Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5206]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3887]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3284]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2419]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2412]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2211]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2030]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2012]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1707]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1635]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сайёрлик намунаси ёхуд ноёб тарих

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол дунёсида бутун профессионал фаолиятини 1та клубга бағишлаган ва чинакам садоқат рамзига айланган номдор ўйинчилар жуда кам.

Бундай чиройли йўл камдан-кам футболчиларга насиб этади. Айниқса, йирик клубларда «қўнғироқдан қўнғироққача» ўйнаш қийин масала. Шунинг баробарида деярли ҳар йили жамоа алмаштирадиган футболчилар ҳам кўп эмас. Тўғри, ҳар ёзда янги шартнома умидида таклиф кутадиган «сайёр» футболчилар топилади, албатта. Жумладан, бугунги мақола қаҳрамони 27 йиллик профессионал фаолияти давомида нақд 32та клубда ўйнашга улгурган. Уругвайлик Себастьян Абреу шу натижаси ўлароқ, тарихга кирган.

*** 

Вашингтон Себастьян Абреу Гало (тўлиқ исм-шарифи) 1976 йилнинг 17 октябрь куни Уругвайнинг Минас шаҳрида туғилган. Болалигидан беқарор табиати билан ажралиб турган Себастьян футболга илк қадамларини жиноятчилик нуқтаи назаридан анча хавф­ли саналган она шаҳрининг чанг кўчаларида қўяди. Аввалига тенгдошлари билан шунчаки, вақт ўтказиш учун тўп ортидан югурган болакай орадан кўп ўтмай, футболга нисбатан кучли меҳр ҳис этади ва астойдил шуғулланишга қасд қилади. Шу аснода маҳаллий «Дефенсор» мактабида таҳсил олиб, 1994 йили профессионал фаолиятини айнан шу клубда бошлайди. Абреу бу жамоа сафида 2 йил тўп суради - 24та ўйинда 12та гол. 1996 йили эса уругвайлик ҳужумчи қўшни юрт - Аргентинага йўл олиб, «Сан-Лоренсо» клуби сафига қўшилади. Себастьян бу жамоада ҳам икки мавсум ўйнайди, асосийси, анча  самарадор (жами 45та учрашувда 26та гол) ҳужумчи ўлароқ кўзга ташланади. Аргентинадаги муваффақият Абреунинг кучига куч, ишончига ишонч қўшади ва у ўз олдига еврофутболни забт этиш мақсадини қўяди.

*** 

Шу орада уругвайлик иқтидорли йигитга «Депортиво»дан аниқ таклиф ҳам тушади. Себастьян эса узоқ ўйланиб ўтирмай, Испания жамоаси билан шартнома тузади дарҳол. Бироқ илк уриниш омадсиз чиқади, яъни Ла-Коруньяда Абреунинг ишлари сира юришмайди. Оқибатда салоҳияти юқори баҳоланган ҳужумчи учун ижара сафарлари, ҳар йили клуб алмаштириш - саргардонлик бошланади. «Локо» (испанчада - «телба») лақабини орттирган Абреу шунга қарамай, ҳам клублар, ҳам терма жамоада сермаҳсул ўйнашда давом этади. Дейлик, у Уругвай миллий жамоа­сидаги 15 йиллик фаолияти мобайнида 2та мундиални кўради - 2002 йили Ж.Корея ва Япония, 2010 йили эса ЖАРда ўтказилган жаҳон чемпионати. Хусусан, Африкада меҳмон бўлган мундиалда жамоаси билан ярим финалгача етиб боради. Себастьян шунингдек, 1997, 2007 ва 2011 йилларда ўтказилган Америка кубоги финал босқичида қатнашади. 2011 йили эса турнир ғолибига айланади. Айтганча, «Эль-Локо» ЖЧ-2010 чорак финалида Гана термаси дарвозасига пенальтидан «паненька» услубида гол уриб, жамоасининг ярим финалга чиқишига катта ҳисса қўшганди. Умуман, Абреу Уругвай миллий жамоасидаги юришини 30та гол билан якунлайди. У бу натижа билан жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 4-ўринга жойлашган эди (маълумот учун, ҳозирги рекордчи Луис Суарес ҳисобида 68та гол бор). Бироқ 2011 йилнинг бошида Абреу томонидан миллий жамоа учун урилган голлар қайта ҳисоблаб чиқилади ва унинг статистикаси бироз пасайтирилади (26та гол).

***

Себастьян Абреу «Насьональ» клуби ва Уругвай терма жамоасига нисбатан муҳаббати билан ҳам алоҳида танилган. У қайси клубда ўйнамасин, ўз мамлакати бош жамоасига боғлиқ қайсидир элемент ёпиштирилган футболкада майдонга тушарди. Бундан ташқари, Абреу ҳар доим ўзи билан видеокамера олиб юриш ва шахсий архиви учун ўйинларни ёзиб олишга одатланган эди. Футболчи телбавор ҳаракатлари ортидан жабр ҳам кўради: Бразилиянинг «Фигейренсе» клуби сафида ҳаракатланган вақт «Фламенго»га қарши ўйинда формаси остидан «Ботафого» (яна бир собиқ жамоаси) майкасини кийиб олади. Боз устига, ўйин давомида «Ботафого» логотипини ўпади. Бундай хатти-ҳаракат учун ҳужумчи 1та ўйинга дисквалификация қилинади. 

*** 

Қаҳрамонимиз 2016 йилнинг апрель ойида Сальвадорнинг «Санта Теcла» жамоаси бошқарувини қўлга олиш билан мураббийликка ўтади. Бироқ атиги 1 ойдан сўнг Сальвадорда мавсум якунланади ва Абреу кутилмаганда, футболчилик фаолиятини қайта тиклашини эълон қилади. 2019 йилнинг иккинчи ярмида эса ўз ватанида «Бостон Ривер» клуби либосини кияди. Декабрь ойига келиб, Абреу бу клуб бош мураббийи лавозимига тайинлангани ойдинлашади. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас: Абреу 2021 йили яна футболчиликка қайтади ва «Суд Америка» жамоасидаги 4 ойлик фаолиятдан кейин, 11 июнь куни бутсаларини расман михга илгани ҳақида баёнот беради. Шу билан «айтдим-қайтдим» ўйини тугамайди: Себастьян 23 сентябрь куни михга илинган бутсасини қайта кийиб, яшил майдонга қайтади. У бу сафар она шаҳри - Минаснинг «Олимпия»си шарафини ҳимоя қилишни лозим топган ва ягона ўйинда гол урганди. Хуллас, Абреунинг футболдаги бутун йўли шундай қизиқарли, ажойиб ва антиқа воқеаларга бой.

*** 

Мазкур мақолада жаҳонгашта футболчи фаолиятидаги энг қизиқарли ва эътиборга молик жиҳатларга тўхталдик иложи борича. Йўқ, саргузаштларга мойил футболчини қоралаш ҳам ноўрин. Зеро, Себастьян Абреунинг фаолияти анча ёрқин. Ҳар ҳолда, Уругвай терма жамоасида ҳам, клублар миқёсида ҳам сермаҳсул ўйин кўрсатиб, бир неча марта тўпурар мақомига эришган. Шунчаки, айт­моқчимизки, ҳар йили клуб алмаштирадиган, «у шохдан бу шохга» қабилида иш тутадиган футболчилар фаолияти ҳар доим ҳам Абреуники каби яхши чиқмайди.

ҲУМОЮНМИРЗО тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:51, 10.01.2025. Ўқилди: 3901 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Мексика Хулиан Киньонес 1
3 Мексика Сантьяго Хименес 1
4 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
5 Чехия Ладислав Крейчи 1
6 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
7 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
8 АҚШ Жованни Рейна 1
9 Парагвай Маурисио 1
10 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик