"Наполи" "Барселона" яримҳимоячиси Хавьер Маскеранони ҳарид қилмоқчи, деб ёзмоқда Football Italia.
Манба маълумотига кўра, италияликлар бош мураббийи Рафаэль Бенитес ўз жамоаси устида "мини-Ливерпуль" қуришга аҳд қилган. Аввалроқ инглиз клуби неаполликларларга Пепе Рейнани ижарага берганди. Шунингдек, "Наполи" "Ливерпуль" билан узоқ муддатли шартномаси бор бўлган ҳимоячи Мартин Шкртелга ҳам "кўз олайтирмоқда". Энди Бенитеснинг мўлжалига Маскерано тушган. Тўғри, 29 ёшли аргентиналикнинг трансфери катта шубҳа остида турибди. Зеро уни ҳарид қилмоқчи бўлганлар "Барселона"га шартномада кўрсатилган 100 миллион еврони тўлашлари керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Маскерано Испания чемпионати ва Чемпионлар лигаси доирасида 33 ўйинда майдонга тушганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).