Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Хомяков: «Йигитлар сабр қилишди, кутишди, совуққонлик намойиш қилишди ва гол уришга муваффақ бўлдик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлиганинг 2-тури доирасида «Навбаҳор» – «Бухоро» (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

— Бизга осон бўлмаслиги, қийин бўлиши тушунарли эди. Ўйин бизнинг сценарий остида ўтгани йўқ. Кўп ишларимиз ўхшамади, шошилдик, тезроқ ўйнашни истадик. Умуман олганда, айрим вазиятларда ҳужумда биз ҳеч нима қила олмадик. Кўп вақтимизни ҳимояда ўтказдик. Ҳимоядан чиқиб, тезкор қарши ҳужумлар уюштира олмадик. Рақиб бизга яхшигина босим ўтказди. Асосан ҳимояда ўйнаганимиз учун йигитларга раҳмат айтаман. Улар сабр қилишди, кутишди, совуққонлик намойиш қилишди ва гол уришга муваффақ бўлдик. Муҳими ғалабага эришдик. Ҳозир муҳими очколарга эга чиқиш. Бизнинг қиладиган ишларимиз кўп. Ҳали жамоани шакллантириш керак, муаммолар етарлича. Бунинг устида ишлаш керак. Яна бир бор йигитларга раҳмат айтаман. Ғалабадан жуда хурсандман.

— Сиз Тимур Кападзе учун ноқулай рақиб ҳисобланасиз.

— Билмадим. Бундай маълумотларни кузатиб бормайман. Тўғриси, бу мен учун янгилик бўлди. Барча ўйинларга доимгидек кайфиятда бўлиш керак. Кучли томонларни кўрсатиб, ожиз томонларимизни яширишга ҳаракат қиламиз. Бугун омад биз томонда бўлди. Айрим вазиятларда дарвозабонимиз жонимизга оро кирди. Буни яна бир бор айтаман. Йигитлар – баракалла.

— Икки ғалабага жамоанинг баҳорги футболи сабаб десак бўладими? Вақт ўтиб муаммолар секин-секин кўринишни бошлайди.

— Фикрингизга қўшиламан. Баҳорги футбол десак ҳам бўлади. Бизда жамоа янги. Таркибни йиғишда муаммолар бўлди. Ўтган йили биз лигада жон сақлаб қолиш учун курашгандик. Шу сабабли куч тўплаб, футболчи йиғишга ҳаракат қилдик. Ҳали ҳам хавотир бор. Бошқа томондан олиб қарасак, йигитлар бир-бирини яхши тушунмоқда. Хавф бор, муаммолар йўқ эмас. ФИФА кунларида ҳали трансфер ойнаси бор. Ўшанда жамоани навбатдаги босқичга тайёрлаймиз.

— Собиқ дарвозабон сифатида Умиджон Ҳамроевнинг ўйинига қандай баҳо бера оласиз?

— Шубҳасиз, унинг ўйинидан мамнунман. Лекин бирор футболчини ажратиб кўрсатишни истамаган бўлардим. Чунки футбол — жамоавий ўйин ва бунда бир киши жангчи бўла олмайди. Дарвозабонимиз барқарор ўйнаб, жамоани қутқаряпти. Бу ёқимли ҳолат. Унинг ўйинидан мамнунман.

— «Бухоро» ва бошқа икки жамоа атрофида бўлаётган майдондан ташқаридаги гап-сўзлар фонида футболчилар ғалаба қозонмоқда ва биргаликда чиройли нишонламоқда. Бу орқали жамоада катта оилавий муҳит ҳукмрон сураётганини кўришимиз мумкин. Умуман олганда ўша гаплар жамоага қанчалик таъсир қиляпти?

— Барчасини тўғри тушуниб турибман. Футболчилар билан бу ҳолатни гаплашиб олганмиз. Ташқи гапларга эътибор қилмасдан биз ўз ишимизни қилишимиз керак, деган хулосага келганмиз. Бу ҳолат тез орада ижобий тарзда бартараф қилиниши керак. Шу сабабли яна бир бор айтаман — йигитлар профессионал, улар барчасини тўғри тушунади. Ҳаётда барчаси бўлиши мумкин, улар бу ҳолатни хотиржам қабул қилишди. Шу орқали коллектив яхшиланмоқда, биз ўйиндан-ўйинга ўзимизга бўлган ишончни орттириб, ўртадаги илиқ оилавий муносабатларни яхшилаб боряпмиз. Шу сабабли айтаман, ҳозирча бу савол бизни унчалик қийнамаяпти.

Манба: https://t.me/FKBUXORO04
Киритилди: 06:48, 06.03.2026. Ўқилди: 704 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик