Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1931 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 30.09.2026

      06:00 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      07:00 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Пекин-2008.
      09:00 Снукер. Третий раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      14:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      15:30 Снукер. Третий раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      21:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      22:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Трейлраннинг.
      01:30 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      02:15 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      03:45 Скалолазание. Микст. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жамшид Болтабоев: «Бабаян туфайли «Андижон»нинг таклифини қабул қилдим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Андижон»нинг янги мавсумдаги янги трансферларидан бирига айланган Жамшид Болтабоевни мухлисларга ортиқча таништириш шарт эмас. Чунки тажрибали ярим ҳимоячини барча яхши билади.

Жамоанинг Анталия йиғинида қатнашаётган футболчи клуб матбуот хизматига фикрлари билан ўртоқлашди.

“Самвел Вячеславович қўнғироқ қилди”

— Ассалому алайкум, интервьюга таклиф қилганингиз учун раҳмат. «Бургутлар» сафига қўшилишимни асосий сабаби Самвел Бабаян. Чунки бу инсонни 7-8 ёшимдан бери танийман. Самвел Вячеславовичдан кўп нарса ўрганганман. «Навбаҳор»да ҳам 2,5 йил бирга ишладик. «Андижон»га бош мураббий бўлгач, менга қўнғироқ қилди ва таклиф қилди. Бу ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмадим. «Андижон»ни биламан, уларга қарши кўп ўйнаганман ва ўзаро учрашувларимиздан яхши хотиралар қолган. Шунинг учун иккиланмасдан таклифни қабул қилдим.

“Бу ердагилар барчасини ўз вақтида бажаришяпти”

— Таассуротларим жуда ижобий. Негаки, бу ердаги барча футболчилар ва ишчилар ҳам ўз ишларини вақтида билиб қилишяпти. Кўп жамоаларда бўлганман. Масалан, клуб ишчи-ходимларида ҳам фарқ борда. Бу ердагилар эса барчасини ўз вақтида бажаришяпти. Ҳар томонлама ривожланишга ҳаракат бўляпти. Шунинг учун барчаси яхши ва кўнгилдагидек.

“Энди «Андижон»даман”

— Олдин ҳеч водийда ўйнайман деб ўйламагандим. Агар Бабаян водийда ишламаганида балки келмасдим. Айтиб ўтганимдек, 2,5 йил «Навбаҳор»да тўп сурдим, кейин вазият тақозоси билан «Нефтчи»да ярим йил ўйнадим ва яна Наманганга қайтдим. Энди «Андижон»даман ва мана водийни учинчи клуби ҳам насиб қилди.

“Суперлигада рақобатчи клублар кўпаймоқда”

— Жамоамиздаги ўзгаришлар яхши. Суперлигада ҳам рақобатчи клублар кўпаймоқда. Футболчиларга ҳам, мухлисларга ҳам жуда қизиқ бўлади. Олдига жиддий мақсад қўйган жамоалар қанча кўп бўлса, ўйинлар ҳам шунча қизиқарли бўлади. Чемпионат ҳам анча кўтаринкилик билан ўтади. Ҳар томонлама ўсиш бўлади.

“Таркиб бўйича қарасак ҳам бемалол мақсадга эришсак бўлади”

— Янги жамоа йиғиляпти. Таркиб бўйича қарасак ҳам бемалол олдимизга қўйилган мақсадга эришсак бўлади. Ҳамма бир ёқадан бош чиқариб бир мақсадни кўзлаб, ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилсак ҳаммаси яхши бўлади.

“Мен учун рақам аҳамиятсиз”

— 14-рақамда ўйнардим. Лекин бу бўш эмас экан. 8-рақамни танладим. Жиззахда ўйнаганимда ҳам 14 дан 8-рақамда тўп сурганман. Бу менга бегона эмас. Лекин мен учун рақам аҳамиятсиз. Фақат бўшлиги учун олдим.

“Асосий вазифамиз бор ва уни бажаришга ҳаракат қиламиз”

— Мухлисларни ҳар доим талабчан бўлгани яхши. Биз майдонга тушганда ўз ишимизни қиламиз. Бор кучимизни сарфлаб фақат ғалаба учун курашамиз. Ҳаммаси яхши бўлса мухлисларни ҳам хурсанд қиламиз ва ўзимиз ўйлаган мақсадга ҳам эришамиз. Футбол ишқибозлар учун ўйналади. Асосий вазифамиз бор ва уни бажаришга ҳаракат қиламиз.

«Андижон» билан ҳам жуда қизиқарли бўлади”

— Бу йил 30 ёшга кираман. Фаолиятимни бу босқичини мен учун яна бир янги чақирув деса бўлади. «Андижон»ни мақсади жиддий ва юқори ўринлар учун курашади. Шунинг учун «Андижон» билан ҳам жуда қизиқарли бўлади.

“Илк турда уйимизда мухлисларимиз қаршисида ўйнашни хоҳлардим”

— Дастлабки турда ким билан бўлишидан қатъий назар мухлисларимиз қаршисида ўйнашни хоҳлардим. Уйимизда биринчи ўйин ва очилиш баҳсида ғалаба билан ишқибозларни қувонтирсак зўр бўларди. У ёғи ҳам яна ғалаба руҳида давом этарди. Рақиб ким бўлишини фарқи йўқ. Кучли жамоалар кўп Олдиндан бир нима деб бўлмайди. Барибир 3-4 та аниқ номлар бор. Уларни орасида биз ҳам бормиз. «Нефтчи», «Насаф», «Пахтакор» каби жамоаларга биз ҳам рақобат қила оламиз.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 08:27, 13.01.2026. Ўқилди: 974 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик