Брендан Рожерс: «Биз Суаресга ҳеч қандай ваъда бермаганмиз»
«Ливерпуль» бош мураббийи Брендан Рожерснинг қайд этишича, Луис Суарес клубга нисбатан ҳурматсизлик қилмоқда ва жамоадан кетишни истаётганини очиқчасига ошкор қилмоқда.
«Биз Суаресга ҳеч қандай ваъда бермаганмиз. Бу мутлақо тўғри ва биз ҳеч қандай қоидаларни бузаётганимиз йўқ. Биз Луис билан бу масалани бир неча марта гаплашганмиз ва унга ҳолатни тушунтирганмиз. Афсуски, матбуотни ўқиб туриб жуда қаттиқ хафа бўлдим».
«Аммо мени ишим бу вазиятдан юқорироқ туради. Мен «Ливерпуль» манфаатлари учун курашишим керак. Луис эса у билан нима деб гаплашиб олганимизни ва фақатгина «Ливерпуль»да қолишини билади. Биз ўз қизиқишларимизни сақлаб қолишимиз лозим. Суарес эса унга ҳамма шароит яратиб берилган бўлсада, жамоани умуман ҳурмат қилмай гапирмоқда».
«Осиёдаги турне давомида мухлисларимиз уни исмини баланд овозда куйлаб қўллаб-қувватлагани мен учун афсусланарли. Жакартада минг мухлис, Австралия ва Таиландда қанча мухлислар уни қўллаб-қувватлашди».
«Унинг шартномасида шартнома бекор қилувчи ва жамоани тарк этиши учун тўланадиган товон пули аниқ бир нархда кўрсатилган деб ўйламайман», дея Рожерснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Liverpool Echo» радиоси.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 03:26, 08.08.2013. Ўқилди: 3061 марта. Фикрлар: 5 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар