Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) нинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти — ЮНEСКО томонидан спорт соҳасини қўллаб-қувватлаш борасида қуйидаги йўналишларда фаол ишлар олиб борилади:
Тараққиёт ва тинчлик: Спорт барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, тинчлик, ижтимоий инклюзия ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш воситаси сифатида кўрилади.
Халқаро стандартлар: ЮНEСКО жисмоний тарбия ва спортга оид халқаро стандартлар ва кўрсатмаларни ишлаб чиқишда иштирок этади.
Таълим ва маданият: Ташкилот спортдан таълим мақсадларида фойдаланишга интилади, адолатли ўйин, жамоавий руҳ ва ҳурмат каби қадриятларни сингдиради ва анъанавий ўйинлар ва спорт кўринишидаги маданий меросни қўллаб-қувватлайди.
Спорт билан боғлиқ халқаро саналарни нишонлаш:
ЮНEСКО томонидан спорт ва жисмоний фаолликнинг инсонлар ҳаётида муҳим ўрин тутишини намоён этиш мақсадида ҳар йили 6 апрель санасида тараққиёт ва тинчлик учун халқаро спорт куни ва 20 сентябрда халқаро талабалар спорти куни сифатида дунё мамлакатлари бўйлаб кенг нишонланади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).