Доналд Трамп расман УЕФАни огоҳлантирди
УЕФА Исроил жамоаларини расмий мусобақалардан четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Шу муносабат билан АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти баёнот берди.
«Биз Исроил терма жамоасини жаҳон чемпионатидан четлатиш бўйича ҳар қандай уринишларни тўлиқ бартараф этиш учун барча чораларни кўрамиз», — дейилади АҚШ Давлат департаментининг The Athletic нашри келтирган изоҳида.
Шу билан бирга, журналистларга АҚШ расмийлари УЕФА ёки ФИФАга Исроил жамоалари масаласида босим ўтказаётгани ҳақида аниқ маълумот олишнинг иложи бўлмади.
Маълумки, АҚШ 2026 йилги жаҳон чемпионатини Мексика ва Канада билан бирга қабул қилади. Бироқ Исроил терма жамоасига саралаш босқичидан ўтиб кетиш қийин бўлади. Ҳозирда жамоа ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди, ундан юқорида Италия ва Норвегия жойлашган.
Манба: sports.kz
Киритилди: 22:03, 25.09.2025. Ўқилди: 1339 марта. Фикрлар: 5 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар