Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 17.09.2025 15:00
      • Гамба Осака
      • 3:1
      • Истерн
      • 17.09.2025 17:15
      • Теп Хань Нам Динь
      • 3:1
      • Ратчабури
      • 17.09.2025 18:45
      • Аркадағ
      • 0:0
      • Андижон
      • 17.09.2025 18:45
      • Гоа
      • 0:2
      • Аз-Завра
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 0:0
      • Холидия
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 7:1
      • Истиқлол
      • 17.09.2025 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:0
      • Истиқлол Душанбе
      • 17.09.2025 23:15
      • Ал-Муҳаррақ
      • 4:0
      • Ал-Виҳдат
      • 18.09.2025 15:00
      • Тай По
      • -:-
      • Макартур
      • 18.09.2025 15:00
      • Селангор
      • -:-
      • Бангкок Юнайтед
      • 18.09.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • -:-
      • Тампинес Роверс
      • 18.09.2025 17:15
      • Бейжинг Гуоан
      • -:-
      • Конган Ханой
      • 18.09.2025 17:15
      • Персиб
      • -:-
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 18.09.2025 17:15
      • Патхум Юнайтед
      • -:-
      • Поханг Стилерс
  • Элит ОЧЛ
      • 17.09.2025 15:00
      • Ульсан Хёндэ
      • 2:1
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.09.2025 17:15
      • Шангхай Порт
      • 0:3
      • Виссел Кобе
      • 17.09.2025 21:45
      • Славия
      • 2:2
      • Буде-Глимт
      • 17.09.2025 21:45
      • Олимпиакос
      • 0:0
      • Пафос
      • 17.09.2025 23:59
      • Бавария
      • 3:1
      • Челси
      • 17.09.2025 23:59
      • ПСЖ
      • 4:0
      • Аталанта
      • 17.09.2025 23:59
      • Аякс
      • 0:2
      • Интер
      • 17.09.2025 23:59
      • Ливерпуль
      • 3:2
      • Атлетико
      • 18.09.2025 21:45
      • Брюгге
      • -:-
      • Монако
      • 18.09.2025 21:45
      • Копенгаген
      • -:-
      • Байер
      • 18.09.2025 23:59
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Наполи
      • 18.09.2025 23:59
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Барселона
      • 18.09.2025 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Қайрат
      • 18.09.2025 23:59
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Галатасарой
  • Суперлига
      • 18.09.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Машъал
      • 19.09.2025 18:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.09.2025 19:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 19.09.2025 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Кальяри
      • 20.09.2025 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 4 12
2 Барселона 4 10
3 Эспаньол 4 10
4 Атлетик Бильбао 4 9
5 Хетафе 4 9
6 Вильярреал 4 7
7 Алавес 4 7
8 Эльче 4 6
9 Осасуна 4 6
10 Бетис 5 6
11 Атлетико 4 5
12 Севилья 4 4
13 Райо Вальекано 4 4
14 Сельта 5 4
15 Валенсия 4 4
16 Реал Овьедо 4 3
17 Реал Сосьедад 4 2
18 Леванте 4 1
19 Мальорка 4 1
20 Жирона 4 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 00:00 Бетис - Реал Сосьедад
20/09 17:00 Жирона - Леванте
20/09 19:15 Реал Мадрид - Эспаньол
20/09 21:30 Алавес - Севилья
20/09 21:30 Вильярреал - Осасуна
21/09 00:00 Валенсия - Атлетик Бильбао
21/09 17:00 Райо Вальекано - Сельта
21/09 19:15 Мальорка - Атлетико
21/09 21:30 Эльче - Реал Овьедо
22/09 00:00 Барселона - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4442 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Рома» асосий футболчисига айланган Элдор Шомуродов ҳақида: «У олтинга ўхшайди, мен уни жуда ҳурмат қиламан»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Аргентиналик иқтидорли вингер Матиас Соулэ январда кетишни режалаштирганди. “Рома”да унинг ишлари ўхшамади. Клаудио Раньери жамоа билан кўпроқ машғулот ўтказгани учун Томмазо Балданси афзалроқ эканлигини очиқчасига айтди. Шунингдек, Раньери Матиаснинг ҳам фикрини ўзгартирди: у қолди ва баҳорда А Сериянинг энг яхшиларидан бирига айланди.

Клаудио бутун “Рома” билан худди шундай ишни қилди. У келишидан олдин римликлар қуйи лигага тушиб кетмаслик ҳақида ўйларди. Сўнгги тур олдидан эса Чемпионлар Лигаси учун кураш олиб борилди.

Раньери сувни шаробга айлантирмайди. Лекин бундан озгина осони ҳам унинг қўлидан келадигандек. Биз унинг ҳар қандай вазиятни тубдан ўзгартира олишига етарлича баҳо бермаётганга ўхшаймиз.

Элдор Шомуродов — ҳам шахсий, ҳам жамоавий даражада бу ўзгаришнинг бир қисми ҳисобланади. Шунингдек, у Ўзбекистон терма жамоасининг тарихда биринчи марта Жаҳон Чемпионатига чиқишига катта ёрдам берди. У нафақат клуб, балки терма жамоа сафида ҳам ажойиб голлар урмоқда.

“Рома”нинг Моуриньо билан ҳамкорлиги Элдорнинг Италиядаги фаолиятини деярли барбод қилганди

Элдор Италияга пандемиядан кейин борган. У 25 ёшга тўлди, Россияда ўзини яхши кўрсатди ва Ўрта Осиёнинг жуда истиқболли бозорини эканлигини исботлади. “Женоа” анча пул тўлади. Клуб тарихида фақат бир хорижлик форвард ундан қимматроқ эди — Диего Милито.

Шомуродов ҳали Горан Пандевни енга олмаган Маттиа Дестро, Жанлука Скамакка билан жамоага тушиб қолди. Ва йўқолиб қолмади. Ҳужумчидан меҳнат қилиш, тўпга ўйнаш ва кўп югуриш талаб қилинадиган ўйинларда у энг яхшилардан бири бўлиб чиқди. Элдор дебют мавсумида саккизта гол урди. Рақобат ва клуб мақомини ҳисобга олсак, жуда яхши натижа эди.

Унга фақат Генуядагина қойил қолишмади. 2021 йилнинг ёзида Шомуродов “Рома”га ўтди. Эдин Жеко кетди, лекин Моуриньо келди — мураббийга қулоқ соладиган ва қаттиқ меҳнатдан қўрқмайдиган ҳужумчи керак эди. Трансфер қиймати 20 миллион эди. Элдор ҳаммасига тайёр эди.

Орадан икки ҳафта ўтиб, ”Рома” Темми Абраҳам учун 41 миллион тўлади. Ўзбекистонлик футболчининг карьерасида яна ўзгариш бўлди. У Жозе ажратган дақиқалардан жуда унумли фойдаланди (биринчи мавсумида асосий таркибда тушган бешта ўйинида 3+4 натижа), лекин барибир захирада қоларди. Иккинчи йили Элдор деярли ўйнамади. Ундан ҳам ёмони: қишда “Специя”га кўчиб ўтиб,кўзга ташланмай қўйди. Генуяда порлаган тиришқоқлик ва самарадорликни уйғунлаштирган жонкуяр энди йўқдек туюларди.

Энди бу тарих. Шомуродов Ўзбекистон терма жамоаси билан мундиалга йўл олди, Рим жамоасининг бир қисмига айланди ва ниҳоят нима юз бергани ҳақида гапирди.

Унинг Corriere dello Sport нашрига берган интервьюсидан парча: “Мен “Рома”га келганимда ягона ҳужумчи эдим ва асосий таркибдан мунтазам жой оламан деб ўйлагандим, аммо кейин Абраҳамнинг трансфери ҳамда унга тикилган пуллар ҳақида хабарлар тарқалди. Мен бунга ишонгим келмасди. Менга нисбатан адолатсизлик қилингандек туюлди, тушкунликка тушдим. Ўзимга ишониш ўрнига, бошқаларни айбладим. Охир-оқибат, мен ҳаракат қилишни тўхтатдим — бу эса таназзулга олиб келди”.

Шомуродов ўзгара олди ва Раньерининг “Рома”сида муҳим футболчилардан бирига айланди

У ерда яна бир гап бор: “Ҳозир мен ўзимни бошқа футболчидек ҳис қиляпман. Раньери мени ҳаётга қайтарди”.

Элдор Клаудио билан икки йил олдин — “Кальяри”да ижарада бўлганида учрашган. Мураббий унга дарҳол ишонч билдирган. Шомуродов биринчи турданоқ майдонга тушганди. Ҳаммаси ҳам яхши кетмади, жароҳат халақит қилди, аммо ҳужумчи формасини тиклади ва баҳорда яна А Серияда гол ура бошлади.

Ўтган ёзда у Римга қайтди. Даниэле де Росси уни сўнгги дақиқаларда майдонга туширарди. Иван Юрич эса камроқ ишонарди. Аммо хорват тез орада жамоани тарк этди ва “Рома”га Раньери келди. Бир ойдан сўнг жамоа мағлуб бўлишни тўхтатди. Айнан ўша пайтларда Шомуродов мунтазам равишда захирадан майдонга туша бошлади.

Баҳорга келиб у тактик деталнинг алмаштириб бўлмайдиган қисмига айланди. Раньери унинг ижрочилигидан ўйин давомида рақибнинг заиф томонларига босим ўтказиш ва уни соддалаштириш учун фойдаланган. Элдор картинага керакли штрихларни киритганди.

Масалан. “Верона” билан ўйинда ўзбекистонлик футболчи марказий ҳимоя чизиғининг латерал ва чекка қисмлари ўртасида — мураббий заиф деб ҳисоблаган зона орқали кириб борди. Рим дербисида Артём Довбикка жуда яқин жойлашди — “Лацио” шундоққина дарвоза олдига “ётиб олди”, аммо икки баланд бўйли ҳужумчи рақибнинг ёпиқ вазиятига эътибор қаратди. “Ювентус”га қарши ўйинда у 3-4-3 ни 4-4-2 га айлантирди ва марказий ҳимоячиларга босимни оширди; кейинчалик, юриш иш берганда ва “Рома” ўйинни тенглаштирганда, Раньери паст блокка қайтди ва Элдорни ўрта чизиққа туширди — у яна уддалади.

Бунинг устига, Шомуродов ҳар бир дақиқадан максимал даражада фойдаланди: “Ювентус”га қарши ўйинда ҳисобни тенглаштирди, “Монса”га қарши ўйинда 1+1 ни амалга оширди, “Атлетик”ни мағлуб этди. “Элдор биз учун нима қилгани ва нима бераётгани билан фундаментал аҳамиятга эга, — деди мураббий. — У соатига 100 мил тезликда ҳаракатланиб, борини беради. У олтинга ўхшайди, мен уни жуда ҳурмат қиламан”.

Элдор мавсумни “Рома”нинг асосий ҳужумчиси сифатида якунлади

Шомуродов қанчалик фойдали футболчи эканлигини яхшироқ тасаввур қилишингиз учун мана бу маълумотни келтирамиз: Довбик билан илк дақиқалардан бирга ўйнай оласизми, деган савол апрель ойидаги матбуот анжуманларида одатий ҳолга айланди. Италиялик журналистлар бундай ўйинчини захира ўриндиғида қолишини тасаввурига сиғдиришмас эди. Уни илк дақиқалардаёқ майдонда кўришни исташарди.

Ниҳоят Раньери сукутни бузди ва фикр билдирди: “Йўл-йўлакай пайдо бўлиб, Шомуродов ўйинни бузади. Агар у бошидан ўйнаса-ю, лекин худди шундай ҳисса қўшмаса, менда ўқ узиш учун патрон қолмайди”.

Аммо кўп ўтмай баҳслар тугади. Шомуродов сўнгги олти турни асосий таркибда ўтказди. Бу ҳам оддий ўйинлар эмасди. “Рома” гарчи ўша пайтда орзу амалга ошмайдигандек туюлган бўлса-да, ҳамон Чемпионлар Лигасига чиқиш ҳақида ўйларди.

Миланнинг икки жамоаси, “Фиорентина” ва “Аталанта” каби жамоаларга қарши мураккаб ўйинларга яқинлашдик. Раньери Элдорни асосий таркибда туширяптими, демак, шу вариантни маъқул кўрган. Ҳатто, уни жойлаштириш учун схемани ўзгартирган: иккита баланд бўйли ҳужумчи билан ўйнашга ўтди.

“Рома”га якунда бир очко етмай қолганига Шомуродовнинг айби йўқлиги аниқ. Ушбу мураккаб ўйинларнинг дастлабкиси, “Верона”га қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Иккинчисида, “Интер”га қарши баҳсда эса голли узатмани амалга оширди. “Фиорентина”га қарши ўйинда ҳам голга ҳаммуаллифлик қилди.

2025 йилда Элдор барча турнирларда 5+4 натижа қайд этди (мавсумда эса 7+6) — ҳар 131 дақиқада самарали ҳаракат қилди. Бир вақтнинг ўзида у прессинг самарадорлиги бўйича А Сериянинг энг яхши ҳужумчилари қаторига кирди ва тўққизликлар орасида асосий ёрдамчилар тўртлигига кирди. Фақат Ромелу Лукаку, Матео Ретеги ва Никола Крстовичлар ундан олдинда. Қайд этиб ўтиш керак, юқоридаги уч ҳужумчи майдонда Элдордан кўра кўпроқ дақиқаларга эга бўлган.

Римдаги фаолиятини Жозега унчалик керак бўлмаган ҳужумчи сифатида бошлаган Элдор Шомуродов ҳозирга келиб, “Рома”нинг асосий футболчиларидан бирига айланди.

Шу билан бирга, Элдор Ўзбекистон терма жамоасига катта ёрдам берди ва жамоа тарихда биринчи марта мундиалга йўл олди! Табиийки, Шомуродов бунда муҳим роллардан бирини бажарди.

Албатта, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2026 да каттароқ мақсадларни олдига қўйгани аниқ. Бу йўлда эса Элдорга Аббосбек Файзуллаев, Абдуқодир Ҳусанов ва бошқа футболчилар ёрдам беради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:20, 17.06.2025. Ўқилди: 5227 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 4
2 Хетафе Адриан Лисо 3
3 Барселона Рафинья 3
4 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
5 Эльче Рафа Мир 3
6 Эспаньол Пере Милья 3
7 Мальорка Ведат Мурики 3
8 Вильярреал Николя Пепе 2
9 Леванте Иван Ромеро 2
10 Барселона Ферран Торрес 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.