Англия Премьер-лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми 30-туридан ўрин олган «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм Хотспур» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинганда ҳисоб 1:1 кўринишини олди. Учрашув Ливерпулдаги афсонавий «Энфилд» стадионида бўлиб ўтди. Баҳсни бош ҳакам сифатида Крис Кавана бошқариб борди.
Ўйиннинг 18-дақиқасида Доминик Собослаи ҳисобни очиб, мерсисайдликларни олдинга олиб чиқди. Ришарлисон эса 90-дақиқада жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди.
Ушбу ўйиндан сўнг «Ливерпуль» 49 очко билан Англия юқори дивизиони турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. «Тоттенхэм Хотспур» эса 30 очко билан 16-поғонани эгаллаб турибди.
Кейинги турда «қизиллар» 21 март куни сафарда «Брайтон энд Хоув Альбион» билан тўқнаш келишади, «шпорлар» эса 22 март куни «Ноттингем Форест»ни қабул қилади.
Англия Премьер-лигаси. 30-тур
15.03.2026 | 21:30
«Энфилд», Ливерпуль
«ЛИВЕРПУЛЬ» — «ТОТТЕНХЭМ» — 1:1
Голлар: Доминик Собослаи 18 (1:0), Ришарлисон 90 (1:1).
«Ливерпуль»: Алиссон, Робертсон, ван Дейк, Гомес, Собослаи, Макаллистер (Кьеза, 90), Гравенберх, Нгумоха (Экитике, 64), Вирц (Джонс, 64), Фримпонг (Салах, 64), Гакпо (Ньони, 84).
«Тоттенхэм»: Викарио, Спенс (Олусеси, 76), Дрэгушин, Дансо, Порро, Тель (Коло Муани, 75), Сарр, Грэй, Соуза (Симонс, 56), Соланке, Ришарлисон.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).