Бугун 6 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 05.11.2025 01:00
      • Атлетико
      • 3:1
      • Юнион
      • 05.11.2025 01:00
      • Буде-Глимт
      • 0:1
      • Монако
      • 05.11.2025 01:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Спортинг
      • 05.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • 1:0
      • Реал Мадрид
      • 05.11.2025 01:00
      • Олимпиакос
      • 1:1
      • ПСВ
      • 05.11.2025 01:00
      • ПСЖ
      • 1:2
      • Бавария
      • 05.11.2025 01:00
      • Тоттенхэм
      • 4:0
      • Копенгаген
      • 05.11.2025 22:45
      • Пафос
      • 1:0
      • Вильярреал
      • 05.11.2025 22:45
      • Қорабоғ
      • 2:2
      • Челси
      • 06.11.2025 01:00
      • Аякс
      • 0:3
      • Галатасарой
      • 06.11.2025 01:00
      • Брюгге
      • 3:3
      • Барселона
      • 06.11.2025 01:00
      • Интер
      • 2:1
      • Қайрат
      • 06.11.2025 01:00
      • Манчестер Сити
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 06.11.2025 01:00
      • Ньюкасл
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 06.11.2025 01:00
      • Марсель
      • 0:1
      • Аталанта
      • 06.11.2025 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Байер
  • Элит ОЧЛ
      • 05.11.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Ульсан Хёндэ
      • 05.11.2025 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 3:1
      • Шангхай Шенхуа
      • 05.11.2025 17:15
      • Истерн
      • 0:7
      • Ратчабури
      • 05.11.2025 17:15
      • Теп Хань Нам Динь
      • 0:1
      • Гамба Осака
      • 05.11.2025 18:45
      • Ал-Васл
      • 2:2
      • Ал-Муҳаррақ
      • 05.11.2025 18:45
      • Аркадағ
      • 1:1
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 05.11.2025 21:00
      • Холидия
      • 0:0
      • Андижон
      • 05.11.2025 21:00
      • Аз-Завра
      • 2:1
      • Истиқлол Душанбе
      • 05.11.2025 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 4:0
      • Гоа
      • 05.11.2025 23:15
      • Ал-Виҳдат
      • 1:1
      • Истиқлол

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 27 60
2 Насаф 27 58
3 Пахтакор 27 55
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 27 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Сўғдиёна 27 34
9 Қизилқум 27 32
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 27 29
12 Сурхон 27 28
13 Машъал 27 26
14 Бухоро 27 25
15 Хоразм 27 24
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон 1-1 Бухоро
27-тур Нефтчи 2-1 Сурхон
27-тур Сўғдиёна 3-0 Қизилқум
27-тур Машъал 1-0 Қўқон-1912
27-тур Пахтакор 4-2 Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8977 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Максим Шацких "Андижон"даги дебют ғалабасидан сўнг нималар деди?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Андижон" – "Сурхон" (2:1) ўртасидаги ўйиндан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких саволларга жавоб қайтарди.

- Биринчи навбатда бутун Андижон халқини бугунги ғалаба билан табриклайман. Айниқса, жамоанинг фидоий мухлислари бу ғалабани кутишганди. Йигитлар кичик матонат кўрсатишди. Чунки ғалабадан узоқлашиб қолгандик. Қийин вазиятга тушиб қолганимиздан кейин тикланиш мураккаб эди. Шундай бўлса-да, йигитлар буни уддалашди. Худога шукр, барчаси биз учун самарали якунланди. Айтишим мумкинки, футболчилар сифатли ўйин кўрсата олди. Футбол хатоларсиз бўлмайди. Бироқ ўйинчиларимиз керакли вазифани бажаришди. Улар азарт билан ўйнашди. Айниқса, Суперкубокдан олдин бу ғалаба бизга жуда муҳим эди. Ўйлайманки, бугунги ғалабадан сўнг Суперкубок учрашувига яхши кайфиятда борамиз.

- Максим Александрович, сизни "Андижон"даги дебют ғалабангиз билан табриклайман. Учрашувнинг дастлабки 20-25 дақиқасида "Сурхон" яхши кўринди. Шундан сўнг "Андижон"нинг ўйини кучайди. Бу олдиндан кўзланган режамиди?

