Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Терма жамоа Қатарга қарши ўйин олдидан сўнгги машғулотни ўтказди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун соат 18:00да Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Бунёдкор" стадионида ўйинолди расмий машғулотини ўтказди. Қоидага мувофиқ, машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси журналистлар учун очиқ бўлиши керак эди. Аммо қалам аҳли вакилларини 15 дақиқадан кейин ҳам ҳеч ким стадионни тарк этишни сўрамади. Боз устига, уларнинг ўзлари ҳам машғулот жараёнини охиригача кузатишди. Ваҳоланки, журналистларнинг ўзлари ҳам бундан аввалги мана шундай расмий машғулотни 15 дақиқа кузатишганидан кейин стадионни тарк этиб кетишарди.

Машғулотлар 3 гуруҳга бўлинган ҳолда олиб борилди. Терма жамоа катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов футболчиларнинг кайфиятини кўтаришга ва уларни шиддат билан ишлашга ундан турди. Унинг ўзи ҳам футболчилар билан баб-баравар машқларни бажарди.

Футболчиларда кайфият ёмон эмас. Уларда эртанги ўйинга бўлган ишонч юқори. Машғулотнинг дастлабки ярим соатида бажарилган "квадрат" ва бошқа кичик машқлардан кейин жамоа иккига бўлиниб, майдоннинг ярмида футбол ўйнашди.

"Қизиллар"да Одил Аҳмедов марказий ҳимояда ўйнади, унга Исмоилов шериклик қилди. Ўнг қанотда эса Ислом Иномов, чапда эса Виталий Денисов ҳаракат қилди. Сервер Жепаров ва Азиз Ҳайдаров майдон марказида ўйнаган бўлсалар, қанотларда Жасур Ҳасанов ва Олег Зотеев тўп суришди. Ҳужумда эса Фарҳод Тожиев ва Улуғбек Бақоев тандемда ўйнашди. Дарвозани эса Игнатий Нестеров қўриқлади. Албатта, бугунги "қизиллар" эртага асосий таркибни ҳосил қилишади, дегани эмас.

Ҳар бир 10 дақиқадан 2та тайм давом этган ўйиндан кейин футболчилар узоқ масофадан дарвозага зарбалар йўллаш, стандарт вазиятлардан фойдаланиш устида машқ олиб боришди.

Терма жамоамиз бугун машғулотни соат 18:00да бошлади (иккинчи бўлим бошланадиган пайт). Бу пайтда эса стадион узра енгил шабада эсиб турганди. Стадион ичи дим эмас. Маза қилиб футбол ўйнаса бўлади. Керакли натижани қўлга киритишимиз учун халақит берадиган нарсанинг ўзи йўқ. Ҳаммаси жойида.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:46, 17.06.2013. Ўқилди: 5310 марта. Фикрлар: 18 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик