Италия А сериясининг 21-турининг навбатдаги ўйинлари бўлиб ўтди, сериянинг амалдаги чемпиони Миланнинг “Интер” клуби ўз майдонида “Эмполи”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ярим ҳимоячи Кристиан Асллани “Интер” сафидаги навбатдаги муваффақиятли ўйин натижалари ҳақида фикр билдирди.
"Мен хурсандман, ғалаба қозониш биз учун муҳим эди. Лекин аслида “Интер” ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қилади.
Шахсан мен "Эмполи"даги вазиятни жуда яхши биламан, чунки мен бу клубда 13 йил ўтказдим ва "Сан-Сиро"да кўп марта бўлганман.
Биринчи бўлимда бизда кам имконият бўлди, иккинчи бўлимда Лаутаро ажойиб гол урди ва шундан кейин ҳаммаси осонлашди.
Биз Лаутародек сардоримиз борлигидан фахрланамиз. Қийин пайтларда айнан унинг ўзи ечим топади", - дея Аслланининг сўзларини келтиради fcinter1908.it.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).