Нестеров терма жамоадаги 80-учрашувида майдонга тушди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров терма жамоа таркибида ўзининг 80-учрашувини ўтказди. «Бунёдкор» жамоаси посбони бу учрашувда битта гол ўтказиб юборди.
Нестеров терма жамоа таркибида майдонга тушиш борасида 4-футболчи бўлиб турибди. Ундан олдинги ўринда Темур Кападзе (105та ўйин), Сервер Жепаров (92) ва Александр Гейнрихлар (81) боришмоқда.
Нестеров бу учрашувлар пайтида жами 82 маротаба тўп ўтказиб юборган бўлса, фақат бир марта сариқ карточка билан сийланган (Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, 11 февраль 2009 йил). Унинг терма жамоа таркибида ҳаракат қилган жами ўйин вақти 6894 дақиқага тенг.
Эслатиб ўтамиз, Игнатий Нестеров 2002 йилдан буён терма жамоа таркибида ҳаракат қилиб келади. Унинг терма жамоадаги биринчи ўйини 2002 йилнинг 21 августида Озарбойжон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувига (0:2) тўғри келган.
Киритилди: 19:17, 06.06.2013. Ўқилди: 5267 марта. Фикрлар: 17 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар