Карло Анчелотти Испания Суперкубоги финалида "Барселона"нинг устунлигини тан олди.
- Биз ҳақиқатга юз тутишимиз керак. Биз ёмон ҳимояландик, рақиб эса осонликча гол урди. Жамоа сифатида ҳам, якка тартибда ҳам ёмон ўйнадик. Бу бизни хафа қилади.
- Лукас ва Тчуаменининг ўйинига қандай баҳо берган бўлардингиз?
- Ҳеч кимни алоҳида ажратиб кўрсатишни хоҳламайман. Ҳимояда ёмон ўйнадик. Жамоада компактлик етишмади. Биз ўзимизни яхшироқ ҳимоя қилишимиз керак.
- Четлатилганидан кейин жамоанинг ўйин даражаси сизни хавотирга солмоқдами?
- Учрашув биринчи дақиқадан охирги дақиқагача ёмон ўтди. Биз кўпчиликда қолдик, лекин ҳеч нарса ярата олмадик. Бутун ўйиндан хафа бўлдим.
- Агар четлатиш бўлмаганида мағлубият янада оғирроқ бўларди, деб қўрқмайсизми?
- Четлатилишдан кейин биз тенглашишга ҳаракат қилишимиз мумкин деб ўйладим. Мен бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламаган эдим.
- Қачон хато қилганингизни ҳис қилмадингизми?
- Бу ўйинда яхши ҳимояланиш муҳим эди. Биз ёмон ҳимояландик ва "Барселона" ғалаба қозонишга ҳақли эди. У биздан яхшироқ эди" - деди "Реал Мадрид" бош мураббийи.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).