Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • 3:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • 3:1
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бухоро 1 3
7 Бунёдкор 0 0
8 Насаф 0 0
9 ОКМК 0 0
10 Хоразм 0 0
11 Динамо 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вольтемаде - Крауч ва Месси қоришмаси!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ёзги трансфер дарчаси ёпилиши арафасида бўлсада, «Ньюкасл» ҳужумчи топишга эришди - энди Ник Вольтемаде Александер Исак ўрнига «қарғалар»га етакчи бўлади. Клуб германиялик футболчи учун рекорд маблағ - 85}5 млн. евродан воз кечди, Никнинг ўзи эса шу ёзнинг ўзида бошқа трансфер достонининг бош қаҳрамони бўлганди.

Вольтемаденинг Германиядаги саргузашти

Вольтемаде - сўнгги йилларда ўз ўйинини топа олмаётган «Вердер»нинг тарбияланувчиси. Бременликлар жамоасида ўзини кўрсата олмади: 17 ёшда дебютини нишонлаган ҳужумчини мураббийлар бир неча йил ичида асосий жамоага олиб чиқа олмадилар. Ник «Вердер» либосида 51 марта майдонга тушди, лекин атиги 1481 дақиқа тўп сурди. Яъни, барча ўйинларнинг сўнгги дақиқаларини майдонда ўтказди ва атиги 2та гол урди.

Шиддатли парвозни эса, ҳужумчи «Эльверсберг»даги бир йиллик ижара даврида ўтказиб, 35та ўйинда 17та гол ва 10та ассистни расмийлаштирди. Кейин яна Бременга қайтиб, аввалгидек омадсиз тўп сурди.

Ўтган йил охирида Никнинг шартномаси ниҳоясига етгач, Вольтемаде клубнинг янги таклифини рад этиб, «Штутгарт»га йўл олди. Тез орада раддиянинг бежиз эмаслиги аён бўлди. Ник Уго Экитике билан биргаликда ўтган мавсумни Бундеслиганинг асосий кашфиётлари сафида якунлади. Ҳужумчи 33та учрашувда 17та гол ва 3та ассистга эришиб, жамоанинг Германия Кубоги соҳибига айланишига муносиб ҳисса қўшди. Эътиборли жиҳати - Вольтемаде турнирнинг чорак финалидан ташқари барча ўйинларида биттадан гол урганди.

Лекин Никни ЕЧЛ мусобақаларига жалб этишмади: таркибда яна 3 нафар ҳужумчи бўлгани сабабли, Вольтемаде заявкадан четда қолди. «Ювентус», «Реал», «ПСЖ» ва бошқа грандлар дарвозасини забт этиш имкониятини Никка раво кўришмади. Фақат 2024 йилнинг кузида «Айнтрахт» дарвозасига урган голидан кейин 10-15 дақиқалик ўйин амалиёти 45 дақиқага айланди. Тез орада Вольтемадега бошланғич таркибда майдонга тушадиган сафидан жой берадиган бўлишди. Никнинг футбол йилини Германия ёшлар терма жамоаси сафидаги Евро турнири янада ширин қилиб юборди. Вольтемаде немисларнинг етакчи ўйинчисига айланиб, ўз гуруҳида Словенияга хет-трик совға қилди, Италияга қарши чорак финалда гол ва ассистни расмийлаштирди, ярим финалда Франция дарвозасини ишғол этди. Фақат финалда Ник негадир сусайиб қолди, соврин эса Англия терма жамоасига насиб этди. Лекин бошқа томондан, Вольтемаде турнирнинг энг яхши тўпурари ва ёзги трансфер дарчасидаги энг ёқимтой ўйинчи унвонларига сазовор бўлди.

Ҳужумчи харидини «Бавария» бошқа жамоалардан кўпроқ истаганди. Мюнхенликларга Гарри Кейн ўрнини дўлдира оладиган ҳужумчи жуда зарур эди: Матис Тель «Тоттенхэм»га ўтиб кетган, доимий иккинчи Эрик Шупо-Мотинг аллақачон АҚШда тўп суришни бошлаганди. Никнинг ўзи «Бавария» билан келишувга эришиб, «Штутгарт»нинг муносабатини кута бошлади. У ердагилар баҳони арзонлатишни истамай, 80 млн. евро талаб қилишди. Гегемон баҳони пасайтиришга уринган бўлсада, «Штутгарт» ён бермади. Параллел равишда Лотар Маттеусдек экспертлар оловга мой қуя бошладилар. У Вольтемаде камида 80-100 миллионга сотилишини таъкидлаганди. Ҳанузгача клубга трансфер жараёнларида кўмак бераётган «Бавария» фахрий президенти Ули Хёнесс эса шундай деди: «Лотар Маттеус эсини еб қўйибди. Бу экспертлар анчадан бери жонимга тегиб кетишган».

Мюнхен грандининг сўнгги таклифи 50}5 млн. евро бўлди. «Штутгарт» эса мулойимлик билан таклифни рад этди. Шундан кейин «Бавария» эътиборини Луис Диаснинг трансферига қаратди. Вольтемаде эса жанжал кўтариб ўтирмай, дарчанинг сўнгги кунларида «Ньюкасл» келгунига қадар клубдаги машғулотини давом эттирди.

Вольтемаде қайси жиҳатлари билан шу қадар кучли?

Биринчи навбатда 2 метрли Ник (майли, деярли 2 метрли бўла қолсин - унинг бўйи 198 см.) «Ньюкасл» футболига жуда мос тушади. Вольтемаде бош билан тез-тез гол уравермайди (Бундеслигада атиги 2та, у ҳам 2025 йилнинг майида урилганди), лекин тўпни жуда ажойиб тарзда гавдаси билан тўсиб, рақибларини суриб юборади. Ник бу ишни иккинчи қаватдаги устунликка эришиш учун эмас, жамоадошлари билан комбинацияларни амалга ошириш ниятида бажаради. Вольтемаде - типик «симёғоч» эмас, балки ўйиннинг устаси. Кўпинча у чекинган ҳужумчи ролида плеймейкер малакасини намойиш этади. Ўтган мавсумда Ник ҳар бир ўйинда ўртача 4та голли вазият 2та самарали узатмани амалга ошириб, бошқа ҳужумчиларнинг 95 фоизидан устун эканлигини исботлаганди. Унинг бошқа фазилатларига нисбатан кўпроқ ҳайрон қолдирадиган жиҳати - дриблинг. Ник ўзининг габаритидан аъло даражада фойдаланиб, ихчам ўйинчилардек енгил ҳаракатланади. Шу сабабли Вольтемадени Питер Крауч ва Лионель Мессининг қоришмаси дейишади.

Ник сермулоҳаза футболчи, ҳар қандай вазиятларда ёрдам бериши лозим. Бироқ трансфер масаласида саволлар ҳам йўқ эмас. Биринчидан, келишув қиймати. Битта муваффақиятли мавсумда 80 млн. евро тўлашга тайёр эканликларига ишониш қийин. Иккинчидан, Бундеслига фактори. У ҳатто Лука Йовичдек персонажлар ҳам ўзларини қиролдек ҳис этадиган ўта очиқ чемпионат. АПЛда гол уриш анча қийин.

Ҳозирча, Уго Экитикенинг «Ливерпул»га трансфери хусусида фикр билдириш мумкин. Аввалига француз учун жуда кўп сарфлаб юборишгандек туюлган ва у иккинчи Дарвин Нуньесга айланиши тахмин қилинганди. Бироқ Уго ҳозирча қувонтирмоқда. Истардикки, Вольтемаде ҳам шу йўлдан боради ва бир мавсум футболчиси бўлиб қолмайди.

«Ньюкасл» очиқчасига ортиқча пул сарфлади - талаб қилинган маблағ «Штутгарт»нинг ҳужумчини сотиш ниятида эмаслигини англатарди. Бироқ «қарғалар» аввалдан ютқизиқ ҳолатига тушиб қолган эдилар - умуман топ-ҳужумчисиз қолиш бунданда ёмонроқ ҳолатга олиб келарди.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:44, 13.10.2025. Ўқилди: 1188 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Бухоро Шерзод Эсанов 1
6 Андижон Неманья Чаласан 1
7 Андижон Мартин Боакье 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.