Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Хоразм" спорт мажмуасини Суперлига ўйинларига тайёрлаш якуний босқичга кирди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Стадионлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

15 йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган ""Хоразм"" футбол клуби мавсум бошидан буён ўз уй ўйинларини турли шаҳарларда ўтказиб келмоқда. Бу вақт ичида "Хоразм" спорт мажмуасини Суперлига талаблари асосида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ўтган вақт давомида Лига мутахассислари муттасил равишда ""Хоразм"" спорт мажмуаси тайёргарлигини мониторинг қилиб борди. Сўнгги марта улар 31 июль куни мажмуада бўлиб, навбатдаги ҳисоботни тайёрлади. Ўрганишлар хулосаси "Хоразм" клуби ва ниҳоят Суперлига ўйинларини ўз уйида қабул қилиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Лига Хоразм ва Нукус шаҳарларида Суперлига беллашувлари сунъий майдонда ўтказилиши масаласида Ассоциация билан биргаликда иш олиб борди. Экологик ҳолат мазкур минтақаларда табиий чим ўстириш ва кейинчалик уни парвариш қилиб боришда муаммолар келтириб чиқариши мумкинлиги, қолаверса, бу катта харажатни талаб қилиши эҳтимолини кўрсатди. Шундан келиб чиқиб, сунъий қоплама ФИФА стандартларига мос келиши лозимлиги ҳамда профессионал футбол учрашувларини ўтказиш имкониятини бериши шартида "Хоразм" спорт мажмуасига сунъий қоплама ётқизилиши учун рухсат берилди. "Хоразм" мазкур талабни бажарди. Ҳозирга қадар аренада қатор синов ўйинлари ўтказилди ва уларда эҳтимолий камчиликлар кузатилмади.

Шунингдек, ВАР имкониятларидан келиб чиқиб, Термиздаги каби "Хоразм" спорт мажмуасининг ўзига алоҳида ВАР техникаси сотиб олинди ва мажмуада алоҳида ВАР хонаси ташкил этилди. 31 июль куни Лига ҳамда “Спорт ижодий бирлашмаси”нинг телетрансляциялар учун масъул мутахассислари ҳам мажмуада бўлиб, Суперлига ўйинларини эфирга узатиш учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳисобот тайёрлади.

Стадион прожекторлари июль ойига қадар икки қайта созланган ва яхшиланган бўлса-да, улар Суперлига талабига жавоб бермай келаётганди. Шундан келиб чиқиб, май ёки июнь ойларида мазкур аренада расмий ўйин ўтказиш учун рухсат берилмади. Натижада июль ойида қўшимча техникалар жалб қилиш устида иш олиб борилди. 31 июль ҳолатига кўра, прожекторлар ёруғлиги ўртача 1 830 люксга етказилди. Аммо бу масала тўлиқ ёпилмаган бўлиб, айни вақтда мажмуага қўшимча техника етказилиши давом этмоқда. Якунда прожекторларнинг ўртача ёруғлиги 2 000 люксдан оширилиши кўзда тутилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Суперлига 19-туридан ўрин олган "Хоразм" — "Қизилқум" учрашуви билан Хоразм вилоятига Суперлига қайтиши масаласида келишувга эришилди. Унга қадар Лиганинг турли йўналишлар бўйича мутахассислари клуб ва стадион билан ҳамкорликда иш олиб, мажмуани расмий беллашувга тайёрлаш ишларини давом эттиради.

Киритилди: 10:28, 03.08.2025. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик