Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 30 61
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 31 54
5 Ливерпуль 31 49
6 Челси 31 48
7 Брентфорд 31 46
8 Эвертон 31 46
9 Борнмут 32 45
10 Фулхэм 31 44
11 Брайтон 31 43
12 Сандерленд 31 43
13 Ньюкасл 31 42
14 Кристал Пэлас 30 39
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 31 32
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 31 30
19 Бёрнли 31 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Катта сенсацияга оз қолганди-я...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Франция 1-Дивизиони
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жаҳон футболида Франция кубогидек сенсацияларга тўла турнир топилмаса керак.

Қуйи дивизион вакилларининг ақл бовар қилмас юришларига етарлича мисоллар келтириш мумкин. Тўғри, мамлакат кубогининг жорий мавсуми 1|32 финали юракларни ўйнатувчи кутилмаган натижаларсиз якунлади. Лекин Франция чемпионати пирамидасида бешинчи ўринда турувчи дивизион вакили - «Корте» шундай «сюрприз» улашишга жуда-жуда яқин келганди. Диққат қилинг, ҳаваскорлардан тузилган бу жамоа ўта кучли «Ницца»га қарши баҳснинг асосий вақтини 1:1 ҳисобида якунлади. Агар «Корте» футболчилари пенальтилар сериясида совуққонликни сақлаб қолишганидами, «Ницца» тоза шармандаликка йўлиқарди...

«Ницца»нинг Франция кубоги 1|32 финалидан муаммосиз ўтиши кутилганди. Ҳар ҳолда, қуръа Лига 1нинг энг барқарор иштирокчиларидан бирига Бешинчи дивизион вакили «Корте»ни тортиқ этди. Бу клубнинг ўзига хос томони шуки, у Корсика ороли шарафини ҳимоя қилади. Корсикаликлар эса ҳеч қачон ўзларини тўлақонли француз ҳисоблашмайди. Маҳаллий аҳоли шеваси ҳам итальян тилига ўхшаб кетади. Корсикада французча эмас, фақат итальян тилида сўзлашувчи одамлар ҳам етарли. Тарихга назар солсак, Франциянинг энг номдор императори Наполеон Бонапарт ҳам корсикалик бўлган. У болалигида итальян тилида гапирган ва фақат 10 ёшни қарши олганидан кейингина французчани ўргана бошлаган. 

Футболга қайтсак, «Корте»нинг логотипи Корсиканинг яна бир клуби «Аяччо»никига ўхшаш. Эътиборлиси, «Корте» ҳудуднинг ушбу анча номдор вакилидан 2 йил олдин тузилган. Яъни «Корте»га 1908 йили асос солинган («Аяччо» эса 1910 йилда ташкил этилган). Яна бир томони, узоқ вақт давомида Корсика ҳудудий чемпионатидан нарига ўтолмаган «Корте» 2020 йилга келибгина Бешинчи дивизионга кўтарилди. Хуллас, Корсика клуби камтарона тарихи ва мақомига қарамай, 1|32 финалда «Ницца»га ҳақиқий жанг таклиф қилди ва юқори дивизион вакилини «оёғидан тортиб қолиши» ҳеч гап эмасди. Ҳар ҳолда, «Корте» футболчилари 11-дақиқада ҳисобни очишди ва асосий вақтни 1:1 ҳисобида якунлашга муваффақ бўлишди. Ҳа, «Ницца» 39-дақиқадаёқ майдонда камчилик бўлиб қолди, лекин кучлар нисбатида фарқ катта эди, барибир. Меҳмонда ўйнаган Лига 1 клуби ҳар тугул иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштириш йўлини топди. Муҳими, «Корте» барчасини пенальтилар сериясигача чўзди ва «Ницца»ни кубок учун курашдан чиқариб юборишга яқин келди. Бироқ «лотерея»да омад ҳаваскорлардан юз ўгирди - 3:5.

Инсоф юзасидан айтиш керак, «Ницца» аслида яққол устун кўринди ўйин давомида. Жамоанинг таҳликали пенальтилар сериясигача боришида эса бош «айбдор» - бу «Корте»нинг 35 ёшли дарвозабони Жак-Андре Люсиани. Гап ҳеч қачон профессио­нал даражада ўйнамаган ошпаз ҳақида кетмоқда. У A La Pasta Corte оилавий ресторани эгаси ва бош ошпазидир. Жак-Андре таомларни яхши тайёрлайди. Ҳар ҳолда, TripAdvisor сайтида унинг рес­торанига анча юқори баҳо берилган - 4,5 балл. Маълум бўлишича, Люсианининг оилавий ресторанида асосан италь­янча таомлар тайёрланади. Энди диққат қилинг, шу ошпаз учрашув давомида «Ницца» футболчилари йўллаган 16та зарбани бартараф этди. Профессионалларга қарши 16та «сэйв»! Бежиз Франция матбуотида Жак-Андренинг ишончли ҳаракатлари алоҳида таъкидланмади. «Ницца» клуби расмий сайти ижодкорлари ҳам Люсианини мақташдан ўзларини тўхтатиб қололмадилар: «Дарвозабон эмас, ўтиб бўлмас девор! Шунчаки, респект!» Корсикаликлар юритадиган Corse Matin сайтида эса Люсианига «Баҳайбат» таърифи ишлатилди. Тўхтанг, энди асосий факт: sofascore портали пазанда-кипернинг ўйинига максимал баҳо қўйди - 10,0 балл. Бунақаси ҳатто Лионель Месси ва Криштиану Роналдуга ҳам бутун фаолияти давомида 1-2 марта насиб этган, холос. Оддий айтганда, sofascore порталидан 10 балл олиш энг етук юлдузларга ҳам орзудек гап... 

М.ҲОШИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:58, 16.01.2025. Ўқилди: 3898 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 19
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик