Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тео Бюкер: «Эрон гуруҳда биринчи бўлмоқчи»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жаҳон чемпионати йўлланмасидан маҳрум бўлган Ливан терма жамоаси сешанба куни сўнгги ўйинини ўтказади. Гарчи Осиёнинг кучли жамоаларидан ҳисобланмасада, айнан Ливан терма жамоаси саралашнинг бир қадар қизиқ ўтишига сабаб бўляпти. Айниқса, тажрибали мураббий Тео Бюкер бугун матбуот учун катта мавзуга айланган.

-Терма жамоанинг ЖЧ-2014 саралашидаги сўнгги ўйинига тайёргарлик борасида нима дея оласиз?
-Биринчи масала айрим футболчиларнинг ўйинларни сотишгани, иккинчиси бўлса жароҳатлар, учинчиси эса - Эронга қарши ўйнаш керак! Бундан бошқа яна нима ҳам дейиш мумкин?

-Жанубий Кореяга қарши баҳсда жамоангиз энг сўнгги сонияларда тўп ўтказиб юбориб, ғалабадан маҳрум бўлди. Бундай натижа тасодиф эмаслигини Эронга қарши учрашувда исботлаш керак...
-Корея жуда яхши ўйнади. Бу ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлубиятга учрашувимиз ҳам мумкин эди. Аммо биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, ўйин катта дуэлдек кечди.

-Термадаги шароитлар шу қадар ёмонми?
-Ҳа, албатта. Менинг ўрнимда бўлган ҳар қандай бошқа мураббий, 100 фоиз аниқ айтаманки, футболкасини ечиб улоқтирган, бу ҳолат устидан албатта эътироз билдирган бўларди.

-Жамоингиз Эрон билан ўйинда етарлича қаршилик кўрсата оладими?
-Футболда ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Жанубий Кореяга қарши ўйиндаги эришган натижамиз ҳам ҳайрон қоларли бўлди.

-Ливан терма жамоаси ўз тарихида Эронга қарши ўйинларда ўз майдонида нисбатан яхши натижаларга эришган, аммо с сўнгги баҳсга эътибор қаратсак, яқинда Теҳрондаги ўйинда Эрон бешта гол урганди...
-Бу баъзи ўйинчиларимизнинг Қатарга қарши ўйинни сотганликлари билан боғлиқ. Айнан шу воқеа сабаб бешта гол ўтказиб юборгандик. Футболчилар доимий равишда бир-бирларини айблашарди, жамоада руҳий зиддиятлар авж олганди. Учрашув давомида футболчиларимиздан бири энг ёмон ўйин кўрсатганди, у бизга қарши пенальти ишлади, "қизил" карточка олди ва охир-оқибат биз бешта гол қўйиб юбордик. Ана шу беш голдан учтасига бевосита у сабабчи бўлди. Натижада бутун жамоа бузилиб кетди. Агар Эрон таркибида Умид Назарий деган футболчи майдонга тушганида эди, балки у кўпроқ ишни бажарган бўлармиди... Аммо биз биргина Ашкан Дежага олдида ожиз қолдик, барча муаммоимиз рақибнинг ўша бир нуқтадаги қаттиқ ҳужумлари бўлди. Хуллас, ўша битта муаммо туфайли Эронга бундай йирик ҳисобда ютқаздик.

-Ўтган учрашувдаги хатолардан хулоса чиқардингизми?
-Ўша Эрон жавобсиз бешта гол урган ўйиндаги муаммоларимиз ҳозир ҳам бор. Мен футболчиларни ўйин пайтида жароҳат олишдан сақлаб қололмайман, нима қилиш керак. Ўз ишимни бажаришим керак, холос.

-Терма жамоа иштирокидаги ўйинларни сотишда айбланган ливанлик футболчилар футболдан четлаштирилди, аммо бошқаларчи?
-Ҳаракат Малайзия, Қатар ва Ливандан бошланган. Футболчилар таҳминан 20-30 минг доллар атрофида пул олишган. Ливан ва Қатар ўйинларининг келишилган ҳолда ўтказилиши Малайзияда аниқ бўлган ва ташкиллаштирилган. Улар билишардики, футболчиларимиз маънавий жиҳатдан қолоқ ва иқтисодий томондан камбағал эдилар, шу боис келишувда қатнашиш учун мўмайгина пул тўлаганлар. Бироқ бу ишни Эрон билан амалга оширишнинг иложини тополмадилар.

-Ўтган ҳафтада Жанубий Корея билан дуранг қайд этилди. Учрашувда кореяликлар жуда яхши ўйин кўрсатишдими?
-Жанубий Корея Осиёдаги энг кучли термалардан бири, ЖЧ-2002да улар катта муваффақиятга эришиб, Осиёда биринчи рақамли жамоа айлангандилар. Уч ёки тўрт терма жамоа аъзоси Германия Бундеслигаси вакили, ва ҳатто тўпурарларидан бири ҳисобланади. Терма жамоа олдида қийин вазифа турганида кореяликлар янада кучли жамоага айланишади.

-Ўзбекистон, Жанубий Корея ва Эрон, нима деб ўйлайсиз, ушбу уч жамоадан қайсилари тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишади?
-Ушбу уч жамоа ўртасида Эрон биринчи бўлишни хоҳламоқда. Уларнинг қайси бири бўлса ҳам, 3-ўринни қўлга киритган терма жамоага халқаро "плей-офф"дан ўтиш осон кечмайди.

-Матбуотда ёзишларича, сиз жуда кўп бора Ливан футболидаги шароитлар ва етишмовчиликлардан нолигансиз?
-Мамлакатда футбол ривожи учун 30 йилдан буён ҳеч қандай ҳаракат ёки уринишлар бўлмаяпти. Хатто охирги саккиз йилликда ҳам. Полиция томошабинларни стадионларга киришини тақиқлайди, ўйинлар бўм-бўш ўйингоҳларда ўтади. Ҳатто суньий майдонларда машғулот ўтказиш ҳам баъзида имконсиз бўлиб қолади.

-Эрон билан ўйиндан сўнг термадаги фаолиятингиз якунланадими?
-Қароримни ўйиндан сўнг маълум қиламан. Аммо айтишим керакки, менда кўп таклифлар бор, айниқса Араб мамлакатларидан. Учрашувдан кейин ана шу таклифларни кўриб чиқаман. Ливан футболини тўлиқ билан ҳолда айтишим мумкинки, энди бу терма жамоада ҳеч нарса қила олмайман. Бу ерда мен худди машинага ўхшайман, аммо унинг мотори ишламайди... Ҳа, айни пайтда Ливан футболидаги шундай ҳолат билан рўбаро келиб турибман.

-Демак, Ливанда қолмоқчи эмассиз?
-Ривожланишни хоҳлайдиганлар орасида ишлашни хоҳлайман.

-Бўлажак баҳсда терма жамоа сардори майдонга туша олмайдими?
-Ха, у ҳужжат билан боғлиқ муаммолар туфайли Эрон кела олмади. Уни Осиёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири, деб бемалол айта оламан.

Манба: www.farsnews.com
Киритилди: 11:04, 09.06.2013. Ўқилди: 6628 марта. Фикрлар: 17 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.