Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Зиёдбек Машрапов: «Мухлислар ишончи — бизнинг энг катта кучимиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, яқинда «Андижон» клуби бош директори лавозимига Зиёдбек Машрапов тайинланди.

Футболнинг ашаддий ихлосманди ҳамда жонкуяри ҳисобланган 38 ёшли мутахассис эндиликда янгитдан шаклланаётган ҳамда жиддий мақсадлар учун жиддий ҳаракатларни бошлаган «Андижон» клубини олдинга етаклашда ўзи бош-қош бўлади.

Зиёдбек Шуҳратович жамоанинг Анталиядаги ўқув-машғулот йиғинларида шахсан ўзи бевосита иштирок этиб, жамоанинг янги мавсумга тайёргарлигини кузатиб борди ва футболчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда.

Клуб матбуот хизмати эса Зиёдбек Шуҳратовичдан дастлабки интервьюни олди.

— Илк бор бош директор лавозимига киришдингиз. Бу масъулиятни қандай ҳис қиляпсиз?

— Бу лавозим мен учун катта шараф ва жуда катта масъулият. «Андижон» — бу шунчаки клуб эмас, бу минглаб мухлисларнинг ишончи ва умиди. Шу ишончни оқлаш учун бор кучимни сафарбар қиламан.

— Илк кунларингизда энг катта қийинчилик нимада бўлди?

— Энг катта қийинчилик — жуда қисқа вақт ичида барча жараёнларга чуқур кириб бориш, мавжуд муаммоларни тез ва тўғри баҳолаш бўлди. Лекин жамоа билан биргаликда буни енгиб ўтяпмиз.

— Сиз учун бу лавозим — ишми ёки миссия?

— Бу мен учун аввало миссия. Агар фақат иш деб қаралса, натижа бўлмайди. Клуб ривожи, ёшлар келажаги ва мухлислар ишончи — мен учун энг муҳим қадриятлар.

— Илк 100 кунда қайси устувор вазифаларни бажаришни режалаштиряпсиз?

— Ташкилий тизимни мустаҳкамлаш, молиявий интизомни яхшилаш, спорт бўлими билан аниқ режа ишлаб чиқиш ва мухлислар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш — асосий устувор вазифаларимиз.

— Қарор қабул қилишда кимлар билан маслаҳатлашасиз?

— Мутахассислар, бош мураббий, спорт директори ва тажрибали соҳавий экспертлар билан маслаҳатлашаман. Якка қарордан кўра жамоавий фикр ҳар доим самаралироқ.

— Жамоанинг бу мавсумги аниқ мақсадлари қандай?

— Барқарор ўйин, интизомли жамоа ва юқори натижа. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз ва турнир жадвалида муносиб ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз.

— Селекция ва трансферларда қандай ёндашувни танлайсиз ва ўзгаришлар борасида фикрингиз?

— Биз тасодифий эмас, аниқ таҳлил асосида трансфер қиламиз. Клуб фалсафасига мос, жамоага фойда келтирадиган футболчиларни олиб келиш — асосий тамойил.

— Бош мураббий билан ишлашда сиз учун энг муҳим жиҳат нима?

— Ўзаро ишонч ва очиқ мулоқот. Агар раҳбарият ва мураббий бир мақсад сари ишласа, натижа албатта бўлади.

— Ёшлар жамоаси ва академияга муносабатингиз қандай? Умуман, бу борада қандай янгиликлар бўлади?

— Ёшлар — клуб келажаги. Академияни ривожлантириш, маҳаллий иқтидорларга йўл очиш ва уларни асосий жамоага олиб чиқиш бизнинг стратегик режамиз.

— Сиз учун муваффақият мезони нима бўлади?

— Фақат кубок ёки жой эмас. Барқарор тизим, кучли жамоа, мухлислар ишончи ва ёш футболчилар ўсиши — мен учун ҳақиқий муваффақият.

— «Андижон» мухлисларига қандай ваъда берасиз?

— Биз ҳар доим ҳалол ўйнаймиз, охиригача курашамиз ва клуб шаънини ҳимоя қиламиз. Мухлислар ишончи — бизнинг энг катта кучимиз.

— Янги мавсум учун йиллик чипталар савдоси қачондан йўлга қўйилади?

— Йиллик чипталар савдоси яқин кунларда расмий равишда эълон қилинади. Бу ҳақда клубнинг барча расмий саҳифалари орқали мухлисларимизга маълум қиламиз.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:39, 11.02.2026. Ўқилди: 690 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик