9 нафар боксчимиз бугун IBA жаҳон чемпионатининг ярим финал жангини ўтказади (рақибларимиз аниқ)
БААнинг Дубай шаҳрида ўтаётган бокс бўйича IBA жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди. Бугун мусобақада ярим финал жанглари ташкил этилади. Мазкур босқичга Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар аъзоси етиб келди. Бугун рингга кўтариладиган ҳамюртларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:
-54 кг: Асилбек Жалилов - Вячеслав Рогозин (Россия) 17:30
-60 кг: Абдумалик Халоков - Артур Базеян (Арманистон) 18:00
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Алехандру Парасчив (Молдова) 18:30
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Сабиржан Аккаликов (Қозоғистон) 19:00
+92 кг: Арман Маханов - Давит Чалоян (Арманистон) 20:00
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Рудолф Гарбоян (Арманистон) 22:00
-57 кг: Хўжаназар Нортожиев - Хусравхон Раҳимов (Тожикистон) 22:45
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Арлен Лопез Кардона (Куба) 00:00
-92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Алфонсо Домингес (Озарбайжон) 00:30
Жанглар Тошкент вақти билан 17:00 да ва иккинчи дастур 22:00 да старт олади.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:31, 11.12.2025. Ўқилди: 3535 марта. Фикрлар: 6 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар