Ҳимоячи Кристиан Ромеро, агар "шпорлар" Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга кирита олмаса, ёзда "Тоттенхэм"ни тарк этишга тайёр.
Бир кун аввал Sky Sports нашри Ромерога "Атлетико" қизиқаётгани ҳақида хабар берган эди. Аввалроқ, 26 ёшли аргентиналик футболчига "Реал" ҳам қизиқиш билдираётган эди.
Ромеро "Тоттенхэм"даги вазиятдан умуман мамнун эмаслиги аниқ. Мавсум бошида Кристиан клуби раҳбарияти ва унинг трансфер сиёсатини танқид қилганди. Ва яқинда ҳимоячи Аргентина терма жамоаси шифокорлари туфайли жароҳатдан сўнг сафга қайтганини айтди.
Daily Mail нашри хабарига кўра, Ромеро, агар "Тоттенхэм" унга кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида ўйнаш имкониятини таклиф қила олмаса, клубини ўзгартириши мумкин.
"Тоттенхэм" буни фақат Европа лигасида ғалаба қозониш орқали амалга ошириши мумкин, Анж Постекоглу жамоаси чорак финал босқичида Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоасига қарши майдонга тушади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).