Бугун 15 май, 2026 йил, жума.

      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлиганинг 16-жамоаси бўлиш учун энди "Хоразм" клуби ҳаракат қилиб кўради

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суперлигада иштирок этмаслиги аниқ бўлган "Металлург" клубининг ўрнини "Суперлига ва Пролига регламенти" да кўрсатилган кетма-кетлик бўйича "Олимпик" клуби эгаллаши мумкин эди. Мазкур масалани "Олимпик" 5-январь санасига қадар ҳал қилиши лозим эди.

Якунига етган мавсумни элитада 12-ўринда якунлаб, кейинчалик плей-офф босқичида аввалига "Шўртан", ундан сўнг "Металлург" билан ўйинда мағлуб бўлган "Олимпик" 5-январь санасига қадар Суперлигадаги фаолиятини давом эттириш юзасидан юборилган сўровга жавоб қайтармади. Шундан келиб чиқиб, регламент бўйича кетма-кетликда чемпионатнинг сўнгги иштирокчиси бўлиш учун "Хоразм" ҳаракат қилади.

Сўнгги уч мавсумда клубда юзага келган муаммоларни бартараф қилиб келган "Хоразм", 2024-йилнинг январь-апрель ҳолатига кўра литсензиялаш талабларини муваффақиятли бажара олди ва ўз тарихида илк бор ОФК литсензиясини қўлга киритди. Шундан келиб чиққан ҳолда Пролигада 5-ўринни эгаллаган клуб эмас, балки мусобақани 6-ўринда якунлаган "Хоразм" клубига керакли ҳужжатларни топшириш учун вақт тақдим этилади. Пролиганинг дастлабки тўрт поғонасидан жой олган клубларнинг барчаси Суперлига йўлланмасини қўлга киритиб улгурган.

"Хоразм" клуби ўз уй учрашувларини ўтказадиган стадион майдони, унинг дренаж ва суғориш тизими, шунингдек, стадион ёритиш тизими Суперлига талабларига жавоб бермайди. Шундан келиб чиқиб, "Хоразм" Суперлигада тўп суриш учун керакли ҳужжатларни жорий йилнинг 21-январь санасига қадар Ассотсиатсия ҳамда Лига рўйхатидан ўтказа олса, у ҳолда клуб ўз уй учрашувларини Суперлига талабига жавоб берувчи бошқа вилоятдаги стадионда ўтказиб туради. Аввалроқ "Сурхон" клуби билан ҳам худди шундай ҳолат кузатилганди.

Ассотсиатсия ва Лига раҳбариятининг кеча — 6-январь куни бўлиб ўтган учрашувида "Хоразм" футбол клубига қарашли футбол майдони масаласи ҳам муҳокама қилинди. Ҳудуд билан боғлиқ экологик ҳолат ва бошқа факторлардан келиб чиқиб, Нукус ҳамда Хоразм шаҳарларидаги бош стадионларга ФИФА талабига жавоб берувчи энг сифатли сунъий қоплама ўтказиш масаласида фикр алмашилинди. Табиий ёки гибрид майдоннинг мазкур ҳудудлар учун кафолати, шунингдек, унинг парвариши билан боғлиқ муаммолар ва албатта унинг харажати нуқтаи назаридан олиб қаралса, ФИФА меъёрларига тўғри келувчи сифатли сунъий майдон нисбатан мақбулроқ вариант ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, Хоразмдаги стадион юқорида санаб ўтилган масалаларда ўзгаришларни амалга оширса, у Суперлига беллашувларини қабул қилиши мумкин бўлади. Унга қадар эса юқорида қайд этилганидек, ўз уй учрашувларини бошқа аренада ўтказишига тўғри келади.

Эндиликда "Хоразм" Суперлигада иштирок этиш учун 21-январь санасидан кечикмаган ҳолда Ассотсиатсия билан келишилган ва кейинчалик ўз ҳомий ташкилоти томонидан тасдиқланган йиллик харажатлар сметасини Лига рўйхатидан ўтказиши лозим. Клуб мазкур муддатга қадар бунинг уддасидан чиқа олмаса, 22-январь куни "Локомотив" футбол клубининг Суперлигада иштирок этиш масаласи кун тартибига киритилади. Боиси, мазкур ҳолатда "Локомотив" ОФК литсензиясига эга сўнгги клуб ҳисобланади.

Маълумот учун, "Хоразм" футбол клуби ўтган йилнинг 28-ноябрь куни Ассотсиатсия 2025-йилги харажатлар сметаси лойиҳасини муҳокама учун тақдим этиши лозим эди. Эндиликда клуб мазкур лойиҳани Суперлига учун мослаштириши ва албатта ҳомий ташкилот томонидан уни тасдиқлаб улгуриши талаб этилади.

Киритилди: 13:41, 07.01.2025. Ўқилди: 2668 марта. Фикрлар: 25 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик