Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АҚШдаги ўзбек спортчиси: оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони Фарҳодбек Собиров ҳикояси

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / оғир атлетика
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Нью Йоркнинг Бруклин боросидаги U авенюсига Ocean авенюси томондан кириб келсангиз, бу кўча номи шунчаки инглиз алифбосидаги “U” ҳарфига кўча эмас, “Uzbekistan” сўзининг биринчи ҳарфига аталгандек.

Қаторасига бир нечта ўзбекча ресторан, ўзбекларга хизмат кўрсатувчи дўконлар ва ҳоказо. Ундаги “Шердор” ресторанига тунислик дўстим билан кирдим, ўзбек ошхонаси, тили ва маданияти билан таништирдим, унга ёқди. Чиқаётганимизда бир танишимни кўриб қолдим, у ўтирган столдагилар билан сўрашдим. Кейинги столда эса яна 6 киши билан кўришдим, улар мени танишмасди, аммо мен уларни танидим. Телевизорда кўрганман. Улар ўзбекистонлик спортчилар эди.

Оғир атлетикачи, боксчи, дзюдочи ва бошқа спорт турлари чемпион ҳамда совриндорлари. Дўстим “Ўзбекистонда ҳамма бир-бирини танийдими дейман?” деб кулди, булар машҳур ўзбекистонликлардан эканини тушунтирдим.

АҚШда ўзбекистонлик спортчилар кўп, уларнинг кўпчилиги Ўзбекистон ва дунё бўйлаб катта муваффақиятларга эришиб, Америкада ўз карьераларини давом эттириш учун келишади. Улардан бири оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони Фарҳодбек Собиров ҳикояси орқали океан ортига кўчиш сабаблари, у ерда атлетларимиз нима билан бандлиги ҳамда АҚШдаги спорт соҳаси ҳақида гаплашдик.

Фарҳодбек Собиров ҳақида

Фарҳодбек Собиров 1997 йил 10 сентябрда Хивада туғилган. Ёшлигидан спортга қизиқиши юқори бўлган. Спортнинг айнан оғир атлетика йўналишини танлаши ҳам тасодифий эмас. Ўзнинг хотирлашича, оғир атлетика билан шуғулланадиган қариндоши сабаб унда бу спорт турига қизиқиш уйғонган.

“Оиламизда спорт доимо қадрланган. Қариндошим қандай шуғулланаётгани, спортдаги қийинчиликларни қандай енгиб ўтаётганини ўз кўзим билан кўрганман. Шундан кейин мен ҳам ўзимни оғир атлетикада синаб кўрмоқчи бўлдим ва машғулотларнинг биринчи куниданоқ бу спорт айнан мен учун эканлигини англадим”.

У қатнаган биринчи спортзалда шарт-шароит ҳаминқадар бўлган. Шунга қарамай, 12 ёшидаёқ ижобий натижалар қайд эта бошладики, мураббийлари у билан алоҳида шуғулланадиган бўлишди.

Муваффақиятлар силсиласи

Фарҳодбекка илк муваффақиятни 2014 йилда Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтган Ёшлар Олимпия ўйинлари олиб келди. Ўшанда у 85 кг гача вазн тоифасида икки кураш якунига кўра 321 кг (даст кўтаришда 147 кг, силтаб кўтаришда 174 кг) натижани қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Бу унинг ёрқин карьераси бошланиши эди холос. Орадан атиги 2 йил ўтиб, 2016 йилда Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ажойиб натижа қайд этди – даст кўтаришда 170 кг, силтаб кўтаришда эса 203 кг тошни бўйсундириб, мусобақанинг олтин медалини ўз номига ёздириб қўйди.

“Ўша лаҳзада энг олий мукофотлар учун ҳам даъвогарлик қила олишим мумкинлигини тушуниб етдим. Бунгача шунчаки шуғулланардим, мураббийимнинг топшириқларини бажарардим. Бироқ Тбилисида ўз кучимга бўлган ишончим ортди”.

2017 йилда Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 19 ёшли Фарҳодбек Собиров ўзбек оғир атлетикаси тарихидаги ёрқин натижалардан бирини кўрсатди. 94 кг вазн тоифасида қатнашган Фарҳодбек умумий ҳисобда 390 кг оғирликни бўйсундирди ва шахсий рекордини янгилади. Унинг натижалари айрим олимпиячиларникидан ҳам ўзиб кетиб, кучли спортчи сифатида халқаро даражада эътирофга сазовор бўлишига сабаб бўлди.

Бу кўрсаткич кўплаб тажрибали спортчилар, жумладан, 2016 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиадада силтаб кўтаришда 160 кг натижа кўрсатган америкалик оғир атлетикачи Кендрик Фаррисникидан ҳам юқори эди.

