Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жаҳонгир Абдумўминов: «Ёшлар терма жамоамизда бош мураббий ким ўзи?»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-20
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ёшлар терма жамоамизнинг мундиалда иштирок этадиган якуний рўйхати матбуотда эълон қилингач, таркиб борасида кўпчилик турли фикрларни билдира бошлади. Аксарият мухлислар Тимур Ҳакимов, Жаҳонгир Абдумўминов, Ихтиёр Тошпўлатов сингари футболчилар нега рўйхатга киритилмади дея савол беришмоқда. Биз вазиятга бироз бўлса-да ойдинлик киритиш учун “Машъал” ярим ҳимоячиси Жаҳонгир Абдумўминов билан кичик суҳбатда бўлдик.

- Жаҳонгир, Туркияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашадиган терма жамоамиз таркибига киритилмаганинг кўпчиликни ҳайрон қолдирди.
- Бу ҳол ўз навбатида мени ҳам ҳайрон қолдирди. Чунки мундиалда тўп суришни жуда-жуда хоҳлагандим. Аммо нима ҳам дердим, менга насиб қилмаган экан.

- Бу ҳол сенга қандай таъсир қилди?
- Хафа бўлганим, кайфиятим тушиб кетгани рост, лекин ҳаёт шу билан тўхтаб қолмайди. Балки, яхши ўйин кўрсатишда давом этсам, кейинчалик миллий терма жамоада тўп сурарман.

- Рўйхатга киритилмаганининг сабаби нимада бўлиши мумкин? Шу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрдингми?
- Албатта, ўзимча ўйлаб кўрдим. Лекин янаям аниқроғи мураббийларга аён. Ҳозир бу борада ҳар хил гап-сўзлар бўляпти. Кимдир “Машъал” биринчи лигага тушиб кетгани учун чақирилмади демоқда ва ҳоказо. Аммо менимча, асл сабаби терма жамоамизда ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаб келаётган Алексей Евстафеев билан келиша олмай қолганимда бўлса керак.

- Яъни?
- Гап шундаки, февраль ойида Туркияда бўлиб ўтган йиғинда Евстафеев билан орамизда бироз гап қочганди. У менга тартиб-интизомга риоя қилмаяпсан деганди. Лекин жамоага минус келтирадиган бирор иш қилганимни эслолмайман. Тўғри, ёрдамчи мураббий билан ўзаро муносабатларга бироз путур етгани рост, аммо бу футболда учраб турадиган ҳолат. Кўп жамоаларда мураббий ва футболчи ўртасида келишмовчилик юзага келиб туриши мумкин.

- Шу ўринда бир нарсага ҳайрон қоляпмиз. Евстафеев билан келиша олмай қолганинг билан якуний рўйхатни бош мураббий тузади-ку! Буни қандай тушуниш мумкин?
- Тўғри савол бердингиз. Ўзи ёшлар терма жамоамизда бош мураббий ким? Аҳмаджон Мусаевми ёки Алексей Евстафеевми? Аҳмаджон ака қоғозда бош бўлгани билан аслида ҳаммасини Евстафеев қилаётгандек туюлмоқда. Чунки менинг Мусаев ҳам муносабатим ҳамон яхши, орамизда ҳеч қандай совуқ гап бўлмаган. Аммо Евстафеев билан тортишиб қолганимдан кейин бош мураббийга бошқача етказган бўлишлари мумкин.

- Сен терма жамоада эканлигингда ички муҳит қандай эди?
- Ҳозир билмадим-у, лекин йил бошидан бери яхши эмасди. Биласизми, у ерда футболчилар гуруҳ-гуруҳ бўлиб қолишганди. Яъни, 1993 йилда туғилган футболчилар билан 1994 йилда туғилганлар алоҳида гуруҳ бўлиб олишганди. Бундан фақат Аббос Махситалиев мустасно. Аммо ҳозирги ҳолатдан хабарим йўқ.

- Терма жамоа таркибида барибир жаҳон чемпионатида ўйнашни кутгандинг, тўғрими?
- Албатта. Ахир ўтган йил Осиё чемпионатида вазифа бажарилганидан сўнг майдонга ким тушган бўлса, ҳаммаям жаҳон чемпионатида ўйнашни орзу қилган ва шунга яраша ишлаган. Ҳайрон қолганим, Камрон Кападзе, Нодир Санақулов каби футболчилар нима иш қилишдики, улар якуний рўйхатга киритилди. Тўғри, бу йил жамоадошим Ихтиёр Тошпўлатов билан биринчи лигада ўйнаяпмиз, лекин буям мусобақа-ку. Суриштирадиган бўлсангиз, терма жамоа таркибида ички мусобақаларда умуман ўйнамаётган футболчилар ҳам топилади.

- Эндиги режалар қандай?
- Биласиз, бу йил “Машъал” олдига олий лигага қайтиш вазифаси қўйилган. Энди шу мақсад йўлида бор кучни берамиз. Ёшлар терма жамоамизга эса жаҳон чемпионатида омад тилаб қоламан. Чунки терма жамоамиз таркибида яхши футболчилар кўп. Мен мана шу ўйинчилар учун мухлислик қиламан. Бундан ташқари, Қатар билан кечадиган ўта муҳим беллашувда миллий жамоамизга ҳам омад ва ғалаба тилайман. Насиб қилса, Миржалол Қосимов терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқади.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 09:05, 17.06.2013. Ўқилди: 10179 марта. Фикрлар: 123 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
4 Чехия Ладислав Крейчи 1
5 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
6 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик