Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самвел Бабаян: “Ҳар бир футболчи ва мураббий бундай муҳитда ўйнашни орзу қилишади”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Андижон” ва “Сўғдиёна” (4:0) ўртасида бўлиб ўтган Суперлига 1-тур доирасидаги учрашувдан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян қатнашди.

Ассалому алайкум. Биринчидан, ҳамма андижонлик мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Тўғрисини айтсам, биз учун қийин бўлди. Барибир бу дебют ўйин. Таркиб 99 фоизга янгиланганди ва шу боис бироз бошида қийинроқ кечди. Кейин ҳаммаси жойига тушди.

“Сўғдиёна” ҳақида нима дейишим мумкин? Биринчи таймда тактик ўйин бўлди. Охирги йилларда мураббийнинг маҳорати туфайли жамоа анча сифатли ўйин кўрсатяпти. Етарлича тажрибага эга клуб. Биз рақибни яхшилаб ўргандик. Ўртоқлик учрашувларини кўриб чиқдик. Рақиб биз кутган ўйинни кўрсатди. Барча имкониятимизни ушбу учрашувда очишга ҳаракат қилдик ва 60 фоизга ўз ўйинимизни кўрсатдик. Очиқ айтадиган бўлсам, жамоамизнинг потенциалини яхши биламан. Бошланғич таркибимиз 99 фоизга ўзгарди. Шундай экан, ўйиндан-ўйинга жамоамиз янада шаклланиб боради. Ўйинни 70 фоизида назорат қилдик. Ўйлайманки, жамоамиз ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам кўнгилдагидек ҳаракат қилди.

Шунингдек, бугунги ажойиб атмосферани ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Ҳар бир футболчи ва мураббий бундай муҳитда ўйнашни орзу қилишади. Мухлисларни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаши, бутун трибунани қарсаклар чалиши, сифатли майдонни бўлиши, ўйлайманки, ғалабага замин яратди. Алоҳида таъкидлаш керакки, стадион ходимлари майдонни ўйинга идеал ҳолатда тайёрлашган. Биринчи қадам жуда муҳим эди ва уни бажардик. Бизда уй ёки сафар деган тушунча йўқ. Ҳар бир баҳсда максимал даражада ҳаракат қилиб, ғалаба қозонишни режа қиламиз.

Мени “Андижон”га келишимга тўхталадиган бўлсак, янги тарих бошланди, деб ўйлайман ва ғалабалар анъанасини яратишимиз муҳим. Бундай ишқибозлар бундай ғалабаларга лойиқ ва улар Ўзбекистоннинг энг яхши мухлисларидир. Мен, мураббийлар штаби ва футболчилар ҳар бир учрашувда ишқибозларга байрам бўлишини ва юқори даражада меҳнат қилиб, уйда ё сафарда бўлсин, ғалаба қозониш учун барча куч-қудратимизни ишга соламиз.

Киритилган 4 та голдан учтаси легионерлар ҳисобига ёзилди. Уларнинг ўйинидан қониқдингизми?

Бошқа мамлакатдан легионер келар экан, биринчи навбатда у ўзининг сифатли футболчилиги ва лидер бўлиши билан ажралиб туриши керак деб ҳисоблайман. Ўйлайманки, бу ерга келган барчаси обдон ўйлаб кейин таклиф қилинган легионерлардир. Уларни таклиф қилаётганда нафақат футболчилик маҳорати, балки инсонийлик фазилатларига ҳам эътибор қаратганмиз. Ҳа, бу ўйинда легионерлар асосий ишларни бажаришди. Шунингдек, ёш ўйинчилар ҳам майдонга тушишди ва яхши томонларини кўрсатишди. Мен легионер ёки маҳаллий ўйинчи деб ажратмаган бўлардим. Биз бир оиламиз. Ҳар бир ўйинда ким бўлишидан қатъий назар майдонда яхши ҳаракат қилиб, ғалабага замин яратса бас.

Азиз Турғунбоев нима учун қайдномага киритилмади?

Бунинг сабаби унда жароҳат бор эди. Уни битиши учун бироз вақт керак эди. Кейинги учрашувга тайёргарликнинг асосий босқичида иштирок этади.
Шу ўринда вилоят раҳбариятига қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Бундан ташқари, мухлисларга ҳам алоҳида раҳмат. Яна бир бор ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Соғ бўлинглар!

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 13:15, 28.02.2026. Ўқилди: 1056 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик