"Лидс"нинг АПЛга қайтишига катта ҳисса қўшган доминиканлик Жуниор Фирпо кейинги фаолияти ҳақидаги саволга жавоб бера олмади.
"Бетис" тарбияланувчиси бўлган футболчи "Барселона"да 2 йил ўйнагач, "Лидс"га келиб қолган. Унинг амалдаги шартномаси июнь ойи охирида тугайди. Marca нашрининг жамоадан кетиш ҳақидаги саволига Фирпо қуйидагича жавоб берди:
"Билмадим, бу саволга жавоб бера олмайман. Мен кўтарилишга эътибор қаратаман ва чалғишни хоҳламайман. Балки менда таклифлар бўлар, бу мавсумдаги ўйиним учун яхши эътироф бўларди."
Фирпо клубда қолиши мумкинлигини истисно қилмади.
"Бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман, АПЛда ким ўйнашни истамайди? Бу турнирдаги икки йилим унчалик яхши бўлмади. Кўп жароҳатлар олдим, яна коронавирус. Марсело Бьелса бошчилигида ва ҳозирги ҳолатимда тарих бутунлай бошқача бўларди."
Қайд этилишича, футболчининг хизматларига "Бетис" қизиқиш билдирмоқда. Жорий мавсумда чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаётган Фирпо барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та огоҳлантириш олди, 4 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).