Мартин Боаке: «Андижон»га қайтганимдан жуда хурсандман»
“Андижон” клубининг қишки селекция пайтида амалга оширган трансферларидан бири Мартин Боаке бўлиб, мухлислар учун у бегона эмас.
Боиси, Ўзбекистонга илк бор келган 2021-йили айнан “Андижон”да ярим мавсум тўп сурган.
Ҳозирда ушбу ҳужумчи “Андижон” билан Анталия йиғинида астойдил меҳнат қилмоқда ва куни кеча клуб матбуот хизматига дастлабки интервьюсини берди.
Қайтиш ва ҳиссиётлар
— “Андижон”га қайтиш ҳисси қандай? Бу клуб сизнинг фаолиятингизда нимаси билан алоҳида?
— Мен ортга қайтганимдан ўзимни жуда яхши ҳис қилдим ва бу қароримдан жуда хурсандман.
— 2021-йилдан бери сизда қандай ўзгаришлар бўлди?
— Мен кўп тажриба олдим ва ҳозир анча улғайдим.
— Қайтиб келишингизда қайси омил асосий рол ўйнади?
— Биринчиси, бош мураббийимиз билан бу клубда нималарга эришишимиз ҳақида жуда яхши гаплашдик. Иккинчиси, мен ушбу жамоага биринчи марта келганимда бошлаган ишимни тугатиш учун қайтдим.
Тажриба ва ўсиш
— ОКМК, Таиланд ва Туркияда ўйнаш сизга нимани ўргатди?
— Нима бўлишидан қатъий назар, ҳар лаҳзадан завқланиш.
— Қайси чемпионат услуб жиҳатидан сизга энг қийин бўлди?
— Хитой (Суперлига).
— Бу тажрибалар “Андижон”да сизга қандай фойда беради?
— Олдингидан ҳам қаттиқ ишлаш.
Майдондаги мақсадлар
— Бу мавсум учун шахсий мақсадингиз қандай?
— Клуб билан ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришишни истайман ва бу борада қўлимдан келганича ёрдам бермоқчиман.
— “Андижон” мухлисларига қандай ўйин ва голлар улашмоқчисиз?
— Мен Андижондалигимда урган голларим билан баҳам кўришни яхши кўрардим. Лекин ўшанда унчалик кўп гол урмаган эдим. Бу сафар ўзимни янада яхшироқ кўрсатишни истайман.
— Жамоада ёш ҳужумчилар бор — уларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?
— Қўрқмаслик, қаттиқ ишлаш ва футболдан завқланишни.
Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 08:44, 01.02.2026. Ўқилди: 806 марта. Фикрлар: 9 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар