Роберто Карлос: «Анжи»да ҳеч ким эмасдим»
«Анжи» клубининг собиқ директори Роберто Карлос нима сабабдан Туркиянинг «Сивасспор» жамоасини бошқаришини изоҳлади.
— «Сивасспор» менга катта имкониятларни беради. Бу ерда мен мураббийлик махоратимни кўрсатишим ва синашим мумкин бўлади. Мен«Анжи»да қила олмаган ишларимни бу ерда қилишим мумкин. «Анжи»да мен на мураббий ва на мураббий эдим. Умуман олганда ҳеч ким. Бу ерда эса ўзим тўғри деб ҳисоблаган ишларимни қила оламан. Ўзим жамоа тузаман ва уни чемпионлик учун олиб боришга ҳаракат қиламан. «Сивасспор»да мен бутунлай эркинман.
— Сулаймон Каримов билан гаплашдингизми?
— Йўқ. Унча кўп гаплашганимиз йўқ. Мен асосан Айвазом Қозиаҳмедов билан гаплашдим. У менга аввалги лавозимимда қолишимни таклиф қилган эди, лекин мен мураббий бўлишни хоҳладим.
— Хиддинкга нима дедингиз?
— Унга омад тиладим. У менга тўғри қарор қабул қилганимни ва келажакда яхши мураббий бўлишим мумкинлигини таъкидлади. Мистер менга кўплаб маслаҳатлар берди ва ундан миннатдорман»,- дейди Карлос.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 12:09, 04.06.2013. Ўқилди: 4433 марта. Фикрлар: 7 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар