«4:4:2»: «Игорь Сергеев жаҳон футболининг янги мўжизаси бўлиши мумкин»
ЖЧ вақтида Ўзбекистон терма жамоаси учун ажратилган автобус
Ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати иштирокчиларини бирма-бир таништириб бораётган Туркиянинг "4-4-2" интернет нашри навбатдаги мақоласида Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида сўз юритган.
Жаҳон футболига кириб келишимиз ва Хиросимадаги чемпионликни эслаб ўтиш билан бошланган мақола давомида нашр терма жамоамиз хусусида жумладан шундай ёзади:
"Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мустаҳкам ҳимоя чизиғига эга, футболчилари техник жиҳатдан яхши. Бу - жамоанинг умумий жиҳати. Шунингдек, Мусаев жамоасининг асосий устун жиҳатларидан бири - футболчилар узоқ вақтдан бери бирга ўйнаб келишади. Туркиядаги ЖЧда бу жамоа кашфиёт жамоалардан бири бўлиши кутилмоқда"
Мақола сўнггида эса нашр аньанасига мувофиқ бир футболчини танлаб олиб, унга алоҳида эътибор билан ёндошади:
"Жамоанинг энг асосий ўйинчиси Игорь Сергеев бўлиб, у Олий лига-2012 доирасида 7та гол уришга муваффақ бўлди. Игорда жаҳон футболининг янги мўжизаси бўлиш учун етарли потенциал бор. Чемпионат давомида уни албатта алоҳида эътибор билан кузатиш керак."
Манба: www.fourfourtwo.com.tr
Киритилди: 12:00, 20.06.2013. Ўқилди: 9510 марта. Фикрлар: 31 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар