Дешам Дембеленинг «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятини баҳолади
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Париж клубининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасидан сўнг «ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеленинг «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятини баҳолади. «ПСЖ» финалда Миланнинг «Интер» жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
«Чемпионлар Лигасидаги ғалаба — бу аъло, лекин овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган журналистлар қарор қилади ва мавсум ҳали якунланмаган. Менимча, бугунги кунда биринчи учлик номзодни аниқлаш қийин.
Мбаппе ҳам бор — у Ла Лиганинг энг яхши тўпурари ва «Олтин бутса» соҳибидир, гарчи у яқинда бошқа клубга ўтган бўлса ҳам. Ёки Ламин Ямаль, менимча, у ҳам ўзини яхши кўрсата олди... Нима учун Левандовски ёки Рафинья эмас?» — дейди Дешам Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.
Усмон Дембеле 2024/2025 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. 28 ёшли ҳужумчи турнир доирасида 15 та ўйинда қатнашиб, 8 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди. Финал учрашувида эса у икки марта ассист қилди.
Манба: championat.com
Киритилди: 23:32, 02.06.2025. Ўқилди: 2265 марта. Фикрлар: 11 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар