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Летняя Универсиада 2025. Плавание. Прямая трансляция.
      00:15 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:50 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Профессиональный бокс. Василий Жиров против Джо Меси.
      04:05 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.07.2025

      06:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      08:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      09:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 14. По - вершина Люшон-Сюпербаньер.
      13:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      14:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 12 в Мадриде, Испания. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      15:00 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 12. Ош - Отакам.
      17:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 14. По - вершина Люшон-Сюпербаньер.
      18:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      19:00 LIVE Велоспорт. "Классика Террес-де-л'Эбре" в Испании. Прямая трансляция.
      20:15 Маунтинбайк. "Гоночные велосипеды", 2 эп.
      20:45 Велоспорт. "Наследие велоспорта с Йенсом Фогтом". Интервью с Адамом Блайтом.
      21:15 Скалолазание. Кубок мира. Этап 12 в Мадриде, Испания. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      21:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Плавание. День 5. Прямая трансляция.
      00:35 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      01:30 Велоспорт. Д/ф "Велоспорт в Африке".
      03:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. Д/ф "Велоспорт в Африке".

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Килиан Мбаппе: "Буларнинг ҳаммаси қуруқ гап..."

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Франция терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ниҳоят узоқ давом этган сукунатни бузиб Canal+ France телеканалидаги Clique дастурига интервью берди.

Сентябрь ойидан бери ҳеч қандай баёнот бермаган футболчи суҳбат давомида Париждаги ўтмиши, «Реал»га кетиши, Франция терма жамоасидаги танқидлар ва охирги ойларнинг барча долзарб мавзулари юзасидан батафсил маълумот берди.

Суҳбатга рози бўлишининг сабаблари ҳақида:

- Машҳурликка эришганингиздан кейин муаммо шундаки, одамлар сиз ҳақингизда истаганча гапиришади. Ҳеч ким билан гаплашмаган бўлсангиз-да, ҳар куни матбуотда нимадир янгилик чоп этилади. Жумладан, сўнгги пайтларда мен ҳақимда асоссиз маълумотлар кўпайиб кетди. Шунинг учун интервью беришга қарор қилдим. Муҳокамага сабаб бўлаётган мавзулар юзасидан ўзим гапирмасам одамлар нима бўлаётганини тушунмасликлари мумкин.

Янги жамоага мослашув ҳақида:

- «Реал»да жуда бахтлиман. Ҳаётимда янги босқич бошланмоқда. Чет элдаги дастлабки тажрибамни меҳмондўст одамлари бўлган ажойиб мамлакатда орттиряпман. Мен Испанияда совринларга эришишни жуда хоҳлайман ва диққат эътиборимни шунга қаратганман. Тил борасида муаммо йўқ, аммо янги менталитет ҳамда маданиятга мослашиш керак.

Танқидлар ҳақида:

- Мени ўта мукаммал одам ёки робот деб ўйлашади шекилли. Аслида, бошқалар каби оддий инсонман. Баъзида танқид қилишади, баъзан мақташади, бунга кўникиб кетганман. Лекин яқинларингизни ҳақорат қилишса чидаб туриш қийин. Тўғриси, француз телевиденияси билан алоқам йўқ. Мадридда буни кузатмайман ҳам. Аксинча, яқинларим кўриб, қандайдир янгилик бўлса етказиб туришади.

Стокгольмдаги воқеа ҳақида:

- Очиғи, вазият бундай тус олишини кутмагандим. Ҳаётда шундай нарсалар содир бўлади-ки, сиз уларга ҳеч қачон тайёр бўлолмайсиз. Тўғриси, матбуот ёзаётган воқеа юзасидан ҳеч қандай чақирув қоғози олмадим. Одамлар нимани ўқиган бўлса мен ҳам шуни ўқидим, бошқасидан хабарим йўқ. Агар арзирли бирор гап бўлганида Швеция ҳукумати эндигача алоқага чиққан бўларди. Бу шунчаки тушунмовчилик. Бордию, вазият юзасидан мени чақиришса «лаббай» деб, жавоб бераман. Аслида, дам олиш учун чет элга бормоқчилигимни айтганимда Карло Анчелотти унча кўзга ташланмайдиган жойга боришни маслаҳат берганди. Лекин мен Килианман ва мени ҳамма жойда танишади. Биз истиқомат қилган меҳмонхона атрофида жуда кўп одамлар, журналистлар бор эди. Улар ресторандан чиқиб кетаётганимни суратга олишди, холос. Умуман барчаси кўнгилдагидек кечди. Бироқ, Мадридга қайтиш учун самолётга чиққач, ёқимсиз хабар эшитдим... Мен ўша аризачи кимлигини билмайман. Аммо ўша куни тунни биз билан ўтказган одамлар билан мулоқот қилишни давом эттиряпман. Чунки, келажакда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин.

Сиёсат ҳақида:

- Франция хилма-хилликка тўла мамлакат. Масалан, Париж ташқарисидаги Бонди шаҳрида ўсганимга қарамай, Монакода бошқача маданиятга дуч келдим. Кейин эса ўша сиз таниган Килианга айландим. Лекин ҳамиша ўзимни Франция фуқароси сифатида кўрсатишни хоҳлаганман. Мулоқот учун очиқ одамман. Менга тааллуқли бирор нарсани кўрсам, албатта жавоб қайтараман. Тўғриси, Франция термаси билан содир бўлган воқеа менга қаттиқ таъсир қилди. Биз ушбу мамлакат фуқароларимиз. Ҳеч ким мукаммал эмас, лекин мени ватаним ҳақида қайғурмасликда айблаш мутлақо нотўғри.

Франция термасидаги вазият ҳақида:

- Ҳаётда барча инсонлар дуч келадиган маълум қийинчиликлар менда ҳам бор. Лекин ҳар қандай вазиятда ҳам ўзлигимдан воз кечмайман. Ҳали ҳам терма жамоамни яхши кўраман ва мамлакат бош жамоаси либосида майдонга тушишни соғиндим. Сентябрь ойида бош мураббийдан ҳозирча йиғинларга чақирмай туришини сўрадим. Сабаби, Мадридга эндигина келган ва таътилда жуда қисқа вақт дам олгандим. Октябрда жароҳат сабаб сафдан чиқдим. Ноябрда эса терма жамоага чақирилганлар рўйхатида йўқ эдим. Бунинг сабабини сўраганимда мураббий мени безовта қилмаслик яхшироқ эканини таъкидлади. Бу унинг қарори, жамоани ўзи бошқаради ва мен бунга бўйсунишга мажбурман. Тўғриси, нега мени сўнгги йиғинга таклиф қилишмаганини билмайман.

Тақвим ҳақида:

- Бу борада менинг фикрим тамоман бошқача. Агар мана шундай зич тақвим асосида ўйнашимизни хоҳласангиз, марҳамат ўйнаймиз. Аммо кейинги учрашувга тикланиш учун вақтимиз йўқ. Ҳаммаси тақвимга боғлиқ. Масалан, NBA (баскетбол чемпионати)да 4 ойлик танаффус мавжуд. Биз эса 2 ҳафта дам оламиз. Тўғри, кўп пул топамиз. Лекин энг кўп маош бериладиган бошқа спорт турларида ҳам етарлича дам кунлари бор. Мен ўйнашни хоҳламаймиз демайман, лекин келинглар дам ҳам олайлик.

«Мадрид»даги илк кунлари ҳақида:

- Қачон ва қандай қилиб билмайман, лекин вақти келиб, «Реал»да ўйнашимга ишончим комил эди. Мадриддаги тақдимотдан бир кун олдин 3 соатлик брифинг ташкил этилди. Эртаси куни жамоадагилар билан биринчи мулоқот бўлиб ўтди ва бош мураббий билан учрашдим. Кейин «Бернабеу»га етиб келдик, Зизу ҳам ўша ерда эди, мухлислар мени худди қиролдек кутиб олишди...

