Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эрон-Ливан. 5:0 ҳисоби такрорланадими?

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эрон терма жамоаси Бразилия йўлида яна бир ғалаба қозонилиши шарт бўлган ўйин арафасида турибди. Бугунги баҳсларнинг энг кеч бошланадигани Эрон-Ливан учрашуви бўлиб, Теҳрондаги ўйин Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади.

Албатта, ўйинда Эрон терма жамоаси яққол фаворит, лекин ўтган йилги Байрутдаги 0:1 ҳисобидаги ўта кутилмаган мағлубиятни ҳам унутмаслик лозим. Тўғри, ўша ўйинда терма жамоа энг камида олтита асосий таркиб ўйинчиси қатнаша олмаганди. Бу сафар шунча йўқотиш энди Ливан терма жамоасида бор. Меҳмонлар фойдалана олмайдиган етти футболчиси ичида бу йил термадаги фаолиятини якунлаган, ўша Байрутдаги ўйинни ҳал қилган гол муаллифи Рода Антар ҳам бор. Шунга қарамай немис мутахассиси Тео Бюкердан катта хавфни кутиш мумкин.

Ливан яққол аутсайдер бўлсада, у гуруҳда Қатардан бошқа барча жамоалардан очко тортиб олишга муваффақ бўлди. Ўша истисно ўйинлар ҳам келишилганлиги катта шубҳа остида эканлигини ҳам унутмаслик керак.

Антардан ташқари, ливанликлар ишончли ҳимоячи Юсуф Муҳаммаддан ҳам фойдалана олмайдилар. Унинг жароҳати бор ва устига-устак у четлатилган уч футболчидан бири. Лекин Ливаннинг энг кучли ўйинчиларидан бири - дарвозабон Аббос Ҳасан яна майдонда бўлади.

Бошқа томондан, Эрон мураббийи Карлос Кейруш февраль ойида бўлиб ўтган Осиё кубоги саралаш учрашувидаги натижани (5:0) Теҳронда яна такрорлашга бор кучи билан уриниб кўради. Бундай йирик ғалаба охир-оқибат ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши ҳам мумкин. Вақти келиб гуруҳдаги озгина тўплар нисбати жамоани ЖЧга тўғридан-тўғри олиб чиқиши ҳам, жуда қийин ва машаққатли "плей-офф"га равона қилиши ҳам мумкин.

Эрон терма жамоасига келсак, таркибда йўқотишлар йўқ эмас. Чап қанот футболчиси Меҳрдод Фулади ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек, "Фулхэм" аъзоси Ашкан Дежага ўз жароҳатидан сўнг яна сафга қайтган, аммо унинг бугунги ўйинда иштирок этиш-этмаслиги номаълум, шуниси аниқки, у Жанубий Кореяга қарши ўйингача тўлиқ тикланиб олади. Масуд Шожаий, Ҳошим Бейкзода ва Эҳсон Ҳожисафиларда кичик жароҳатлар бор, бироқ уччаласи ҳам ўйин учун тайёр бўлиши айтилмоқда.

Бугунги ўйинда мезбонлар таркибига Карлос Кейруш олдинги чизиқда ўйновчи қанот футболчиси Муҳаммад Ризо Ҳалатбарий ўрнига марказда ўйновчи Амир Хусайн Содиқийни тушириши кўпчиликни ажаблантириши мумкин. Унинг ўрнида Хусайн Маҳини варианти ҳам йўқ эмас. Хуллас, шу кабилар билан бош мураббий Доҳада ғалаба қозонган таркибга бир мунча ўзгартиришлар киритиши кутилмоқда.

Эрон терма жамоасининг бугунги ўйин учун таҳминий таркиби: Аҳмади - Маҳини, Мунтазари, Хуссайни, Бейкзода - Теймуриан, Некунам - Ҳайдари, Жаббори, Шожаий - Гучаннажод.

Манба: www.persianfootball.com
Киритилди: 10:28, 11.06.2013. Ўқилди: 4509 марта. Фикрлар: 25 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик