Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Бугун омад юз фоиз «Навбаҳор» томонида бўлди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – ОКМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Меҳмонлар устози одатдагидек, ўз сўзини беллашув борасидаги фикрлари билан бошлади.

— Ўйин бобида ёмон ҳаракат қилганимиз йўқ. Футболда шунақа, баъзан майда деталлар ҳам кўп нарсани ҳал қилиб кетади. Учрашув бошида ўз дарвозамиздан тезкор тўп ўтказиб ўтказдик, кейинчалик биринчи бўлим ярмидан ўтиб, яна мезбонлар гол уришди ва ҳар иккала гол биз учун тушунарсиз бўлди. Бу эса рақиб жамоага қўл келди. «Нефтчи» билан ўз майдонимизда кечган баҳсда ҳам дарвозамиздан тушунарсиз тўп ўтказиб юборгандик. Бизда вазиятни ўнглаш учун вақт бор эди. Масалан, 60-дақиқада Датси гол урганида, ўйин тизгини ўзгариб кетиши мумкин эди.

Нимаям дердим, «Навбаҳор»ни ғалаба билан табриклайман. ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади. Ҳали ҳаммаси олдинда, тўғри хулоса чиқариб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

— ОКМК жамоасининг марказий ҳимоячиси Сардор Раҳмонов жамоадан кетиши нима билан боғлиқ?

— Ҳеч нарса билан боғлиқ эмас. Сардор бизга кўп йиллар ёрдам берди. Лекин футболда ҳар бир нарсанинг боши бўлгани каби, охири ҳам бор. Раҳмонов биз билан илиқ хайрлашиб кетди, бир-биримизга омад тиладик. Бугунги учрашув ва мағлубиятга Сардорнинг ҳеч қанақа алоқаси йўқ.

— Биламизки, жамоангиз кўп ўйинларда камбек амалга оширди. Бугун 2:0 ҳисобидан кейин ҳам вазиятдан чиқиб кетса бўлармиди ҳамда бунга нима етишмади?

— Яна камбек қилишимиз учун гол етишмади. Айтиб ўтганимдек, агар 60-дақиқада гол урганимизда ҳаммаси бошқача бўларди. Қулай вазиятдан фойдалана олмаслик футболчиларнинг асабийлашишларига сабаб бўлади. Бугунги ўйинда ҳам шундай бўлди.

— Ўтган баҳсдаги натижа (ОКМК – «Шўртан» — 0:0) бугунги учрашувга таъсир қилдими?

— Ҳеч қанақа таъсир қилгани йўқ ва бугунги ўйинга алоқаси ҳам йўқ. Чунки бир беллашув бошқасига таъсир қилаверса, умуман футбол ўйнаб бўлмайди. Бугун ютқаздик. Буни тезроқ унутиб, 25 июнь куни бўладиган Ўзбекистон кубоги доирасидаги баҳсга ҳозирланишимиз керак. Биз ҳар бир учрашувга ютуқни мақсад қилиб чиқамиз. «Навбаҳор» тезкор гол ургач, темпни туширишга, биз эса аксинча, кўтаришга ҳаракат қилдик.

— «Навбаҳор»ни қанчалик ўрганган эдингиз?

— Биз ҳар бир рақибни ўрганиб борамиз, лекин майдонда умуман бошқа нарса тус олиши мумкин. «Навбаҳор»да Жиянов, Одилов, Убайдуллаев каби вазият ярата оладиган яхши футболчилар бор. Бугун омад юз фоиз «Навбаҳор» томонида бўлди, деб бемалол айта оламан.

— Жамоангиз 4 та турдан буён ғалаба қозона олмаяпти. Бунинг сабаблари нимада деб ўйлайсиз?

— Энди ҳар турда камбек қилишнинг иложи йўқ. Ўтган ўйинда «Шўртан» билан ҳам вазиятлар бўлганди. Гол урмасанг, ютмайсан.

— Мавсум бошидаги учрашувларда ОКМК ўйиндан ташқари ҳолат чизиғини ушлашни жуда яхши қўллаб келаётганди. Масалан, «Бунёдкор»га қарши кечган баҳсда ҳам шу нарса кўринган эди. Лекин қарши ҳужумларда жамоангизда муаммолар борлиги кўзга ташлаяпти...

— Буни доим таъкидлаб келамиз. Битта мақол борку, кўрпани ўзингга тортсанг, нариги томони очилиб қолади. Бу билан нима демоқчиман, жамоа ҳужумга чиқса, ҳимояда бўшлиқлар юзага келади. Дарвозабон якка ўзи қолиб кетиши мумкин. Футболда ҳар доим ҳамма жойни тўлдириш мушкул, барибир қаердир очиқ қолади. Шунақа пайтда кимдир фойдаланиб кетиши мумкин.

«Насаф» билан ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилаётганида, фақат ютуқни кўзлаб тургандик. Лекин йўқ жойдан Шуҳрат Муҳаммадиев тўпни олдинга тепиб юборди, дарвозабонимиз билан ҳимоячимиз бир-бирини тушунмай қолди, бундан эса Черан унумли фойдаланиб кетди. Футбол шуниси билан қизиқ. Биз очиқ футбол ўйнаймиз, мухлисларимизга ҳам катта раҳмат, шунча масофа босиб, Наманганга келиб, бизни қўллаб туришди.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:27, 22.06.2025. Ўқилди: 1387 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.