Роберто Розетти: «Россиялик ҳакамлар испан, инглиз ва итальян ҳакамлари даражасига етишмоқда»
Россия ҳакамлар қўмитаси раиси Роберто Розетти рус арбитрларининг ҳаракатларини юқори баҳолади.
— Халқаро майдонда Россия номидан ҳаракат қилувчи қайси ҳакамни алоҳида кўрсата оласиз?
— Карасев. Ундан умидимиз катта. У жуда яхши ишламоқда. Сергейдан ҳам кўп нарса кутишга ҳақлимиз
— Биз катта ўйинлар ҳақида анчадан буён гапирамиз, лекин ҳеч нарса ўзгаргани йўқ.
— Одамлар шунчаки ҳакамлар ошхонасида қандай овқатлар тайёрланишидан бехабарлар. У ерда жуда мазали таомлар пиширилади. Биз ёшларга эътибор қаратяпмиз ва тез орада натижани кўрасиз. Шуни ҳам айтишим мумкинки, рус ҳакамлари испан, инглиз ва итальян ҳакамлари даражасига чиқиб бўлишди»,- дейди Розетти.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 16:46, 14.07.2013. Ўқилди: 3306 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар