Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба.

      • 18.03.2026 01:00
      • Арсенал
      • 2:0
      • Байер
      • 18.03.2026 01:00
      • Челси
      • 0:3
      • ПСЖ
      • 18.03.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Реал Мадрид
      • 18.03.2026 22:45
      • Барселона
      • 7:2
      • Ньюкасл
      • 19.03.2026 01:00
      • Бавария
      • 4:1
      • Аталанта
      • 19.03.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:0
      • Галатасарой
      • 19.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • 3:2
      • Атлетико
  • Суперлига
      • 18.03.2026 19:15
      • Қўқон-1912
      • 2:1
      • Навбаҳор
      • 18.03.2026 19:15
      • Хоразм
      • 1:2
      • Бунёдкор
      • 18.03.2026 20:00
      • Қизилқум
      • 0:1
      • ОКМК
      • 19.03.2026 16:00
      • Андижон
      • -:-
      • Машъал
      • 19.03.2026 18:15
      • Бухоро
      • -:-
      • Динамо
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • -:-
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Наполи

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Бунёдкор 4 7
6 Навбаҳор 4 6
7 Пахтакор 3 6
8 Қизилқум 4 6
9 Динамо 3 4
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Андижон 3 3
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Нефтчи» клубининг янгиланган қароргоҳи тантанали равишда очилди (видео)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Нефтчи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча Фарғонанинг Қиргули мавзесидаги «Нефтчи» футбол клубининг янгиланган, бутунлай мафтункор масканга айлантирилган қароргоҳи тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Бу тантанада нафақат вилоят раҳбарлари, балки меҳнат ва спорт фахрийлари, Фарғона футболининг мамлакатда кўзга кўринган вакиллари, спорт ва футбол мактабларининг тарбияланувчилари ҳамда кўплаб футбол мухлислари иштирок этдилар. Меҳмонлар дастлаб футболчилар ётоқхонаси, дам олиш хоналари, ошхона ва спорт заллари билан яқиндан танишдилар. Сўнгра янгитдан қуриб битказилган захира майдонлари, ёш футболчилар учун яратилган алоҳида хоналар ва бошқа қулайликлар билан танишдирилар. Шундан сўнг тантана қатнашчилари олдида бу ерда амалга оширилган улуғвор ишлар ташаббускори ва бошловчиси, вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Ҳайрулло Ҳайитбаевич Бозоров нутқ сўзлади:

— Барчангизни «Нефтчи» футбол клубининг тубдан қайта таъмирланган қароргоҳининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан чин дилдан табриклайман.

1970 йилда бунёд этилган мазкур спорт мажмуаси замонавий талабларга мос равишда янгиланиб, самарали машғулотлар ўтказиш учун барча зарур шароитлар яратилди.

Шу тариқа, қароргоҳ ҳудудида жойлашган ётоқхоналар, захира майдонлари, сув иншоотлари, ошхона, гулзор ва боғлар тўла янгиланиб, замонавий кщринишга келтирилди.

Қувонарлиси, энди бу ерда асосий жамоа билан бирга аёллар, ёшлар – (U-19) ва (U-21) жамоалари ҳам фаолият олиб боради. Бу «Нефтчи» жамоасининг янада кенгайиши, ёш авлод орасида футболга қизиқиш ортганини кўрсатади.

«Нефтчи» нафақат вилоятимиз, балки бутун юртимиз футболининг фахри ҳисобланади. Клуб ўз тарихи давомида бир неча бор миллий чемпионат ва кубокларда муносиб иштирок этган, юксак ютуқларга эришган, кўплаб машҳур футболчиларни етиштирган. Мухлислар муҳаббати эса «Нефтчи»ни ҳақиқий кучга айлантирди.

Бугун «Нефтчи» жамоаси нафақат майдонда, балки ташкилий, инфратузилмавий ва ижтимоий жиҳатдан ҳам кучли ва жипс жамоа сифатида фаолият олиб бормоқда. Жамоанинг сўнгги йиллардаги муваффақиятли ўйинлари, таркибга жалб қилинган иқтидорли ёшлар, профессионал мураббийлар, шунингдек, мухлислар қўллаб-қуввати уни ҳақиқий куч бўлиб ҳаракат қилаётганини яққол кўрсатмоқда.

Шу боис, бугун фойдаланишга топширилаётган замонавий машғулот мажмуаси «Нефтчи» жамоасининг катта мақсад ва юксак марраларга интилишида муҳим омил бўлади.

«Нефтчи» жамоасига янги муваффақиятлар, ёрқин ғалабалар ва халқаро майдонда муносиб иштирок тилайман, — дея ўз нутқини якунлади вилоят ҳокими. Сўнгра Ўзбекистон футбол ассоциацияси висе президенти Одил Аҳмедов, Фарғона футболининг таниқли ва машҳур фахрийси Тоҳир Кападзелар сўзга чиқиб, Ўзбекистон футболини жаҳонга машҳур қилиш ва ривожлантиришда Фарғона вилояти баракали ҳисса қўшаётганлиги ва бошқаларга ибрат кўрсатаётганлигини таъкидладилар. Катта тантанага ёш спортчиларнинг қувонч ва меҳр муҳаббатлари қўшилиб кетди. Вилоят ҳокими футбол мактабларининг тарбияланувчиларига қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топшириб, уларнинг қувончи ва спортга бўлган иштиёқини баланд кўтарди. Тантанани вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган куй қўшиқлар якунлади.

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 06:02, 20.07.2025. Ўқилди: 1528 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
10 Нефтчи Жамшид Искандеров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.