Бугун 4 май, 2026 йил, душанба.

      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • 3:1
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • 0:0
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:0
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • 2:0
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:0
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • 1:2
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2320]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2144]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [1970]

Фергюсоннинг тоби қочди [1970]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1559]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1540]

Суперлига. «Нефтчи» Олмалиқда очко йўқотди, ОКМК дарвозабони қаҳрамонлик кўрсатди [1467]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1336]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1335]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1179]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 34 88
2 Реал Мадрид 34 77
3 Вильярреал 34 68
4 Атлетико 34 63
5 Бетис 34 53
6 Сельта 34 47
7 Хетафе 34 44
8 Атлетик Бильбао 34 44
9 Реал Сосьедад 33 43
10 Осасуна 34 42
11 Райо Вальекано 34 42
12 Валенсия 34 39
13 Эспаньол 34 39
14 Эльче 34 38
15 Мальорка 34 38
16 Жирона 34 38
17 Алавес 34 36
18 Севилья 33 34
19 Леванте 34 33
20 Реал Овьедо 34 28

Ўтган ўйинлар. 34-тур

34-тур Жирона 0-1 Мальорка
34-тур Вильярреал 5-1 Леванте
34-тур Валенсия 0-2 Атлетико
34-тур Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
34-тур Осасуна 1-2 Барселона
34-тур Сельта 3-1 Эльче
34-тур Хетафе 0-2 Райо Вальекано
34-тур Бетис 3-0 Реал Овьедо
34-тур Эспаньол 0-2 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 34-тур

05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Ноттингем Форест" — футбол мавсуми сенсацияси!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Ўрмончилар» тахаллуси билан тўп сурадиган «Ноттингем Форест» ҳозирда ЕЧЛ номи билан танилган турнирда 2 марта ғолиб чиққан.

Овлоқ провинция клуби буюк мураббий Брайан Клафнинг саъй-ҳаракатлари туфайли нуфузли совринни қўлга киритган, кейин уни ҳимоя қилишга ҳам муваффақ бўлганди. Ваҳоланки, «ўрмончилар» ўз тарихларида атиги бир марта Англия чемпиони бўлишганди.

Орадан бир неча ўн йилликлар ўтгач, жамоада иззатталаб соҳиб пайдо бўлди. Грециялик магнат Евангелос Маринакис ҳақида афиналик прокурорлар билан соатлаб мунозара юритиш мумкин. ЕКЛда ғолиб чиққан «Олимпиакос» ва рақобатчиларнинг ўйинларига қадар АПЛда 2-ўринга кўтарилган «Ноттингем Форест»нинг мешқорин соҳиби ўз юртида турлича обрў-эътиборга эга. Маринакис ўз одатига кўра барча айбловларни инкор этади. Бироқ унинг бизнеси порт билан боғлиқ. Кемалар бор жойда эса, албатта, жиноят ҳам бўлади. Бу иллат греклар Европа соҳилларида манзилгоҳларни қуришган даврдан бери мавжуд. Энди портлардаги айрим гуноҳлар рўйхатдан ўтказилмаган нефтнинг танкерларда олиб кетилиши билан боғлиқ. Лекин пуллар дарё эмас, Ўрта Ер ва Эгей денгизиларидек оқмоқда. Маринакиснинг маблағи «Ноттингем Форест» трансферлари учун етарли бўлди. Навқирон директорлар Уилсон ва Хендерсон йўқ нарсадан кучли жамоани яратишди.

Нуну Эшпириту Санту, мураббий

Маринакиснинг асосий келишуви. Бир йил аввал «ўрмончилар» 19 турдан кейин 17 очко тўплаб, элитада қолиш учун курашгандилар. Энди уларнинг ҳисобида 37 очко бор. Португалиялик Нуну Эшпириту Санту бир йил аввал «Форест»ни қабул қилиб, мавсумни аутсайдерлар гуруҳидан бир поғона юқорида якунлаганди. Ҳозирда у ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш ниятида, лекин қайси турнир бўлишидан қатъий назар, еврокубоклар йўлланмаси мураббий учун улкан муваффақиятга тенг.

Крис Вуд, ҳужумчи

Янги Зеландия терма жамоасининг аъзоси 33 ёшда. Аввалига ижара асосида тўп сурган Крисни ўз сафига қўшиб олиш учун «Форест» ўтган йили 17 млн. евродан воз кечди. Бироқ баланд бўйли бақувват фахрий ўзининг 11та голи ва 1та ассисти билан ишончни оқлади. Вуд туфайли жамоа сермаҳсул ўйин кўрсата бошлади. Ўтган мавсумда унинг 14та голи «Форест»ни элитада сақлаб қолганди, энди мураббий Вудда Варди тимсолини кўрмоқда.

Эллиот Андерсон,  хавбек

Ортиқча тўланган пул ўз самарасини берди. Андерсон Англия ва Шотландиянинг ёшлар жамоаларида тўп сурган, икки миллий терма жамоанинг бирида ўйнаш ҳуқуқига эга. Аслида 15 млн. еврога баҳоланган «Ньюкасл» тарбияланувчисини «Форест» 41,2 млн.га харид қилганди. Лекин соҳибларнинг ҳийла-найранглари «ўрмончилар» хавбекининг ёрқин фаолиятига доғ тушира олмайди.

Никола Милинкович, марказий ҳимоячи

Андерсон «Ноттингем Форест»нинг рекорд хариди бўлса, Миленкович клуб тарихидаги муваффақиятли харидлардан бири бўлди. Ҳар қандай рақибининг ҳаракатини бир қарашда пайқаб оладиган ҳимоячини жамоа «Фиорентина»дан атиги 12 млн. еврога сотиб олганди. «А» сериясида мукаммал тажрибага эга бўлган бақувват серб янги муҳитга жуда тез мослашиб олди ва таркибдаги баҳодирлар сафини тўлдирди. Ҳужумчи Вуднинг бўйи 1,91 м., Миленкович ундан 4 см.га узунроқ.

Ола Айна, ўнг қанот латерали

«Ўрмончилар»да схема ва муносабат номлардан муҳимроқ, гўёки «Атлетико», кечаги Чемпионшип вакили эмас. Жаҳон чемпиони Монтиэль «Севилья»га қайтди, уни «Астон Вилла»да жой етишмаган испаниялик Алекс Моренога алиштиришди. Ўнг қанотни эса яқинда Ноттингемга келган нигериялик футболчи эгаллади. У аввал «Фулхэм» ва «Торино»да тўп сурганди. Энди «Халл Сити»даги давридан бери энг яхши мавсумини ўтказмоқда. Жамоа Айнани эркин агент мақомида ўз сафига қўшиб олганди, энди уни «Манчестер Сити»га сотиб юбориш ниятидалар.

Матц Зельс, дарвозабон

Бир лаҳзанинг ўзида 8 млн. евро ишлади. 32 ёшли дарвозабоннинг бунчалик муваффақиятли ганак тикишини ким биларди, дейсиз? Бу футболчининг Англиядаги иккинчи уриниши. У «Ньюкасл»да ўз ўрнини топа олмагач, Франциянинг камтарин «Страсбур» клубида ўйнади. Кейин у яна АПЛда омадини синаб кўришга қарор қилди. Ўзи дарвозабон бўлган Нуну Эшпириту Санту касбдошига ишонч билдириб, эвазига «қуруқ» ўйинлар сериясини қабул қилиб олди. Матц Куртуа эмас, лекин ўз вазифасини яхши билади ва сифатли бажара олади.

Каллум Хадсон-Одои, вингер

Зельсга «Ньюкасл»да имконият беришмаганди, Хадсон-Одоига эса «Байер» «торлик» қилиб қолди. «Челси» тарбияланувчиси ўз фаолиятини барвақт бошлагани боис, катта ёшдагилардек кўринади. Ваҳоланки, энди 24га чиқди. Қаторасига иккинчи мавсумни, Каллум «Ноттингем Форест»нинг асосий таркибида ўтказмоқда. Қизиғи шундаки, жамоа вингерни арзимас 3,5 млн. евро эвазига ўз сафига қўшиб олганди. Эҳтимол, немислар унинг самарали тўп сура олишини кутишмаган ва сотиб юборишгандир. Футболчи жорий мавсумда аввалгига нисбатан озроқ гол урмоқда. Лекин худди «МЮ»га қарши ўйиндаги каби, мухлислар меҳрини қозонишни билади.

Мурильо, марказий  ҳимоячи

Елкадор бу футболчи энди 22га чиқди. Миленковичдан қолишмайдиган етук марказий ҳимоячи мақомини олиш учун, унга бўйининг озгина пастлиги халал беради. Бироқ Мурильо бу камчиликни позицияни тўғри танлаш маҳорати билан йўққа чиқаради. У тўпни дарвоза чизиғидан узоқлаштириш устаси. 2024 йил аввалида унга Диего Симеоне қизиқиб қолган, ёзда эса «Челси» скаутлари диққат билан кузатишганди. «Форест» таркибидаги янгу муваффақиятлардан кейин Мурильо яна радарлар нишонида. Бўйи баланд бўлмаган марказий ҳимоячига ҳар бир гранд талабгор бўлавермайди. Лекин у ўз мураббийини топа олса, юқорига кўтарилади.

«Ноттингем Форест» узоқ вақт чўққида бўлишини тахмин қила олмаймиз, «Ўрмончилар»да «Лестер» муваффақиятини такрорлаш имконияти жуда оз. Қўшимчасига, ҳозир ҳеч кимга пул сочиш имкониятини беришмаяпти. «Астон Вилла» ва «Ноттингем Форест»дагилар трансфер қоидаларидан нолимоқдалар. Лекин чекловлар Эмери ва Эшпириту Санту жамоаларини ихтирочиларга айлантирди. 10 нафар футболчини 50 млн. евро баҳо билан харид қилиш мумкин эмас, текинга келадиган ўйинчиларни излаб топиш ёки Мурильодек 12 млн.га сотиб олиш керак. «Ўрмончилар»нинг суюкли нарх категорияси. Футболчилар сотувида пул ишлашни ҳам биладилар. Вингер Жонсон учун «Тоттенхэм» 55 млн. евродан воз кечди, «Лион» эса марказий ҳимоячи Ниакатени 31 «лимон»га сотиб олди. Хайриятки, пул денгизида ўта камтарин «Ноттингем Форест» сузди.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:00, 03.02.2025. Ўқилди: 1288 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 15
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 14
8 Барселона Роберт Левандовски 13
9 Сельта Борха Иглесиас 13
10 Атлетико Александр Серлот 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик