Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ли Хан Бом: «ЖЧ – чинакам юлдузга айланиш майдони»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бугун Данияда «Мидтьюлланд» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ли Хан Бом Жанубий Корея миллий жамоасидан ўзи учун жуда қулай вақтда чақирув олди. Бинобарин, мамлакат бош жамоасининг бир қатор юлдуз ҳимоячилари айни пайт халқаро фаолиятга нуқта қўйишни ўйламоқдалар. Табиийки, бундай паллада ёшларга кўпроқ имконият берилади. Шу маънода айтсак, марказий ҳимояда тўп сурувчи Ли Хан Бом жамоа етакчилари ўрнини эгаллаш учун идеал имкониятга эга. Умуман олганда, ҳозир Ж.Кореяда айнан Ли Хан мудофаа марказида жамоа­нинг амалдаги етакчи ҳимоячиси Ким Мин Чже («Бавария»)га муносиб шерик бўлишини кутишмоқда. Айтиш керак, «Сеул»нинг собиқ ҳимоячиси Ж.Корея миллий жамоасининг сентябрь ойида АҚШ ва Мексика термаларига қарши кечган 2та ўйинида ҳам иштирок этди. У шунингдек, ўтган ой Сеулда Парагвай термаси билан бўлган ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Умидли ҳимоячи бундан 6 йил олдин U-17 тоифасидаги ЖЧда орттирган тажрибасидан фойдаланган ҳолда, катталар ўртасидаги бўлажак мундиалда ҳам нималарга қодирлигини намоён этиш ниятида, албатта. 23 ёшли футболчи ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида айнан ЖЧ-2026да қатнашишга интилиши, клуб ва миллий жамоа ўртасидаги масъулиятни мувозанатда ушлаш каби масалалар юзасидан фикр юритди.

- Ли Хан, шу кунларда Қатар мезбонлигида ўтаётган U-17 тоифасидаги ЖЧ ўзининг авж палласига кирди. Сиз эса 2019 йили ушбу ёш тоифасидаги мундиалда иштирок этгансиз ва унда Ж.Корея термаси чорак финалга чиққанди. Айтингчи, Бразилияда ташкиллаштирилган ўша мусобақадан қандай таассуротлар қолган?

- Тўғриси, турнирнинг ўзидан кўра, мураббий Ким Жонг Су қўл остида кечган қизиқарли машғулотларни кўпроқ эслайман. Чунончи, у ишлаб чиққан ажойиб дастур барчамизга бирдек ёққан ва фойдали бўлган эди. Бразилияга йўл олишдан аввал мусобақага жуда жиддий тайёргарлик кўрганимиз ёдимда. Шуни ҳисобга олсак, юришни чорак финалдаёқ тўхтатганимиздан ҳафсалам пир бўлганди, тўғриси. Агар лоақал ярим финалга чиққанимизда, мундиалдаги иштирокдан кўнглимиз тўларди... Ўша пайт Ж.Кореяда ўрта таълим мактабларида таҳсил олардик ва «К»-лига ўринбосар жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларида мунтазам ғалаба қозонардик. Хуллас, ўз салоҳиятимизга нисбатан ишонч жуда юқори эди. Афсуски, кичик мундиалда ўзимиз кутган даражада юқори натижа кўрсатолмагандик.

- «Мидтьюлланд»даги клубдошингиз Чо Гуе Сун 2022 йили ўтказилган Қатар мундиалида Жанубий Корея термасининг чин юлдузига айланганди. Хўш, келаси йилги ЖЧда иштирок этиш шахсан сиз учун нимани англатади?

- Гуе Сун мисолидан ҳам кўриниб турибдики, жаҳон чемпионати - исталган футболчи учун чинакам юлдуз даражасига чиқиш имкониятини тақдим этадиган катта турнир. Ўйлашимча, миллий жамоалар ўртасидаги мундиал қаерда ўтказилишидан қатъий назар, мезбон мамлакатда чинакам байрамона муҳит ҳукм суради. Бу эса футболчи сифатида ўсиш учун қўшимча импульс бағишлайди. Ахир ЖЧда дунёнинг энг яхши футболчиларига қарши тўп суриб, катта тажриба орттириш мумкин. Шундай экан, яқинлашиб келаётган ЖЧ-2026га иложи борича яхшироқ тайёргарлик кўриш ҳаракатидаман.

- Охирги 2 ой ичида АҚШ, Мексика ва Парагвай термаларига қарши кечган ўртоқлик ўйинларида қатнашдингиз. Таассуротлар қандай?

- Очиғини айтаман, Параг­вай жамоаси билан бўлган баҳсда  ўз ҳаракатларимдан кўнглим тўлмади, гарчи 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсакда. АҚШ термасига қарши учрашувда эса яхлит куч сифатида жуда сифатли ҳимояландик ҳамда прессинг­дан унумли фойдаланиш асносида  2:0 ҳисобида ҳақли ғалабага эришдик. Мексикаликлар билан бўлган ўйин- (2:2)га тўхталсам, рақиб тинмай дарвозамиз томон катта хафв солди, ҳимоямизни ёриб ўтишда ажойиб техник қобилиятга эга ҳужумкор ижрочиларига таянди. Умумий картина бўйича олсак, таассуротлар ёмон эмас. Ҳозирги асосий мақсадим битта - бош мураббий томонидан бўлажак мундиал учун тузиладиган якуний рўйхатдан жой олиш. Бунинг учун эътиборни йўқотмасдан қаттиқ ишлашим кераклигини яхши биламан. Албатта, машғулотларда ҳам, ўйинларда ҳам бор имкониятимни ишга соламан.

- Дания чемпионатига мослашиш йўлида маълум вақт сарфладингиз ва ниҳоят, жорий мавсум «Мидтьюлланд»нинг асосий футболчиларидан бирига айландингиз. Айтингчи, клуб даражасидаги мавқеингиз ва Ж.Корея термасида тутган ўрнингиз ўртасида қандай фарқ бор?

- Терма жамоамиз мураббийлари мендан талаб қилаётган ишлар «Мидтьюлланд»даги вазифаларимга жуда ўхшаш, аммо баъзи нозик ньюанслар ҳам мавжуд, барибир. Масалан, Ж.Корея термасидаги устозимиз Хон Мён Бо ҳимоячилардан рақибга имкон қадар очиқ зона қолдирмасликни талаб қилади. Жамоа ҳужумга чиққан паллада эса, ҳимоячилар янада тажовузкорроқ ҳаракатланишлари керак, шунинг­дек, олдинги чизиққа эффектли узатмалар беришимиз муҳим. Ҳа, клубда ҳам ўйин стратегияси деярли шундай. Битта фарқи - рақиблар ҳужумчиларини персонал тарзда қўриқлаймиз. Яъни ўзимизга бириктирилган футболчини майдоннинг исталган нуқтасида таъ­қиб қилишимиз шарт.

- Ж.Корея термасида мунтазам ўйин амалиётига эга бўляпсиз. Хўш, ўз ўрнингизни рақобатчиларга бериб қўймаслик учун аввало, нималарга эътибор қаратасиз?

- Терма жамоа ва клубда бир хил савияда ўйин намойиш этиш ўйлаганимдан ҳам анча қийин экан. Жамоамизда бу миссияни узоқ вақтдан бери муваффақиятли уддалаб келаётган тажрибали футболчилар бор. Айнан улардан ўрнак олган ҳолда, ҳар икки фронтда мувозанатни сақлаб қолишга интиляпман. Бунда футболчининг менталитети ва жисмоний зўриқишларни енгиб ўтиш фазилати ниҳоятда муҳим. Шунингдек, руҳан кучли бўлиш талаб этилади. Рақобат масаласига келсак, бунга ҳамиша ижобий қараш керак. Зеро, футболчи айнан соғлом рақобат таъсирида янада ўсиш учун катта туртки олади.

- Хўш, ЖЧ-2026да иштирок этиш имкониятини ошириш учун қайси жиҳатлар устида кўпроқ ишлашингиз керак?

- Ҳозир 23 ёшдаман ва ўзлаштиришим зарур жиҳатлар ҳали жуда кўп. Қолаверса, футболда кўникма жуда муҳим. Масалан, жорий мавсум ЕЛда «Ноттингем Форест»дек кучли рақибга қарши баҳсда аслида нималарга қодирлигимни синаб кўрдим. Мен учун чиндан ҳам, эсда қоларли ўйин, у катта тажриба мактаби вазифасини ҳам ўтади. Ўйлайманки, сафарда индивидуал томондан кучли футболчиларга эга инглиз жамоасидан устун келишимизни кўпчилик кутмаганди. Амалда шерикларимиз камчиликларини тўлдириш асносида ўзимиз учун муҳим айрим янги жиҳатларни кашф этдик. Лекин тан олиш керак, ўша ўйинда маълум камчиликларимиз ҳам яққол кўзга ташланди. Ўзимга келсак, ҳаракатларимга озгина тажовузкорлик етишмаяпти. Айниқса, миллий жамоа машғулотларида. Мураббийлар бежиз менга марказий ҳимоячи қатъи­ятли бўлиши кераклигини уқтиришмаяпти. Демак, мундиал стартига қадар тажовузкорлик даражасини оширишим зарур. Ҳа, ўйлашимча, ўтган йилга нисбатан сезиларли ўсишга эришдим. Энди шу руҳда давом этишим керак.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:47, 26.11.2025. Ўқилди: 1136 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.