Нико Уильямс «Барселона»га ўтишни тезлаштириш учун таътилни қисқартирди
Испаниянинг Sport.es нашри хабар беришича, “Атлетик” ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Нико Уильямс “Барселона”га ўтишини тезроқ якунлаш мақсадида таътилни қисқартирган.
Манбага кўра, товон пули тўланиши ва музокараларнинг якунланиши жума куни, 4-июлга белгиланган. Каталон клуби Нико ва унинг агентини футболчининг рўйхатдан ўтиши борасида ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига ишонтиришга муваффақ бўлган.
Аввалроқ, “Барселона” ва Нико Уильямс 6 йиллик шартнома ва маош шартлари бўйича оғзаки келишувга эришгани хабар қилинганди. Бироқ ҳужжатларни расмийлаштириш вақтида футболчи вакиллари кутилмаганда рўйхатдан ўтиш кафолатлари билан боғлиқ қўшимча шартларни контрактга киритишни талаб қилишган. Бу эса клуб раҳбарияти учун сюрприз бўлган.
Манба: championat.com
Киритилди: 09:35, 02.07.2025. Ўқилди: 1505 марта. Фикрлар: 5 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар