ЕЧЛ. Осимҳеннинг дубли «Галатасарой»га «Будё-Глимт»ни мағлуб этишга ёрдам берди
УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий босқичи 3-туридан ўрин олган «Галатасарой» — «Будё-Глимт» учрашуви якунланди. Ушбу баҳсда турк жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 3-дақиқасида Виктор Осимҳен ҳисобни очди, 33-дақиқада эса у дубль расмийлаштирди. Юнус Акгюн 60-дақиқада «Галатасарой»нинг учинчи голини урди. 76-дақиқада Андреас Хельмерсен битта жавоб тўпини киритди.
Бу ғалабадан сўнг «Галатасарой» 6 очко билан Чемпионлар Лигаси умумий жадвалида ўрта қисмида жой олди. «Будё-Глимт» эса 2 очко билан паст қисмида қолмоқда.
Кейинги турда «Галатасарой» 5 ноябрь куни сафарда «Аякс»га қарши ўйнайди, «Будё-Глимт» эса 4 ноябрь куни ўз майдонида «Монако»ни қабул қилади.
Чемпионлар Лигаси. Умумий босқич. 3-тур
«Галатасарой» (Истанбул, Туркия) — «Будё-Глимт» (Будё, Норвегия) - 3:1
Голлар: 1:0 — Осимҳен (3'), 2:0 — Осимҳен (33'), 3:0 — Акгюн (60'), 3:1 — Хельмерсен (76')
Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:46, 22.10.2025. Ўқилди: 1113 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар