«Ливерпуль» Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида «Галатасарой» устидан 4:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Ўйин Англиядаги «Энфилд» стадионида бўлиб ўтди.
Инглиз жамоаси ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи 25-дақиқада ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунида ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Иккинчи бўлим бошида майдон эгалари бир дақиқа ичида иккита гол уришди — Юго Экитике ва Райан Гравенберх ўз номини таблога ёздириб қўйди. 56-дақиқада ВАР «қизиллар»нинг тўртинчи голини бекор қилди, бироқ 62-дақиқада Салоҳ барибир ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.
Дастлабки баҳсда «Галатасарой» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра «Ливерпуль» Чемпионлар лигасининг чорак финалига йўл олди ва у ерда «ПСЖ» билан куч синашади.
Чемпионлар лигаси. 1/8 финал
19.03.2026 | 01:00
«Энфилд», Ливерпуль
«ЛИВЕРПУЛЬ» — «ГАЛАТАСАРОЙ» — 4:0
Голлар: Доминик Собослаи 25 (1:0), Юго Экитике 51 (2:0), Райан Гравенберх 53 (3:0), Муҳаммад Салоҳ 62 (4:0).
Амалга оширилмаган пенальти: Муҳаммад Салоҳ 45+4 («Ливерпуль»).
Биринчи ўйин: 0:1.
«Ливерпуль»: Алиссон, ван Дейк, Конате, Керкез, Фримпонг (Джонс, 67), Гравенберх (Ньони, 89), Вирц (Кьеза, 89), Собослаи, Макаллистер, Салоҳ (Гакпо, 74), Экитике (Нгумоха, 89).
«Галатасарой»: Угурджан Чакыр, Абдюлкерим Бардакжи (Эрен Элмали, 73), Синго, Якобс, Боэ (Сане, 46), Торрейра (Юнус Акгюн, 60), Лемина, Сара, Бариш Йилмаз, Шоллои, Осимхен (Ланг, 46, Икарди, 80).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).