Бугун 9 февраль, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 08.02.2026 00:45
      • Фиорентина
      • 2:2
      • Торино
      • 08.02.2026 16:30
      • Болонья
      • 0:1
      • Парма
      • 08.02.2026 19:00
      • Лечче
      • 2:1
      • Удинезе
      • 08.02.2026 22:00
      • Сассуоло
      • 0:5
      • Интер
      • 09.02.2026 00:45
      • Ювентус
      • 2:2
      • Лацио
      • 09.02.2026 22:30
      • Аталанта
      • -:-
      • Кремонезе
      • 10.02.2026 00:45
      • Рома
      • -:-
      • Кальяри
      • 08.02.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:1
      • Эльче
      • 08.02.2026 18:00
      • Алавес
      • 0:2
      • Хетафе
      • 08.02.2026 20:15
      • Севилья
      • 1:1
      • Жирона
      • 08.02.2026 20:15
      • Атлетик Бильбао
      • 4:2
      • Леванте
      • 08.02.2026 22:30
      • Атлетико
      • 0:1
      • Бетис
      • 09.02.2026 01:00
      • Валенсия
      • 0:2
      • Реал Мадрид
      • 10.02.2026 01:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Эспаньол
      • 08.02.2026 19:00
      • Брайтон
      • 0:1
      • Кристал Пэлас
      • 08.02.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 1:2
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 23 58
2 Реал Мадрид 23 57
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 23 33
8 Реал Сосьедад 23 31
9 Осасуна 23 29
10 Атлетик Бильбао 23 28
11 Хетафе 23 26
12 Жирона 23 26
13 Севилья 23 25
14 Алавес 23 25
15 Эльче 23 24
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Сельта 1-2 Осасуна
23-тур Барселона 3-0 Мальорка
23-тур Реал Сосьедад 3-1 Эльче
23-тур Алавес 0-2 Хетафе
23-тур Севилья 1-1 Жирона
23-тур Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
23-тур Атлетико 0-1 Бетис
23-тур Валенсия 0-2 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал» инқирози: ким айбдор?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Флорентино Перес ўтказилган муваффақиятсиз мавсумдан сўнг мураббий Карло Анчелоттини ишдан бўшатди ва унинг ўрнига Хаби Алонсони олиб келди. Бу қарор мантиқан тўғри. Алонсо вариантининг танланишида иккита омил катта роль ўйнади.

Биринчиси: у клубнинг афсонаси. Бу услуб футбол оламидаги муваффақиятлиларидан бири бўлиб, кўп йиллар давомида синовдан ўтган. Зиданнинг «Реал Мадрид»га, Пеп, Луис Энрикенинг «Барса»га қайтиши, Артетанинг «Арсенал»га қайтиши ва яна бир қанча қайтишлар орқали ютуққа эришган мураббийлар бор.

Иккинчиси: Алонсо тизимли футбол намоёндаларидан. «Реал»нинг охирги ўн йилликда ўтказган эртакнамо мавсумлари кўп мухлисларни ром этган ва бу доим давом этадигандек ёлғон кутилмаларни тақдим қилганди. Аммо вазиятга мутахассислар тўғри баҳо берган — бу услубсизлик билан тамоман тизимли футболга қоришиб бораётган футбол оламида узоқ жон сақлаб қолиш имкони йўқлигини тахмин қилишган. Якун шундай бўлди ҳам.

Ўтган 2024/25 йилги мавсумда мадридликлар ҳеч нима юта олмагани етмагандай, мавсумдаги тўртала «класико»ни ҳам бой беришди. Шундан сўнг жамоа Анчелоттининг футболидан батамом кечиб, тизимли футбол томон қадам ташлади ва энг муносиб номзод сифатида Алонсо танланди.

Хаби жамоани қабул қилгач, аста-секин ўзгаришларга қўл ура бошлади: юқори прессинг, тўп назорати, тартибли футбол. Қўлга киритилаётган ғалабалар футболчиларнинг класси туфайлими ёки Алонсонинг футболими — бир қанча вақт аниқлаш қийин бўлди. Чунки мавсум энди бошланган, катта ўйинлар ҳали олдинда эди.

Мадрид жамоасида ҳаммаси яхши эди: улар ЧЛда юқори саккизликда, Ла Лигада биринчи ўринда ва энг яқин таъқибчиси «Барселона»дан 5 очко олдинда боришарди.

Октябрдаги «класико»да «Реал Мадрид» ғалаба қозонган бўлса-да, бу ўйин Алонсонинг «Реал»даги фаолиятида бурилиш нуқтаси бўлди. Алонсо иккинчи бўлимда Винини майдондан олишга қарор қилди ва бу футболчи ҳамда мураббий ўртасидаги муносабатларнинг таранглашишига олиб келди.

Феде, Жуд каби майдондаги ўрнидан норози кайфиятда юрган футболчилар ҳам Вини томон ўтишди ва натижада кийиниш хонасида иккита томон — Алонсо ва ундан норози футболчилар «армияси» шакллана бошлади.

Тизимли мураббийлар футболида тактикага урғу берилгани боис, юлдузлар ўз-ўзидан иккинчи планга тушиши, бошқа ўйинчилар билан тенгма-тенг меҳнат қилиши, ҳеч қандай имтиёзга эга бўлмаслиги барчага аён. Шунинг учун ишнинг аввалида мураббий юлдузлар масаласини батамом ҳал қилиши лозим. Чунки имтиёзга эга бўлган (масалан, прессингда қатнашмаслик) футболчилар билан тизимли футбол қуриб бўлмайди.

Мураббий уларни жамоа манфаати учун ҳаракат қиладиган ўйинчиларга айлантириши ёки Энрике Мбаппе билан, ёхуд Пеп Роналдиньо билан қилганидек, уларни жамoaдан кетказиши керак. Алонсо дастлаб биринчи вариантни уддалагандек кўринганди, лекин мавсум ўртасида вазият кўрингандек бўлиб чиқмади.

Кийиниш хонасидаги бўлиниш жамоа ўйинига таъсир қила бошлади. Алонсо диктатура тамоман мухолифат йўқолганидан кейин амалга ошишини ҳисобга олмади ва жамоанинг етакчиларини истамаган ҳолда ўзига қарши қилиб олди. Ноябрь ойида Мадрид жамоаси ўзаро келишмовчилик туфайли кўп дуранг ўйнаб, очколар йўқотди ва «Барселона»ни биринчи ўринга ўтказиб юборди.

Жамоа совуқ ва тушунарсиз бир тунд кайфиятда кейинги ой — декабрни иккита мағлубият билан бошлади. Ана энди шу пайтгача ўз қарорларида қатъий турган Алонсо том маънода курсиси қимирлаб қолганини тушуниб етди. «Бетис» билан ўйинни ҳисобга олмаса, «Реал» қолган ўйинларни кичик ҳисобда ютди ва бу мухлисларни хавотирга солиб қўйди.

Январь ойида ҳар йилгидек Саудия Арабистонида ўтказиладиган Суперкубок турнири бошланар экан, Алонсонинг истиқболи айнан шу турнирга боғлиқ экани ичкарида маълум бўлса-да, мухлислар бундан бехабар эди. Шу сабаб Хаби ўрнини сақлаб қолиш учун ярим финал ва айниқса финалда ўйин тизгинини тамоман футболчиларга топширди ва биз Саудияда ўтган йилги Анчелоттининг «Реал»ини кўрдик.

Финалдаги мағлубиятнинг эртасигаёқ Алонсонинг истеъфоси мухлислар оммасини шокка туширди. Перес — ўша ишнинг бошида тизимли футболни хоҳлаган Перес — қўлдан кетган биринчи совриндаёқ қарорини ўзгартирди ва жамоага футболчилар билан чиқишадиган, Анчелотти услубининг давомчиси бўлган Алваро Арбелоани мураббий қилиб тайинлади.

Арбелоа келгач, «Реал» иккинчи дивизион аутсайдери «Албасете»га ютқазди ва иккинчи соврин ҳам қўлдан кетди. Арбелоа ўзини совуққон тутди, барча айб ўзимда эканини айтиб, ўйинчиларини ҳимоя қилди.

Мухлислар ғазабга минди ва Алонсога қарши чиққан футболчиларга нисбатан кескин ҳуштакбозлик уюштиришди. Бунинг самараси ўлароқ кейинги бир неча ички чемпионат ўйинларида «Реал» ғалаба қозонди ва «Барса» билан фарқни 1 очкогача қисқартирди.

Аммо жамоа ҳар доим ҳам фақат класс туфайли юта олмаслиги, Переснинг амалдаги қарори хато бўлгани «Бенфика»га қарши ўйинда ойдинлашди. Арда ва Тчуамени каби ўйинчиларнинг бошқа катта ўйинчиларга берилган имтиёзлардан норозилиги ҳам айнан шу қарор оқибатидир.

Футбол — жамоавий ўйин. Бу ерда ҳар бир ўйинчининг ўз вазифаси бор. Шунинг учун майдондаги барча футболчилар ўзларига кўрсатилаётган муомаладан рози ҳолда ўйнаши керак, акс ҳолда жамоа кўп очколарни бой беради.

Арбелоа мувозанатни ушлай олмади, «Реал» ҳали ҳам айнан шу муаммо — футболчилар билан курашяпти. Фақат бошқачароқ кўринишда: энди Алонсонинг «армияси» Арбелоадан норози.

Мураббий томонида туриш, футболчиларга ортиқча имтиёз бермаслик кераклиги тушунилган пайтда мавсумнинг ярми ҳам кетиб бўлган эди. Энди эса ОАВда Унаи Эмери келиши ҳақидаги хабарлар сизиб чиқа бошлади. Переснинг мавсумни сақлаб қолиш мақсадида қилган мураббий борасидаги қарори ноўрин экани англашилганда, мавсумнинг ярми ўтиб кетган эди.

Айнан шу кетишда «Реал» Испаниянинг ўртамиёна, «автобус қўйиб» ўйнайдиган жамоаларни юлдузлари ҳисобидан ютса-да, тотал устунлик билан ўйин қурадиган катта жамоаларга қарши қийналиши аниқ. Бу эса қаторга иккинчи титулсиз мавсумга сабаб бўлиши мумкин.

Перес жамоани боши берк кўчага олиб кирди. Содир бўлганлар эса, балки, унинг интиҳосининг бошланишидир?

Эрмон бува

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:48, 09.02.2026. Ўқилди: 779 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 9
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 9
9 Вильярреал Альберто Молейро 8
10 Бетис Кучо Эрнандес 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.