«ПСЖ»ни тарк этиш ҳақида:

- «ПСЖ» мен учун жуда қадрли клуб. Мен у ерда ажойиб 7 йилни ўтказдим. Эҳтимол, хатоим шунда бўлди-ки, мен ҳамма нарсани аралаштириб юбордим. Раҳбарият билан келишмовчиликларга дуч келдим, ўйинчи сифатида ҳуқуқларимни ҳимоя қилдим, аммо клуб обрўсига путур етказмадим. Мухлисларга келсак, улар содир бўлаётган ҳамма нарсадан хабардор эмаслар.

«ПСЖ»нинг ЕЧЛдаги имкониятлари ҳақида:

- Мен доим «ПСЖ» ўйинларини томоша қиламан ва жамоа натижаларига бефарқ эмасман. Парижликлар келажакда азалий орзу - ЕЧЛ бош совринини қўлга киритишларини умид қиламан, чунки мухлислар буни жудаям хоҳлашмоқда. Лекин ҳозир эмас, сабаби мазкур мусобақада айни дамда мен ғалаба қозонишим керак. Тўғри, етук футболчи сифатидаги илк ҳикоямни Парижда ёздим, рекордларни янгиладим, унвонларни қўлга киритдим. Бироқ, ҳозирда дунёнинг энг яхши клуби - «Реал»га айнан йирик турнирларда ғалаба қозониш учун келганман.

Депрессия ҳақида:

- Чарчаган пайтларим кўп бўлган, лекин умуман тушкунликка тушмаганман. Спортда умидсизликка учраганманми? Буларнинг ҳаммаси қуруқ гап.

ЖЧ-2022 ҳақида:

- Натижадан жуда хафа бўлдим, лекин бу Аргентина ва Месси эди. Тортишганимизми? Биз финал ҳақидаги умумий хотираларни бирга яратдик. Ўйлайманки, бу ўйин бизни бир-биримизга янада яқинлаштирди.

«Олтин тўп» ҳақида:

- Мен учун ғалаба қозониш муҳим бўлган йирик турнирлардан бири -Чемпионлар лигасидир. Ҳозир, айнан шунинг учун дунёнинг энг яхши клубидаман. Европа чемпионати? Ҳаттоки, Олимпия ўйинларида ҳам қатнашишим мумкин. Шахсий совринлар ҳам муҳим, албатта, масалан, «Олтин тўп». Тўғриси, ўйлаган мақсадларимга эришиш учун майдонда ва ундан ташқарида нималар қилишим кераклигини яхши биламан.

Укаси ҳақида:

- Укам Этан учун «ПСЖ» билан шартномамни узайтиришим ҳам мумкин эди. Чунки, мен учун «Реал» қандай аҳамиятга эга бўлса Этан учун «ПСЖ» шундай эди. Унга: «Агар клубда қолишни хоҳласанг, шартномани узайтираман, яна бироз шу ерда бўламиз», дедим. Очиғи Этанга ҳеч нарса бўлмаслиги учун «Реал»да ўйнаш орзуимдан воз кечган бўлардим. Ахир, ўз орзуларингизни деб укангизнинг карерасини ўлдираётган бўлсангиз, дунёнинг энг яхши клуби билан шартнома имзолашнинг нима кераги бор?

Терма жамоадаги танқидлар ҳақида:

- Евро-2020даги муваффақиятсизликда ОАВ ҳамда мухлислар мени айблашди. Ваҳоланки, ҳар доим Франция терма жамоасини биринчи ўринга қўйганман. Қўлимдан келганча терма жамоа шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун бор куч-ғайратимни ишга солдим, турли даражада жароҳатлар олдим, бурнимни синдирдим, аммо одамлар барибир, сен Франциядан кўра «Мадрид»га кўпроқ эътибор қаратгансан, дейишди. Кишини хафа қиладиган гапларни ёзишди...

Х.ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол
Киритилди: 09:21, 01.01.2025. Ўқилди: 2406 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.