“Ўзбекистонлик Кендрик Фаррис” ёхуд халқаро эътироф

Эътиборлиси, у Олимпия чемпиони Кендрик Фаррисни ортда қолдирганди. Фаррис Рио-2016 Олимпиадасида силтаб кўтаришда 197 кг ва умумий 357 кг натижа қайд этганди.

Фарҳодбек ҳали ёш бўлишига қарамай, Олимпия ўйинлари ғолибидан 33 кг кўпроқ вазнни бўйсундирганди. Бу оғир атлетика оламида катта шов-шувларга сабаб бўлди, экспертлар уни келгусида катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг потенциал ғолиби сифатида кўра бошлашди.

Ушбу чиқишидан сўнг халқаро спорт нашрлари ўзбек оғир атлетикачисининг шиддат билан ўсиб бораётганини эътироф эта бошлашди.

Жумладан, Американинг Тhе Barbell Spin портали қуйидагича ёзди: “Фарҳодбек Собиров 19 ёшида Олимпиададаги Кендрик Фаррисдан кўпроқ вазн кўтарди!”

Албатта, бундай муваффақият эътибордан четда қолмади, хорижий спорт клубларида катта қизиқиш уйғотди. Мазкур мусобақадан кейин у бир неча халқаро ташкилотлардан таклифлар олди ва йирик мусобақаларда ўзини кўрсатиш учун фаолиятини АҚШда давом эттиришга қарор қилди.

Нега айнан АҚШ?

Жаҳон ареналаридаги ёрқин чиқишларидан сўнг, Фарҳодбек кутилмаган қарор қабул қилди – у АҚШга кўчиб ўтди. Бу кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Карьера зўр кетяпти, юртдошларининг олқишлари, давлатнинг қўллаб-қувватлови – ахир, спортчига бундан ортиқ яна нима керак бўлиши мумкин?

Фарҳодбекнинг ўзи эса бу қарорини қуйидагича изоҳлайди:

“Мен бу ерда келажак режаларимни амалга ошириш, спортнинг оғир атлетика йўналишига ўз ҳиссамни қўшиш ва уни янада оммалаштириш учун зарур барча имкониятларни кўрдим. Спортнинг бу йўналишида ўзбек мактабининг ҳам алоҳида ўрни бор деб биламан ва уни бутун дунёга ёйиш учун Америка энг қулай мамлакат”.

АҚШда спортчиларга катта ресурслар, замонавий машғулот базалари ва нисбатан юқори гонорар берилади. Бу ерда нафақат мусобақаларда қатнашиш, балки ўз тажрибасини ёш авлодга ўргатиш имконияти бор. Бундан ташқари, АҚШ молиявий барқарорлик имконияти билан ҳам спортчиларни ўзига жалб қилади.

“Ўзбекистонда спорт кўпроқ иштиёқ ва фидойилик билан боғлиқ. АҚШда эса ўзинг севган ишинг билан шуғулланиб, шу билан бирга ўзингни ҳимояланган ҳис қилишинг мумкин. Бу жуда муҳим омил, айниқса, келажак ҳақида қайғурсангиз”.

Келажак режалари

Фарҳодбек Собиров спортдаги карьерасини давом эттирибгина қолмай, бир вақтнинг ўзида ёшлар орасида оғир атлетикани оммалаштиришга ҳисса қўшиб келяпти. Ҳозирда АҚШдаги етакчи спортзаллардан бири билан шартнома имзолаш арафасида. Бу ерда у машғулотлар олиб бориш ва янги мусобақаларга тайёрланишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, турли спорт ташкилотлари билан келгусидаги ҳамкорлик лойиҳалари юзасидан музокаралар олиб бормоқда.

Унинг истиқболдаги режаларида оғир атлетика бўйича шахсий мактабини очиш ва бўлғуси чемпионларни тарбиялаш нияти ҳам бор.

“Мен номимни нафақат эришган ғалабаларим туфайли, балки спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссам билан ҳам эслашларини хоҳлайман. Истагим шуки, залга келаётган болалар доимо ёдда тутишсин – агар астойдил меҳнат қилсанг, албатта муваффақиятга эришасан”.

Фарҳодбек ўзидаги билим ва тажриба кучли спортчиларнинг янги авлодини шакллантиришга ёрдам беришига ишонади. АҚШдаги шартномаси эса унга нафақат мусобақаларда иштирок этиш, балки иқтидорли атлетлар билан ўз тажрибасини бўлишиш имкониятини ҳам беради.

Саидазиз Аъзамов суҳбатлашди

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:02, 16.02.2025. Ўқилди: 1998 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик