Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 27 67
2 Реал Мадрид 27 63
3 Атлетико 27 54
4 Вильярреал 27 54
5 Бетис 27 43
6 Сельта 27 40
7 Эспаньол 27 37
8 Реал Сосьедад 27 35
9 Хетафе 27 35
10 Атлетик Бильбао 27 35
11 Осасуна 27 34
12 Валенсия 27 32
13 Райо Вальекано 27 31
14 Севилья 27 31
15 Жирона 27 31
16 Алавес 27 27
17 Эльче 27 26
18 Мальорка 27 25
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 27 18

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Сельта 1-2 Реал Мадрид
27-тур Осасуна 2-2 Мальорка
27-тур Леванте 1-1 Жирона
27-тур Атлетико 3-2 Реал Сосьедад
27-тур Атлетик Бильбао 0-1 Барселона
27-тур Вильярреал 2-1 Эльче
27-тур Хетафе 2-0 Бетис
27-тур Севилья 1-1 Райо Вальекано
27-тур Валенсия 3-2 Алавес

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

10/03 01:00 Эспаньол - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Tata Steel Chess–2026. Синдоров ва Абдусатторов кучли учликда бормоқда

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар
A A A

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича 2026 йилги Tata Steel Chess турнири давом этмоқда. Ушбу нуфузли мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 1,2 миллион АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади.

Мусобақанинг Masters гуруҳи 5-тур баҳслари доирасида Жаҳон кубоги ғолиби Жавоҳир Синдоров оқ доналарда дунёнинг энг ёш тўртинчи гроссмейстери, туркиялик 14 ёшли Яғиз Каан Эрдоғмусни мағлуб этди. Ушбу натижадан сўнг Синдоров 3,5 очко билан турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилди.

Синдоров 1-турда амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан оқ доналарда, 2-турда нидерландиялик Аниш Гирига қарши қора доналарда, 3-турда словениялик Владимир Федосеев билан оқ доналарда дуранг қайд этган. 4-турда эса у қора доналарда германиялик Маттиас Блюбаум устидан ғалаба қозонган эди.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли гроссмейстери Нодирбек Абдусатторов эса 5-турда қора доналарда турнир пешқадами, АҚШ вакили Ҳанс Ниэманн билан дуранг ўйнади. Ушбу натижадан сўнг Абдусатторов ҳам 3,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Абдусатторов 1-турда қора доналарда туркиялик Яғиз Каан Эрдоғмус билан дуранг қайд этган бўлса, 2-турда ҳиндистонлик Праггнанандҳаа Рамешбабу устидан ғалаба қозонган. 3-турда яна бир Ҳиндистон вакили Аравиндҳ Читамбарам билан дуранг ўйнаган ва 4-турда оқ доналарда Чехия вакили Нгуен Таи Даи Ванни мағлуб этган.

Ҳозирда турнир жадвалида 3,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра Ҳанс Ниманн етакчилик қилмоқда. 2-ўриндаги Жавоҳир Синдоров ҳисобида ҳам 3,5 очко мавжуд.



6-турда Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши, Жавоҳир Синдоров эса ҳиндистонлик гроссмейстер Аравиндҳ Читамбарамга қарши баҳс олиб боради. 6-тур баҳслари 23 январь куни ўтказилади.

Мусобақа 13 турдан иборат. Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли Абдусатторов 2025 йилги Tata Steel Chess турнирида 3-ўринни эгаллаган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:24, 22.01.2026. Ўқилди: 1927 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 11
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 11
9 Атлетико Александр Серлот 10
10 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.