Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 3 9
2 Иордания 3 6
3 Саудия Арабистони 3 3
4 Қирғизистон 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 3 9
2 БАА 3 4
3 Сурия 3 4
4 Қатар 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Жанубий Корея 3 4
3 Ливан 3 3
4 Эрон 3 2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хитой 2 4
2 Австралия 2 3
3 Ироқ 2 2
4 Таиланд 2 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
3-тур Иордания 1-0 Қирғизистон
3-тур Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
3-тур Эрон 0-1 Ливан
3-тур Япония 2-0 Қатар
3-тур БАА 1-1 Сурия

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор» тарбияланувчилари халқаро турнир совриндори

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Бунёдкор
Рукн: Янгиликлар
A A A

12-18 июнь кунлари Қозоғистоннинг Жамбул шаҳрида спорт устаси А.Р.Шох хотирасига бағишланган бешинчи халқаро мусобақа ўтказилди.

Мусобақада 1999 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат саккиз жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб борди. Бош соврин учун Қозоғистон клубларидан ташқари, қўшни Қирғизистон ва Россия, шунингдек Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари ҳам иштирок этишди.

Дилмурод Абдуллаев бош мураббийлигидаги тарбияланувчиларимиз гуруҳ босқичини 1-ўрин билан якунладилар. Мусобақа регламентига кўра,  гуруҳ баҳсларини ғолиб сифатида якунлаган жамоалар финалда куч синашишди. Ҳал қилувчи баҳсда ёш бунёдкорчилар Россиянинг “Урал” клуби билан тенгма-тенг ўйин намойиш этишди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Қўшимча таймларда ҳам ғолиб аниқланмагач пенальтилар сериясига мурожаат этилди. Унда омад екатеринбургликларга кулиб боқди ва “Урал” 8:7 ҳисобида ғалаба қозонди.

Турнир якунига кўра, ташкилотчилар “Бунёдкор-99”нинг икки аъзосига алоҳида совринлар ҳам топширишди. Мусобақанинг энг яхши футболчиси учун аталган соврин Жаҳонгир Абдусаломовга, турнирнинг энг тезкор футболчиси ғолиблиги эса Абдужамол Абдумаликовга насиб этди.

3-ўрин учун баҳс
“Монтажчи” – “Абдиш-Ота” 1:1, пенальтилар бўйича 1:4

Финал
“Бунёдкор” – “Урал” 1:1, пенальтилар бўйича 7:8

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 15:47, 20.06.2013. Ўқилди: 3303 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливан Леонардо Шаҳин 4
2 Иордания Али Азайзеҳ 3
3 Япония Рюносике Сато 3
4 БАА Али ал-Мемарий 2
5 Япония Озеки 2
6 Саудия Арабистони Ракан ал-Ғамдий 2
7 Вьетнам Нгуен Дин Бак 2
8 Ўзбекистон Сардорбек Баҳромов 1
9 Ўзбекистон Равшан Хайруллаев 1
10 Ўзбекистон Амирбек Саидов 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.