Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • 1:0
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • 1:0
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • 3:6
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • 0:1
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • 0:0
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      •   Насаф
      • 5:0
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3850 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дилшод Абдуазизов: «ЎФФ эришилмаган натижа учун жавоб бериши керак»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

1) ЖЧ-2014 саралашида терма жамоамиз иштирокидан кўнглингиз тўлдими?

Савол жуда ҳам мураккаб. “Йўқ” десам, ҳали шу пайтгача терма жамоамиз сўнгги саралаш босқичида бу қадар кўп очко йиға олмаган эди. Қолаверса, асосий рақибларини, хусусан гуруҳда биринчи ўринни олган жамоаларни сафарда енгишни ҳам уддаламаган эди. “Ҳа” деб айтсам, виждоним олдида ҳижолатдаман: “Натижа қани?” деган саволига жавобим йўқ. Лекин ўйин савияси, курашувчанлик, ирода жиҳатидан терма жамоамизда аввалги мусобақаларга нисбатан жиддий ўсиш кузатилган.

2) Тўғридан-тўғри йўлланманинг қўлга киритилишига нима ҳалақит берди?

Жуда ҳам кўп катта-кичик хатоларнинг эътиборсиз қолдирилиши оқибатида:
1.    ЎФФ хатоси – Эрон билан ўйиндан кейин бош мураббийнинг алмаштирилиши. Бу билан нимага эришиш мақсад қилинган эди? Тайинли жавоб йўқ. Бу фақат футболчилар иштиёқига салбий таъсир кўрсатди;
2.    Бош мураббий хатоси – деярли барча ўйинларда асосий таркибни тўғри аниқлай олмади. Кўп ҳолларда заҳирадан тушган футболчилар ўйин натижасига бевосита таъсир кўрсатишди. Камида 2 та тенг кучли таркибга эга бўла олмади.
3.    ПФЛ хатоси – терма жамоа футболчилари ўйнайдиган клублар иштирокидаги ўйинларни хоҳлаганча ўзгартириш оқибатида футболчиларга умумий “нагрузка” нотўғри тақсимланишига сабаб бўлди.
4.    Футболчилар хатоси – унча ҳам кучсиз бўлмаган жамоалар дарвозасини 2-3, ҳатто 5 мартагача ишғол эта олиш имкони бор бўла туриб, аутсайдерни лоақал 2 та тўп фарқи билан енга олишмади. Руҳий барқарорлик етишмади.
5.    Журналистлар хатоси – уларнинг фаоллиги терма жамоа борасида умумий қарор қабул қилишга таъсир кўрсатиш учун етарли бўлмади. Мухлислар норозилигни тизимли равишда ифода этиб, бунга федерация масъулларини ишонтира олмади.
6.    Мухлислар хатоси – нотўғри йўлдан кетаётган масъулларга босим ўтказа олмади, умумий натижага унчалик ҳам ишонмади, ўз ҳурматини керакли вақтда талаб қила олмади.
7.    “Вазият” хатоси – керакли пайтда омад бизнинг “дарвозамизни тақиллатмай”, рақибларга қиё боқди.
8.    Ва яна бошқа хатолар – ҳар ким ўз хатосини ўзи билади. Виждонан айтганда, ҳеч ким “оппоқ” эмас бу вазиятда.

3) Энди нима қилиш керак, деб ўйлайсиз?

Хатоларни тузатиш лозим:
1.    Бош мураббий тамоман мустақил бўлиши лозим: клубга боғланган мураббий – бу ҳеч ҳим дегани. Иложи бўлса хориждан олиб келиш керак, токи унга ҳеч кимнинг сўзи ўтмасин, мустақил қарор қабул қилсин;
2.    Федерация ҳар бир йўл қўйилган хатонинг сабабини аниқлаб уни тубдан бартараф этиши лозим. “Публика” учун эмас, виждон олдида ҳисоб берсин ҳар бир масъул. Мураббийлардан тортиб, шифокоргача, илмий гуруҳдан тортиб, футболчиларгача, стадион масъулларидан тортиб, матбуот котибларигача.
3.    ЎФФ масъулиятини ошириш мақсадида йилда бир бора Олий Мажлис олдида ҳисобот эшитишни йўлга қўйиш лозим. Парламент – халқнинг вакиллик органи, ҳар бир ташкилот халқ олдида ҳисобот беришга мажбур.

Дилшод Абдуазизов,
"Stadion.Uz" фойдаланувчиси.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:32, 20.06.2013. Ўқилди: 6252 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.