- Тўғри айтасиз. Қийин ўйинда бир қатор хавотирли ҳолатлар билан майдонга чиқдик. Шунингдек, майдонга чиққан футболчилар ҳам робот эмас. Ёқимсиз серия тўхтатилди. Бизда етарлича жароҳат олган ўйинчилар бор эди. Шу сабабли баъзи чизиқларимизда доимий ўйнайдиган футболчилар ўйнамасдан бошқа йигитлар тўп суришди. Натижада ўзгаришлар қилишга мажбур бўлдик. Жамоанинг аввалги учрашувларини кўриб, таҳлил қилиб чиқиб, қанотлардан бўладиган ҳужумларни ва бошқа ҳолатларни ўрганиб, шунга асосан тактика тайёрладик. Кўплаб ўйинчиларимизда жароҳат борлиги сабабли учрашувнинг дастлабки дақиқалари асабий ўтди. Кейинчалик ўйинимиз очилгач, барчаси ўз ўрнига тушди. Танаффус пайтида футболчилар билан эркакча гаплашиб олдик. Орқага йўл йўқлигини, майдонга тушамиз ва ғалаба қозонишимиз шартлигини улар билан гаплашиб олдик. Акс ҳолда мухислар бизни кечирмаслигини йигитлар ҳам тушуниб туришганди. Худога шукр, кўзлаган мақсадимизга эришдик.

- Нима деб ўйлайсиз, мураббий сифатида, сиз Хомяков меросидан фойдаланасизми ёки бутунлай бошқа жамоа бўладими?

- Биз энди атига иккита ўйин ўтказдик. "Шўртан"да 4-1-4-1 схемасида ўйнадик. Бугун эса 4-4-2 схемасида майдонга тушдик. Очиғини айтсам, "Андижон"нинг ўйинини бунгача тахминан билардим. Шундай экан, уларни фақат қандай схемада ўйнаганини кўрганман. Бир қатор тактикаларда ўйнашига гувоҳ бўлганман. Биз эса энди учта машғулотни ўтказдик ва бундай қисқа вақт ичида нимани ўзгартириш мумкин? Тўғри, таркибни қисман бўлса ҳам ўзгартирдик. Янгиликлар киритишга ҳаракат қиляпмиз. Аввалги мураббийларнинг таркибида ҳозирги айрим ўйинчилар тўлиқ ўйнамаган бўлиши мумкин. Энди Суперкубок ўйини учун тайёргарлик кўрамиз. Навбатдаги совринни ютиш йўлида ҳаракат қиламиз. Оғир бўлишини тушуниб турибмиз. Рақиб "Насаф"! "Насаф"га сюрприз тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Кейин чемпионатимизда пауза бўлади. Ушбу танаффусни кутяпмиз. Бизда кичик йиғин ташкил этилади. Бундай танаффус чоғида футболчилар топшириқларни бажариб, мураббийлар ўзларидан нима хоҳлаётганликларини билишлари керак. Мен иш бошлаган дастлабки кунимдан бошлаб улар аввало ўзларини ҳурмат қилган ҳолда майдонда ҳаракат қилишлари кераклигини таъкидлаб келмоқдаман. Майдонда мени ҳаракатларим қандай бўляпти деб виждонан ўйнашларини тушунтириб келяпман. Акс ҳолда ишқибозлар бизни кечирмайди. Биласизми, "Андижон"да ҳаммамиз бир оила бўлишимиз керак. Шундагина бирор яхши натижага эришишимиз мумкин бўлади. Сафимизда индивидуал кучли ўйинчилар ҳозирча йўқ. Тўғри, етакчилар бор. Масалан, Абдуманнопов, Абдуманнонов... Соҳибжонов жароҳат олган. Ютуғимиз бирлашишимизда, буни бошидан айтиб келяпман. Бир-бирига ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш, майдонга чиққанда жон-жаҳди билан курашиш шарт. Бизда бошқа йўл йўқ. Машғулотларда яхши ишлаш ва майдонда қаттиқ ишлаб мақсадга эришиш асосий вазифамиз бўлиши керак. Шунда нимагадир эришиш лозим. Олдимизда муҳим паллалар турибди. Осиё Чемпионлар лигасини кўпчилик кутиб турибди. Бўлажак муҳим паллага босқичма-босқич тайёргарлик кўриб борамиз.

- Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни қанчалик кучайтира олди?

- Захирадан тушганлардан қониқдим. Таркибда ёш ўйинчилар ҳам бор эди. Уларни бир-икки марта кўрдим. Эртага ўринбосарлар ўртасидаги ўйинни ҳам бориб кўраман. Ёшлар жамоамизнинг ўйинларини ҳам доимий кузатиб бораман. Барча йигитлар қаттиқ меҳнат қилишди, ҳаракатда бўлдилар ва натижа ҳам шунга яраша бўлди.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 05:39, 24.05.2025. Ўқилди: 1952 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Нефтчи Зоран Марушич 8
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
9 Бунёдкор Луис Качорри 8
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.