Бугун 17 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 28 44
6 Сельта 28 41
7 Реал Сосьедад 28 38
8 Эспаньол 28 37
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 28 34
12 Жирона 28 34
13 Райо Вальекано 28 32
14 Валенсия 28 32
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 28 23
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол
28-тур Барселона 5-2 Севилья
28-тур Бетис 1-1 Сельта
28-тур Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
28-тур Райо Вальекано 1-1 Леванте

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

01/01 06:00 Леванте - Реал Овьедо
21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:30 Осасуна - Жирона
22/03 01:00 Севилья - Валенсия
22/03 18:00 Барселона - Райо Вальекано
22/03 20:15 Сельта - Алавес
22/03 22:30 Атлетик Бильбао - Бетис
23/03 01:00 Реал Мадрид - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳумоюн Шербўтаев: «Сурхон Арена»да ўйнаш биз учун ёқимли. Стадионимизга қайтишни анча кутган эдик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Сурхон
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Сурхон" клубининг иқтидорли ярим ҳимоячиси Ҳумоюн Шербутаев жароҳати сабабли мавсумнинг биринчи ярмидаги кўп ўйинларни ўтказиб юборди. Бироқ, қайтгач, у юқори савияда ўйнай олди ва қайтганидан кейинги иккинчи ўйинидаёқ гол уришга муваффақ бўлди. "Сурхон" матбуот хизмати Ҳумоюндан интервью олиб, унинг тикланиш жараёни ва клубимиз келажаги ҳақида сўз юритди

— Ҳумоюн, ассалому алайкум! Аввало, сизни узоқ кутилган қайтишингиз билан табриклаймиз. Тикланиш жараёни узоқ давом этганидан сўнг сизда қандай кутганлар бўлган эди?

— Ассалому алайкум! Жамоа таркибига қайтганимдан жуда хурсандман. Жамоадошларим билан бирга тўп тепиш, машғулот ва ўйинларда иштирок этиш — бу бутунлай бошқа бир туйғу. Қайтганимдан бахтиёрман, чунки ҳаётимни футболсиз тасаввур қила олмайман

— Тикланиш жараёни қандай кечди? Ахир сиз деярли ярим йил майдонда йўқ эдингиз

— Тикланиш жараёни осон кечди деб айтолмайман. Ўзинг билан курашиш, оғриқ ва қийинчиликлар бор эди, лекин айнан шу ҳолатлар мени кучлироқ қилди, деб ўйлайман. Нима бўлса ҳам — яхшиликка. Тикланишимда ёрдам берган инсонларга, оиламга, яқинларимга, дўстларимга раҳмат айтаман — улар доим ёнимда бўлишди

— Сиз сафга қайтганингиздаги илк ўйинда майдон марказида яхши ўйин кўрсатганингиз кўзга ташланди. Иккинчи — "Шўртан"га қарши баҳсда эса гол муаллифига айландингиз. "Нефтчи" ва "Шўртан"га қарши илк ўйинларингиз ҳақида нима дея оласиз?

— Танаффусдан сўнг яна майдонга қайтиш — бу менга таърифлаб бўлмас даражада ёқимли туйғу бўлди. Футболчи учун энг катта бахт — бу майдонда бўлиш. Албатта, дастлабки ўйинлар осон кечмади: ҳали оптимал формада эмас эдим, айрим хатолар ҳам бўлди. Лекин мен бу жараёнга жиддий ёндашдим, ҳар бир дақиқани қадрладим ва энг муҳими — ўзимга бўлган ишончни йўқотмадим. Шўртанга қарши гол урганим эса — бу меҳнатимнинг биринчи меваси деб биламан

— Ҳозирда "Сурхон" Суперлигада 8-ўринни эгаллаб турибди. Сизнингча, биздан илгарилаб кетган етти жамоани қувиб етиш имконияти борми?

— Албатта! Агар меҳнат қилсак, ўз устимизда тинимсиз ишласак ва хатолар устида жиддий ишлашда давом этсак — биз етакчи жамоаларни қувиб етишимиз, ҳаттоки ортда қолдиришимиз мумкин. Энг муҳими — ишонч ва жамоавий бирлик

— Бу мавсумдан бошлаб Ўзбекистон чемпионати яна 16 клуб форматига қайтди. Бу ўзгариш чемпионатни кучлироқ ва рақобатбардошроқ қилишга ёрдам берадими?

— Менимча, бу чемпионат янада кучлироқ бўлади. Қанча кўп рақобат ва ўйин бўлса, шунча кўп ўсиш бўлади. Айнан шундай шароитларда футболчи сифатида шаклланиш ва ривожланиш мумкин. Эътибор берган бўлсангиз, охирги йилларда Суперлигада рақобат кучайди. Кўплаб жамоалар чемпионлик ва медаллар учун курашмоқдалар

— Маълумки, сиз Достон Турсунов билан жуда яқин дўстсиз ва кўпинча футбол адабиётини ўқиётган ҳолатингизни кўриш мумкин. Қайси китобларни афзал кўрасиз?

— Достон Турсунов билан спортчилар автобиографияси ҳақидаги китобларни ўқишни ёқтирамиз. Аммо ростини айтсам, сўнгги пайтларда ҳали китоб ўқишга улгурмадим. Ҳозирги кунда кўпроқ у билан шахмат ва ПлайСтатион ўйнаймиз

— Мураббийлар тандеми — Давлетов ва Кудряшов ҳақида нима дея оласиз? Уларнинг футбол фалсафаси сизда қандай таассурот қолдирган?

— Давлетов ва Кудряшов мураббийлар тандеми - профессионал ишидан иборат. Уларнинг футболга бўлган ёндашуви аниқ, тартибли ва замонавий. Ҳар бир машғулот пухта режалаштирилган, жамоа ичида интизом ва соғлом рақобат муҳитини яратишган. Энг муҳими — улар ҳар бир футболчининг салоҳиятига ишонишади ва уни очишга ҳаракат қилишади. Улар билан ишлаш – бу барча футболчилар учун катта тажриба ва ўсиш имконияти

— 2025 йил "Сурхон" учун тарихий йил бўлди. Жамоа яна “Сурхон Арена”га қайтди ва ўз мухлислари қаршисида ўйнай бошлади. Стадион ҳақида илк таассуротингиз қандай бўлди?

— "Сурхон Арена"да ўйнаш нафақат футболчилар, балки мухлислар учун ҳам ёқимли бўлса керак. Биз ўз стадионимизга қайтишни анча кутган эдик. Энди эса бу ерда барча шароитлар яратилган — майдон сифати, муҳит, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бизга алоҳида мотивация беради

— Сизнинг позициянгизда тўп сурадиган қайси футболчилар сизнинг севимли ўйинчиларингиз?

— Ҳозирги кунда менга Педри ва Родри каби футболчиларнинг ўйини жуда ёқмоқда. Уларнинг футбол маҳорати бутунлай бошқа даражада. Ҳар икки футболчи ҳам ўйинни ақл билан бошқаради, тўпни назорат қилиш, позицион ўйин, тўғри қарор қабул қилиш борасида жуда кучли. Уларнинг ўйин услуби менга илҳом беради ва ўзимни ҳам шу йўналишда ривожлантиришга интиламан

— "Сурхон"ни 3та сўз билан тарифлаб беринг.

— Бирлик, тиришқоқлик, ғалаба.

БЛИЦ-САВОЛЛАР:

— Ўзбекистон терма жамоасининг ТОП-3 футболчиси?

— Терма жамоамиздаги барча футболчилар кучли ва ўз ўрнига эга. Шунга қарамай, кучли учликни айтадиган бўлсам — бу Элдор Шомуродов, Ўткир Юсупов ва Отабек Шукуров.

— "Сурхон" жамоасининг ТОП-3 ўйинчиси?

— Жамоамизда ҳам савияси юқори футболчилар жуда кўп. Уч нафарини ажратиб кўрсатиш қийин, лекин барибир Достон Турсунов, Азизбек Жумаев ва Улуғбек Шамсиев алоҳида эътиборга лойиқ, деб ўйлайман

— Сиз "Сурхон" таркибида 3 та гол урдингиз. Қайси бири энг эсда қоларли бўлган?

— Энг эсда қоларли лаҳза Суперлигадаги биринчи голим (Суперлига-2023, 4-тур, "Сурхон" - "Бухоро" 2:0. Шербўтаев жамоамизнинг 2-голини урган эди) Бу мен учун унутилмас туйғу бўлган, чунки у нафақат шахсий ютуқ, балки меҳнатнинг самарасини билдирарди

— Мухлисларга тилакларингиз.

— Мухлисларга катта раҳмат — улар ҳар бир ўйинимизга узоқ йўл босиб келишади. Ғалаба ёки мағлубият, яхши ёки ёмон кунларда ҳам бизни қўллаб-қувватлашади. Биз биргамиз — ва биргаликда кучлироқмиз!

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 14:25, 15.07.2025. Ўқилди: 1272 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Сельта Борха Иглесиас 11
9 Барселона Рафинья 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.