Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон миллий терма жамоаси августда Туркия билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14 август куни Тошкентда Туркия миллий терма жамоасини қабул қилади. Бу ҳақда Туркия футбол федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.

Туркия футбол федерацияси сайтида келтирилган терма жамоалар тақвимига кўра, 14 август куни Туркия миллий терма жамоаси Ўзбекистонда ўртоқлик учрашуви ўтказади. Жараённинг бошқа тафсилотлари маълум эмас, шунингдек, бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси ҳали бирор бир маълумот бермаган.

Қайд этиш жоиз, шу вақтгача Ўзбекистон ва Туркиянинг бошқа ёш тоифалардаги терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилган, бироқ миллий терма жамоалар даражасида ҳали бирорта ўйин ўтказилмаган эди. Туркия терма жамоасига қарши ўйин Ўзбекистон миллий терма жамоасининг (Қозоғистонни ҳисобга олмаса) УЕФА вакилларига қарши 26-ўйини бўлади, Туркиянинг ўзи эса Ўзбекистонга қарши майдонга тушган УЕФАнинг 13-вакили бўлади.

Туркия миллий терма жамоаси айни вақтда жаҳон рейтингида Ўзбекистондан тўрт ўрин юқорида – 54-ўринда бормоқда. Бош мураббий Абдуллоҳ Авчи қўл остидаги терма жамоа айни вақтда ЖЧ-2014 саралаш «D» гуруҳида, олти учрашувдан сўнг 7 очко тўплагани ҳолда, олти терма жамоа орасида 4-ўринни эгаллаб турибди. Терма жамоа 2002 йилги жаҳон чемпионатида бронза медалларни қўлга киритган, 2008 йилги Европа чемпионати баҳсларида эса ярим финалгача етиб келган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни вақтда 2014 йилги жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишга яқин турибди. Миржалол Қосимов шогирдлари 11 июнь куни Жанубий Кореяга қарши, 18 июнь куни Қатар терма жамоасига қарши ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич «А» гуруҳи учрашувларида майдонга тушишади. Ушбу учрашувлардаги ғалабали натижалар миллий терма жамоага ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш имконини беради.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 10:00, 07.06.2013. Ўқилди: 7080 марта. Фикрлар: 27 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик