Бугун 15 май, 2026 йил, жума.

      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон Футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов Филиппин ФФ президенти билан учрашди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал т.ж. / Аёллар футзал т.ж.
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Футзал федерацияси Президенти Бекзод Маматқулов Филиппин Футбол федерацияси Президенти Жон Энтони Гутерес билан учрашди.

Тошкент мезбонлик қилаётган футзал бўйича Осиё чемпионати саралаш ўйинлари доирасида Филиппин футзал терма жамоаси делегациясига раҳбарлик қилаётган Жон Энтони Гутерес кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Филиппин терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита мажмуанинг ўзидан кузатди. Мамлакатимизда футзал, айниқса аёллар футзалига берилаётган эътибор, замонавий спорт иншоотлари, томошабинларнинг мухлислик маданияти билан танишди. Бу борадаги таассуротларини ЎФФ президенти билан учрашув чоғида мамнунлик билан эътироф этди.

Шунингдек, Филиппин футболи раҳбари юртимизга ташрифи самарали бўлганлигини қайд этиб, Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоасининг ўз юртида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлиги билан қизиқди, футзалчи қизларимизнинг тажриба ва маҳорат бобида қитъада етакчилар қаторида кўришини, албатта, Жаҳон чемпионатига йўлланма олишига ишонишини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 15 май куни ФИФА тарихдаги аёллар ўртасидаги биринчи футзал бўйича Жаҳон чемпионатига Филиппин мезбонлик қилишини, октябрь ойида эса бевосита мусобақа саналарини эълон қилганди.

Ўз навбатида, Жон Энтони Гутерес Филиппин ушбу мусобақага пухта тайёргарлик кўраётгани ва уни юқори даражада ўтказиш учун барча зарур ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Икки давлат футболи ва футзали раҳбарлари келгусида соҳанинг барча йўналишларида дўстона муносабатларни мустаҳкамлашдан, доимий ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканликларини билдиришди. Жумладан, Ўзбекистон ва Филиппин футзал терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ҳамда биргаликда ўқув-машғулот йиғинлари ташкиллаштириш борасида келишиб олишди.

Маълумот учун: Жон Энтони Гутерес 1977 йилда таваллуд топган. 2023 йилнинг 25 ноябрида Филиппин футбол федерацияси президенти этиб сайланган. Шунингдек, “Аир Жуан” чартер авиакомпанияси раҳбари ҳисобланади. Бир мунча вақт “Пачанга Унитед” клубига эгалик қилган.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 23:18, 14.01.2025. Ўқилди: 838 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик